Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Учмайдиган углерод таркибини аниқлаш


Download 4.47 Mb.
bet18/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

Учмайдиган углерод таркибини аниқлаш
Тахминан 10 мл ҳажмдаги кўмир намунаси маълум массали қопқоқли тигелда аналитик тарозида тортилади. Сўнгра қопқоқ билан ёпилган кўмирли тигел 800 0С ҳароратгача қиздирилган муфель печига 4-6 минут қўйилади.
Учмайдиган углерод таркиби FC қуйидагича аниқланади, % :

бу ерда m1-печда таъсирлангандан кейин қопқоқли тигелнинг массаси, гр;
m2-қопқоқли тигелнинг массаси, гр;
m3 – кўмирли қопқоқли тигел массаси, г;
W-кўмир суспензиясининг намлиги,%.
Таҳлил натижасида иккита параллел таъриф натижаларининг арифметик ўртача қиймати олинади, улар орасидаги мутлақ тафовут рухсат етилган тафовутдан 3% дан ошмайди.


§2.1.3. Намуналарни фракциялаш усуллари


Олинган сорбентларни дастлабки қайта ишловдан ўтказиш учун 1 мм, 0,56 мм, 0,25 мм ўлчамдаги элаклар орқали ўтказилди. Текширилаётган фракция дистилланган сувда 15 дақиқа қайнатилади. Минерал аралашмалардан шу тарзда ювилган намуна Петри идишларига солинган ва печда доимий вазнга эришилгунга қадар кун давомида 1100 C ҳароратда сақланади. Оқава сувларнинг зарарли моддаларини ушлаб қолишда синовдан ўтказилди.

§2.1.4. Намуналарни намлигини аниқлаш


Намуналарни намлигини МА 210 R маркали ускунада аниқланди. Маҳсулотдаги намликни иккита параллел аниқлаш натижалари ўртасидаги рухсат этилган тафовутлар қуйидагилардан ошмаслиги керак:
намлик 1% гача бўлган маҳсулот учун - 0,2%;
намлик 1 дан 10% гача бўлган маҳсулот учун - 0,3%;
намлик 10 дан 25% гача бўлган маҳсулот учун - 0,4%;
намлик 25 дан 50% гача бўлган маҳсулот учун - 0,6%.

§2.1.5. Намуналарни ацетон билан ғовакликларини аниқлаш


Ацетон билан ғовакликни аниқлаш ГОСТ 6217-52 бўйича амалга оширилади. Дастлаб доимий оғирликкача қуритилган фаол углерод, сиғими 100 мл (диаметри 25 мм) бўлган ўлчов цилиндрига солинади. Адсорбент ўлчов цилиндрининг 100 мл белгисигача ҳар 15-20 мл бўлакларда зичлаб солинади.
Адсорбент солинган ўлчов цилиндри 0,01 г аниқлик билан тортилади ва кўмир қатлами устида ацетон қуйиб бўктирилади. 30 дақиқадан сўнг ортиқча ацетонни тўкиб кўмир цилиндри билан тортилади. Ацетон билан ғовакликни аниқлаш х (ҳажмида%) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
х=((G''-G' )*100)/ρV (2.2)
бу эрда: G' –ацетон билан бўктиришдан олдинги адсорбент ва ўлчов цилиндри массаси, г;
G''- ацетон билан бўктиришдан кейинги адсорбент ва ўлчов цилиндри массаси г;
ρ – тажриба учун олинган ацетоннинг зичлиги, г/см3;
100 см3 - фаол углерод ҳажми

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling