Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Фойдаланилган кимёвий ва замонавий физик-кимёвий таҳлил натижалари, тажриба-саноат қурилмаларида синовдан ўтганлиги ва саноат миқёсида ишлаб чиқаришга тадбиқ этилганлиги билан тасдиқланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, унда пўлат симларни чўзишда сурков композитини металл сиртига адгезия бўлиши ва ҳароратга бардошлилик хоссаларини унинг таркибига боғлиқлик қонуниятлари ўрганилганлиги ҳамда пайвандлаш электрод қоплама компонентларини ишлаб чиқилган классификацион схема асосида металл электродларнинг янги қопламалари ва пайвандлаш электродларни олиш технологиясини ишлаб чиқишга асос бўлади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти маҳаллий хом ашёлар асосида пўлат симларни чўзишда ишлатиладиган, юқори ҳароратга чидамли ва чўзишда сарфланиши кам бўлган қуруқ сурков композити олинганлиги, маҳаллий хом ашёлар асосида пайвандлаш электроди компонентлари ва пайвандлаш электродлари саноат миқёсида ишлаб чиқаришга ҳизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 9 та конференцияларда, жумладан, 4 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 6 та илмий иш нашр этилган, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг илмий ишлар учун натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 3 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ва иловадан иборат. Диссертациянинг ҳажми 145 бетни ташкил этган.
I БОБ. ФАОЛЛАШТИРИЛГАН УГЛЕРОД АДСОРБЕНТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |