Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти
- Мавзу: СУБТРОПИК МЕВА ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ АСОСИЙ АГРОТЕХНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Download 359.23 Kb.
|
O\'zbekiston respublikasi oliy va o\'rta maxsus ta`lim vazirligi f-www.hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Субтропик ўсимликлардан анжир. 4. Субтропик ўсимликлардан хурмо ва чилонжийда, тут.
12- Мавзу: СУБТРОПИК МЕВА ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ АСОСИЙ АГРОТЕХНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА: 1. Субтропик ўсимликлар тўғрисида тушунча. 2. Субтропик ўсимликлардан анор. 3. Субтропик ўсимликлардан анжир. 4. Субтропик ўсимликлардан хурмо ва чилонжийда, тут. Таянч сўз ва иборалар: Субтропик ўсимликлар, анор, анжир, хурмо ва чилонжийда, тут, иссиқ минта, зайтун, ёввойи хил, аччиқ-чучук, ваюқори агротехника, кондитер саноати, ошловчи модда. Субтропик ўсимликлар деганда иссиқ минтақада ўсадиган намсевар ўсимликларга айтилади. Субтропик ўсимликларга анор, анжир, хурмо, зайтун ўсимликлари, тут дарахти киради. Анор (Пимиcа Л) Ўзбекистонда қадим замонлардан бери ўстирилиб келинади. Унинг ватани Азарбайжон, Эрон, Афғонистон хисобланади. Экиб ўстирилаётган анор ёввойи хилидан селексия ваюқори агротехника йўли билан олинган. Мевасининг таркибида - 14-21% қанд, 41% гача кислота бўлади. Ширасининг кислоталигига қараб анор ўсимлиги уч гурухга бўлинади. Таркибидаги кислота 0.9% гача бўлса ширин, 1.8% гача бўлса аччиқ-чучук, ундан юқори бўлса аччиқ анор дейилади. Анордан кондитер саноатида ва медицинада кенг фойдаланилади. Анор пўчоғида буёк моддалари кўп бўлганидан ошловчи модда, колова газламаларини бўяш учун бўёқ хамда сиёх тайёрлашда ишлатилади. Гул баргларидан айнимайдиган оч ва тўқ кизил бўёқлар тайёрланади. Анор бўйи 2-5 метргача бўлган кўп шохли кичикрок дарахт ёки бутадир. Анор дарахтини эр устки қисмлари хар 10-15 йилда кесиб ташланади, чунки қарийди хосили камаяди, илдизи бақувват, кўп тармоқланган, узоқ вақт яшайди. Шохлари тиканли, нордон анорники айниқса кўп бўлади. Четдан чангланади. Меваси йирик қалин пустли, мева қаттик ва тушиб кетмайдиган косачаси бўлиб, меваси 250-800 граммгача келади. Мевасида 6-12 та уяси бўлиб, жуда кўп донлари бўлади. Донлари оч қизил, пушти ва тўқ қизил рангларда бўлади. 15 июндан 20 июнгача гуллайди. Экилганидан кейин 3 - йили хосилга киради. 7 йилда тўлиқ хосил бера бошлайди. Анор совуққа чидамсиз, уни эрга кўмиб хам қўйилади. Анжир - унинг ширали туп меваси асосан қуритилиб ишлатилади. Анжирдан компот, жем, мураббо, қуюк шира паст сифатли меваларидан эса павидло, вино, спирт тайёрланади. Унинг хўл меваси таркибида 9-28% гача қуритилганида эса 86% гача қанд, булардан ташқари 0.59% гача кислота А ва В витаминлари кўп, шунингдек темир, калсий, мис, фосфор хамда магний бўлади. Анжир таркибида фруктоза ва глюкоза, витаминлар ва ҳар хил тузлар кўп бўлганидан у фақат озиқ эмас, даволаш жихатидан ҳам катта ахамиятга эга. Анжир авлодига 1000 та тур киради. Ўзбекисгонда анжир асосан Фарғона водийсида ўстирилади. Анжир дарахтининг бўйи 4-10 метргача, шохлари қалин, тарвақайлаб ўсган бўлиб, суцимон ўткир шираси бор. У совуққа чидамсиз бўлади, Ўзбекистонда анжирни қишда тупроққа кўмиб ўстириш мумкин. Илдизи 6 метр гача боради. Гуллари арилар ёрдамида чангланади. Баъзилари чангланмасдан (партеногенез) ва уруғ тугмасдан мева қилаверади. Анжирзорларда кўп урғочи дарахтлар ўртасига битта эркак дарахти ўтқазиш оталик гулли анжир шохлари оналик анжир шохларига осиб қўйиш йўли билан сунъий чанглантирилади, бу усул каприфигация дейилади. Ўзбекистонда анжир дарахти қишда тупроққа кўмилади ёки ўраб қўйилади. Ўзбекистонда анжир икки марта мева беради. Биринчи хосили озроқ, иккинчи хосилида эса кўпроқ, мўлроқ бўлади. 1- хосил июн, июл ойларида, 2- хосил август, сентябр ойларида ёппасига пишади. Анжир бир вақтда пишмайди. У 2-3 - йили экилгандан сўнгмевага киради 7-8 йили тўла мевага киради. 20 кунгача мева беради. У қаламча қилиб кўпайтирилади. Иссиққа, қурғокчиликка чидамли ўсимлик, уни тез совуқ олади. Хурмо қимматли субтропик ўсимлик мевалари йирик ширин ва тўйимли бўлиб пархез овқат сифатида хам истеъмол қилинади. Меваси хуллигида эйилади, қоқи қилинади ва ундан спиртли ичимликлар тайёрланади. Таркибида 14-25% гача қанд, 0.1% гача кислота ва кўп миқдорда С витамини бўлади. Хурмонинг пишиб этилган мевасида кўп 0.1-1.5% таннин бўлади, шунинг учун қимизак маза беради. Пишгандан сўнг бундаи маза қолмайди. Хурмо мева дарахти бўлибгина қолмай балки у декератиб ўсимлик хамдир. У бошқа субтропик ўсимликларга қараганда совуққа анча чидамли бўлади. Хурмо дарахтининг авлодига 200 га яқин тур киради. Буларнинг кўпчилиги Тропик мамлакатларда бироз қисми барг ташлайдиган дарахтлар ватанига субтропик ва мўтадил иқлимли кенгликларда ўсади. Хурмонинг кавказ виргин ва восток деган турлари учрайди. (лймонний, шоколадний). Кавказ ва виргин хурмолари восток хурмосига пайвандтаг сифатида ва селексия ишлари учун фойдаланидаи. 10-16 метр узунликда бўлади. Узоқ яшайди. Борган сари меваси майдалашиб кетади. Аслида меваси серет бўлиб, 400 грамм келадиган хиллари хам бор. Сариқ рангдан бошлаб, туқ қизил ранггача ичида 8-10 та уруғи бўлади. Хурмонинг уруғсиз мевалари хам бор. Хурмо дарахтининг бир меёрда хосил қилиб туриши учун хурмозорларга чангловчи дарахтлар ўтқазилиши керак. Пайванд қилинган дарахтлар учинчи йилда уруғидан ўстирилганлари эса бешинчи йилда хосилга киради. Хар йили хосил беради (бир йил кўп). Хитойда 500 йиллик дарахти хам учрайди. Чилон жийда. Чилон жийданинг меваси жуда қимматлидир. Хўл мевасининг таркибида 25-32% айрим хилларида 55.2% гача, қуритилгани эса 63.8% гача магний 2.6-3.4% оқсил, 3.7% гача ёғ бўлади. Меваси хўллигида, қуритилиб, шакарлаб ва асал билан истеъмол қилинади. Чилон жийда меваси нонга қўшилади. Ундан ичимлик шираси, мураббо, пастила, турли конфетлар ва сироплар тайёрланади. Мевасидан дори сифатида хам фойдаланилади. Мелиорация ишлари учун сой бўйларини, қумларни, ёнбағирларни мустахкамлаш учун йўл ёқаларига ўтқазилади. Ёғочи дурадгорчиликда токарликда қадрланади. Бўйи 6-12 метргача танасининг диометри 40-60 см.га этадиган қийшайиб ўсадиган дарахт. Чилон жийда илдизу поя, қаламчалардан, куртак ва искана пайванд пархиш қилиш йўли билан, уруғидан кўпайтирилади, пайвандтаг сифатида чилон жийданинг ёввойи хиллари илдизларидан фойдаланилади. Тут дарахти. Унинг 24 та тури бор. Кўп турлари Хитойда ўстирилади. Оқтут Ўрта Осиёда ва Кавказда ўстирилади. Буйи 15 метргача шох-шоббалари шарсимон эгилиб ўсадиганлари хам бор. Оқ пушти сариқ рангда бўлади. Хўллигида эйилади. Барги билан ипак қурти боқилади. Қоратутнинг бўйи 10-12 метргача тарвақайлаб ўсадиган Шотитут дейилади, Қора рангли тут бўлиб ўсади, қимизак маза беради. Зайтун ўсимлиги авлодига 60 га яқин тур киради. Ундан юқори сифатли зайтун мойи олинади. Мевасининг таркибида 45-73% гача ёғ бўлади. Бўйи 12 метргача, танасининг кўп қийшайиб, ковак бўлиб ўсадиган йирик дарахт. Барглари 2-3 йил тўкилмайди. Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати Асосий адабиётлар 1. Рибаков А.А., Остроухова С.А. Ўзбекистон мевачилиги. Т., «Ўқитувчи», 1981. 2. Бўриэв Ҳ.Ч. Мевачилик электрон дарслиги. 2003. 3. Бўриэв Ҳ.Ч. Ҳаваскор боғбонларга қўлланма. Т., 2002. 4. Останақулов Т.Э., Нарзиэва Х. ва Б.Ғуломов “Мевачилик асослари” Самарқанд 2011 йил. 5. Зуэв В.И., Қодирхўжаэв О. Қ., Адилов М.М, Акромов У.И. Сабзавотчилик ва полизчилик. 2009й. 6. Қодирхўжаэв. О. Муҳамедов М. М. // Сабзавот экинлари етиштириш технологияси ( м. матн ). Тошкент – 2000. 7. Остонақулов Т. Э., Зуэв В.И., Қодирхўжаэв О.Қ. “Сабзавотчилик”. Тошкент. 2008й. 8. Остоноқулов Т.Э. “Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси”. Т.- 1997й. 9. Ҳакимов Р.А. Аббосов А. М. // Сабзавот ва полиз экинларини тавсия этиладиган навлари ва етиштириш технологияси бўйича тавсиянома. Тошкент – 2006 й. 10. Бўриэв Х.Ч. Зуэв В.И., Қодирхўжаэв О.Қ.,Мухамедов М.М. «Очиқ жойда сабзавот экинлари етиштиришнинг поогрессив технологиялари» (дарслик) Ўзбекистон миллий энциклопедияси ДИН. Тошкент 2002й. Қўшимча адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Президлентининг қарори “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарори. ПФ-3709-Фармони. // Халқ сўзи – 2006 йил 11 январ. Интернет сайтлари ввв.гов.уз. - Ўзбекистан Республикаси хукумат портали врвв.лех.уз. - Ўзбекистан Республикаси Қонун хужжатлари ввв.зивонет.уз. Download 359.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling