Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Ғовакларнинг умумий ҳажмини сув билан аниқлаш


Download 4.47 Mb.
bet16/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

Ғовакларнинг умумий ҳажмини сув билан аниқлаш
Намлик аниқлангандан сўнг кўмир намунаси воронка орқали 250 мл ли конуссимон колбага солинади, 100 мл дистилланган сув қуйилади ва унинг даражаси колбада белгиланади. Колбанинг таркиби 15 дақиқа давомида қайнатилади, шундан сўнг асл ҳажмигача совуқ дистилланган сув қўшилади ва колбанинг ташқи юзаси кран тагида 200 С ҳароратгача совутилади. Бьюхнер воронкасининг пастки қисмига қоғоз фильтри қўйилади ва сув билан намланади. Воронкани Бюнзен колбасига бириктирилади ва вакуум насос ёрдамида 0,5 атм вакуум яратилади.
Фильтрлангандан кейин кўмир синовдан олдин тортиш амалга оширилган бьюксга солинади. Фильтрда қолган кўмир доначалари шпател билан чиқарилиб, йўқотилмасдан бьюксга ўтказилади ва қопқоқ билан ёпилади. Бьюкс нам кўмир билан аналитик тарозида тортилади.
Фильтр Бьюхнер воронкасидан чиқарилади, колбадан сув қуйилади ва синов кўмирнинг янги оғирлиги билан такрорланади.
Кўмирдаги ғовакларнинг умумий ҳажми, см3 / г, формула билан ҳисобланади: (СОП –суммарнқй объём порқ, яъни ғовакларнинг умумий ҳажми).

бу ерда m1-бьюкснинг қуритишдан олдинги кўмир билан массаси, гр;
m2-бьюкснинг қуритилгандан кейинги кўмир билан массаси, гр;
m4-нам кўмирли бьюкс массаси, гр.
Натижа сифатида икки арифметик қийматнинг ўртачаси қабул қилинади.
Кўмирнинг умумий зичлигини аниқлаш
Кўмир олдиндан тортилган 20 мл силиндрга жойлаштирилади, бир дақиқа силкинади. Керакли ҳажм, эгалланган кўмир, ва кўмир билан цилиндр тортилади.
Умумий зичлиги, г / л, формула билан аниқланади:

бу ерда m1-силиндрнинг кўмир билан массаси, гр;
m2- бўш силиндрнинг оғирлиги, гр;
V-кўмир егаллаган ҳажм, мл.
Адсорбсион активликни йод бўйича аниқлаш
Тахминан 1 гр кўмир сиғими 250 см3 бўлган конуссимон колбачага жойланади ва калий йодиддаги йод еритмасидан 100 см3 қўшилади, (тортиш натижаси ўнли касрнинг тўртинчи касрига ёзилади), тиқин билан ёпилади ва ҳар дақиқада 30 дақиқа давомида қўлда силкитилади. Кейин эритма чўктиришга қўйилади ва кўмир зарралари кирмаслиги учун конуссимон колбадан эҳтиёткорлик билан пипетка ёрдамида 10 см3 эритма олинади, бошқа конуссимон колбага солинади ва 0,1 н натрий тиосульфат эритмаси билан титрланади. Титрлаш охирида 3... 5 томчи крахмал эритмаси қўшилади ва кўк ранг йўқолгунча титрланади. Шу билан бирга эритмадаги дастлабки йод миқдори аниқланади, бунинг учун калий йодиддаги 10 см3 йод эритмаси конуссимон колбага солинади ва титрлаш охирида крахмал эритмаси қўшиб 0,1 н натрий тиосульфат эритмаси билан титрланади.
Тошкўмирнинг йод билан адсорбсияланиш активлиги %, қуйидаги формула билан ҳисобланади:

бу ерда V1-тўлиқ 0,1 мол/дм3 консентрацияли натрий тиосульфат эритмасининг ҳажми (0,1 н), 10 см3 титрлаш учун сарфланган калий йодиддаги йод эритмаси,
V2- кўмир билан ишлов берилгандан сўнг калий йодид таркибидаги 10 см3 йод эритмасини титрлаш учун сарфланган 0.1 мол/дм3 (0.1 н) консентрацияли натрий тиосульфат эритмасининг ҳажми;
0.0127-йоднинг 1 см3 натрий тиосульфат эритмасининг консентрацияси 0,1 мол/дм3 (0,1 н), г; аниқликка тўғри келадиган массаси;
100 - Кўмирни тиниқлаштириш учун олинган калий йодиддаги йод эритмасининг ҳажми, см3 ;
W - кўмир суспензиясининг намлиги, %;
m-кўмир суспензиясининг оғирлиги, гр;
Таҳлил натижасида иккита параллел таъриф натижаларининг арифметик ўртача қиймати олинади, улар орасидаги мутлақ тафовут рухсат етилган тафовут 3% дан ошмайди.

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling