Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


-расм. Бозор рақобати юзага келтирувчи омиллар11


Download 0.94 Mb.
bet44/92
Sana26.01.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1124401
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

8.1-расм. Бозор рақобати юзага келтирувчи омиллар11

Истеъмолчилар доирасининг чекланганлигида бозор талабининг ҳажми ва уларнинг харажатларининг улуши; ресурсларнинг чекланганлигида эса молиявий маблағлар, маҳсулотнинг етишмаслик даражаси, янги технологияларни киритиш, юқори малакали кадрларнинг етишмаслиги кабилар; маҳсулотларни силжитишда бозорнинг тури ва рақобатнинг таъсирланиш бўйича тури ҳисобга олинади.


8.2. Рақобат турлари ва шакллари
Рақобат интенсивлик даражаси бўйича, эҳтиёжларни қондириш шакли бўйича, харажатлар йўналиши бўйича ва таъсир қилиш усуллари бўйича классификацияланади.
Рақобат классификацияси қуйидаги расмда акс эттирилган:












8.2-расм. Рақобат классификацияси12

  • Интенсивлик даражаси бўйича

1.Жалб этувчи рақобат – рақобат субъекти мазкур сегментда олдинги сегментдагига нисбатан кўпроқ фойда олади;
2.Чегараланган рақобат - мазкур рақобат товар бозорида рақобатни ушлаб туради;
3.Шафқатсиз рақобат - рақобат нисбатан интенсив ,рақобатчилар бир-бирини бозордан сиқиб чиқаришга ,улушини тортиб олишга ҳаракат қилади.

  • Эҳтиёжларни қондириш шакли бўйича:

1.Функционал рақобат –бу рақобатнинг шундай турики турли хил товарлар ўзаро бир-бир билан рақобатлашади. Бу товар айни ўша эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган бўлади. Масалан: минерал сув ишлаб чиқариш ўртасида рақобат газли сув ишлаб чиқариш, квас ишлаб чиқариш, сок ишлаб чиқариш ва бошқалар. Бу турли хил махсулотлар битта ва ўша ўша эҳтиёжни қондиради, яъни чанқоқни қондиради.
2.Тур рақобат – мазмунига кўра функционал рақобатга яқин туради.Тур рақобат битта мақсадга йўналтирилган лекин бир-бири билан унча катта фарқга эга бўлмаган ўхшаш товарлар ишлаб чиқариш ишлари ўртасидаги рақобатдир. Бу фарқлар аниқ бўлиши мумкин ва истеъмолчиларга товар танловида ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Масалан: тур рақобат аналогик автомобиллар ишлаб чиқариш ишларини келтириш мумкин. Бунда двигател қуввати бўйича фарқланади. Тур рақобат барча фирмалар фаолиятида амалиётда кўп учрайди.
3. Предмет рақобати – бу рақобатда бир-хил товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги фақат сифати билан фарқланувчи рақобат тури ҳисобланади. Бу фарқ умуман бўлмаслиги мумкин ёки минимал бўлиши мумкин. Рақобатнинг ушбу тури қоидага кўра рақобатнинг стратегиясини ишлаб чиқаришга эътиборини қаратади. Предмет рақобати жуда қаттиқ бўлиши мумкин. Чунки ишлаб чиқарувчилар рақобатчининг бозордаги улушига курашади. Булар турлича бўлиши мумкин. Нархдан тортиб рекламагача шунингдек шавқатсиз рақобатгача бўлиши мумкин.
Харажатлар йўналиши бўйича Ф. Котлер 4 та турини кўрсатиб беради13.
Мазмунан эхтиёжни қондириш шаклига ўхшаш бўлади.
1. Савдо маркалари рақобати
2. Тармоқ рақобати
3. Формал рақобат
4. Умумий рақобат
Савдо маркалари рақобати олдинги классификациядаги предмет рақобатига ўхшаш бўлиб ҳисобланади. Бу кўпроқ бир-хил ишлаб чиқариш ўхшаш товарлар ва бир-хил мақсадга йўналтирилган ишлаб чиқарувчилар ўртасида кузатилади.
Тармоқ рақобати-тур рақобатига ўхшаш бўлиб, бир-хил товарлар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги тур рақобатига тўғри келади.
Формал рақобат-турли хил товар ишлаб чиқаришлар ўртасидаги рақобат бўлиб битта ва ўша эҳтиёжни қондиришга йўналтирилгандир. Ўз ўрнида функционал рақобатга тўғри келади.
Умумий рақобат-бу рақобатда тадбиркорлик фаолияти субъектлари барчаси ўртасидаги рақобат кузатилади.

  • Таъсир қилиш усуллари бўйича:

1. Нархли рақобат
2. Нархсиз рақобат
Нархли рақобат-харидорларни ўзига нарх усули орқали жалб этишда фойдаланилади. Бу рақобатнинг тури амалга оширилган рақобатга мос келади. Бугунги кунда нархли рақобат жуда кам тарқалган. Чунки иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланган босқичида нархнинг пасайиши юқори натижалар бермайди ва фирмани бозорда шунақа стратегия қўллаб лидер қилолмайди.
Нархсиз рақобат-нархни пасайтириш ёрдамида эмас балки бошқа омиллар ҳисобига кураш олиб боришни талаб этади.
Бундан ташқари рақобат юзага келиш даражаси бўйича макроиқтисодий, мезо ва нано иқтисодий йўналиш бўйича фарқланади.
Рақобатнинг турланиши 8.3-расмда келтирилган.





Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling