Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


-мавзу: БОҒЛАРНИ СУҒОРИШ ВА ЎҒИТЛАШ МЕЁРЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ


Download 359.23 Kb.
bet8/14
Sana04.10.2023
Hajmi359.23 Kb.
#1691914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
O\'zbekiston respublikasi oliy va o\'rta maxsus ta`lim vazirligi f-www.hozir.org

7-мавзу: БОҒЛАРНИ СУҒОРИШ ВА ЎҒИТЛАШ МЕЁРЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ
Режа:
1. Боғ барпо қилишда ерга органик ва минерал ўғитлар бериш меёрлари
2. Мева ўсимликларни вегетация даврида суғориш ва ўғитлаш усуллари ва меёрлари
3. Ёш ва хосилли боғларни вегетация даврида ўсиш ва ривожланиш фазаларига боғлиқ равишда суғориш ва ўғитлаш.

Таянч сўз ва иборалар: органик ва минерал ўғитлар, ўсимликларни вегетация даври, хосилли боғлар, ривожланиш фазалари, суғориш тизимлари, пайвандтаглар, суперфосфат, фотосинтез, микроиқлим.
Ёш боғлар ва ҳосилга кирган мева боғларига ишлов бериш, ўғитлаш ва суғориш тизимлари. Тупроғи шўрланган ерларда ташкил этилган боғ қатор ораларида биринчи йилларда қовун, тарвуз экилиши маъқул саналади. Ғўза ўстириладиган зоналарда эса чигит экиш яхши натижа беради. Бошқа ерларда боғ қатор ораларида беда, пахта, картошка, эртаги ва ўртаги карам, лавлаги ўстириш, пайвандтаглар олиш учун олма, нок, беҳи уруғлари ва ер етилмаган вақтларда вақтинча 1- ва 2-дала кўчатзорларини ёш боғ қатор ораларида қатордан қочириб барпо қилиш ҳам мумкин. Беда экиладиган боғлар сув билан етарли даражада таъминланган бўлиши зарур. Чунки беда ёзда ўзининг ўсиши учун жуда кўп сув сарфлайди. Масалан, 1 га беда ўсув даври давомида 8–12 минг м3 сув сарфлайди. Беда ўзининг барг ва поялари билан сувнинг тупроқ орқали буғланишига йўл қўймайди. Натижада, тупроғи шўрланган ерларда ер бетида шўр тежалмайди. Беда экиладиган боғ қатор ораларининг ҳар гектарига 600– 800 кг суперфосфат солинади. Кўкат ўғит сифатида николсоп нўхати, кузги вино, шабдор винодан иборат бир йиллик дуккакли ўсимликлар экилади.
Тупроқнинг намлиги. Тупроқ ёққан ёғин-сочин ва суғориш ҳисобидан намга тўйинади. Р.Р. Шредер номли институт кузатишларига кўра, йил бўйи ёққан ёғиннинг тахминан 69,2 фоизи боғ қатор ораларига тушади. Ҳатто октябръ, ноябр ойларида дарахт барглари сийраклашиб қолганига қарамай атмосферадан ёққан ёғиннинг 11,1 фоиздан 55,5 фоизгачасини дарахт шох-шаббалари олиб қолади. Ўсув даврида барглари қалин жойлашган дарахтлар ёққан ёғиннинг янада кўпроқ қисмини шох-шабба тагига ўтказмай ўзида олиб қолади. Йилнинг қурғоқчилик даврида ёққан озгина ёмғир тупроқ қатламига ўтмай, балки дарахт барглари ва тупроқ юзасида буғланиб кетади. Баҳорда ёққан ёмғирнинг ҳам анчагина қисми дарахт 92 шох-шаббасида ушланиб қолади ва буғланиб кетади. Ёққан ёмғир тупроқ намини оширади. Боғ тупроғининг намлигига қараб (суғорилмасдан) тўрт даврга бўлинади: биринчи давр – ҳўл, тупроқнинг 100 см ли қатламидаги ўртача намлиги тупроқнинг абсолют қуруқ вазнига нисбатан 19,7–21,2 фоизни ташкил этади (январдан апрел охиригача). Иккинчи давр – тупроқ қурий бошлайди (апрел охиридан июлнинг иккинчи ўн кунлигигача) ва тупроқнинг намлиги 18,3–12,6 фоиз бўлади. Учинчи давр – қурғоқчилик (июлнинг иккинчи ўн кунлигидан ноябрнинг иккинчи ўн кунлигигача) даврида тупроқнинг намлиги 9,0–9,6 фоиз бўлади. Тўртинчи давр – тупроқнинг нами оша бошлаб 10,9– 17,2 фоизга етади (ноябр–декабр). Айрим йилларда, ёғингарчилик миқдори ва муддатларига қараб бу рақамлар ўзгариши мумкин (А. Рибаков, С. Остроухова, 1981). Июл, август, сентябръда тупроқнинг намлиги 7,9–9,5 фоизгача камайиб, энг паст даражага (6,5 фоизга – икки карра гигроскопикликка) етади. Бу вақтда мева дарахтлари, айниқса сувталаб бўлади.
Тупроқдаги намликнинг дарахтлар ўсиши ва мева тугишига таъсири. Ўсимликдаги ҳаётий жараёнлар – фотосинтез, ўсув нуқтасида ҳужайралар бўлиниши ва бошқа жараёнлар ҳужайраларда сув етарли болгандагина меъёрида ўтади. Сувнинг етарли бўлиши икки жараённинг, яъни илдиз тизимининг сув бериб ва барглар юзасининг сув буғлантириб туриш жараёнларининг ўзаро мосланиши билан таъминланади. Сувнинг келиб туриши ва чиқиб кетиши ўсимликнинг сув билан таъминланиш режимини ташкил этади. Мева дарахтларининг қанча сув сарфлаши иқлим омиллари, ўсимликларнинг табиати, уларнинг ёши, ҳосилнинг миқдори ва агротехника тизимига қараб белгиланади.
Ўзбекистон текисликларида кўп ёғин ёғмайди, йилига ёққан ёғин 200–350 мм чамасида бўлади. Хоразм ва Қорақалпоғистонда эса янада камроқ ёғин ёғади. Ёғингарчилик кўпинча куз, қиш ва эрта баҳорда бўлади. 93 Май–октябръ даврида ёғингарчилик деярли болмайди. Шунинг учун деҳқончилик ва, шу жумладан, боғдорчилик билан сунъий суғориш шароитидагина шуғулланиш мумкин. Суғориш бутун йил мобайнида боғларни намлик билан таъминлабгина қолмай, балки боғ микроиқлимига ижобий таъсир этадиган омил ҳамдир. Суғориш чеклаб қўйилиб, тупроқда нам етишмай қолган тақдирда мева дарахтлари секинроқ ўсади, уларнинг барги ва ҳосили камаяди, хазонрезгилик барвақт бошланади.
Р.Р. Шредер номли институтнинг жуда кўп маълумотларига кўра, ҳосилга кирган олма боғлари суғориб турилган тақдирда дарахт новдаларининг ўсиши 1,4 марта, танасининг айланаси 3,4 мартача, ҳосили эса 1,6–2 баравар ошади. Сизот сувлари чуқур жойлашган ёш мевали боғлар суғорилмасдан умуман ўса олмайди. Дарахтлар қишга кирганда захира озиқ моддалари кам бўлади, уларнинг совуққа чидамлилиги пасаяди (А. Рибаков, С. Остроухова, 1981). Кўп миқдорда ва катта дозаларда суғориш орқали тупроқнинг ҳаддан зиёд камайиб кетиши ҳам боғ учун зарарлидир. Бу ҳолда тупроқ ботқоқланиб, унинг физик хоссалари, айниқса, ҳаво режими ёмонлашади, илдиз тизимининг фаолияти учун ноқулай шароит пайдо бўлади. Захлатиб суғорилган боғлардаги дарахтларнинг кузги ўсишини кечиктириб юборади ва уларнинг совуққа чидамлилигини камайтиради.
Ўзбекистон боғларида А.А. Рибаков ва С.А. Остроухова (1981) нинг кўп йиллар давомида олиб борган тажрибалари шуни кўрсатдики, ўсув даври давомида тупроқнинг илдиз таралган қатламдаги (30–100 см) намлик тупроқнинг тўла нам сиғимига нисбатан 80–85 фоизни ташкил этиши лозим. Бўз ва қумоқ, ўтлоқ тупроқ учун бу намлик тупроқнинг абсолют қуруқ вазнига нисбатан тахминан 18–20 фоизни ташкил этади. Қумоқ, қумлоқ ва шағал тошли ерлар учун намлик фоизи камроқ, оғир соз тупроқ учун эса кўпроқ бўлиши лозим. Аммо шу билан бирга шуни эътиборга олиш лозимки, мева дарахтларида шира ҳаракати бошланган даврда намга,
айниқса, талабчан 94 бўлади ва новдалар ўсган, барглар кўпайган, мевалар ҳосил бўлган ва катталашган сари бу талаб ошиб боради. Ўсув даври охирида ўсимликларнинг сувга бўлган талаби камаяди. Тупроқнинг намлиги меваларнинг сифатига ҳам таъсир қилади. Камроқ, шунингдек, кечиктириб суғориш, айниқса, ҳосил мўл бўладиган йиллари меваларнинг тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Р.Р. Шредер номли институт боғларида суғоришлар сонига қараб ҳосилнинг қанчаси тўкилгани қайд қилинган.
Шунингдек, тупроқнинг намлиги етарли бўлмаса, меваларнинг ўртача вазни камайиб кетади. Қандил синап нав олманинг ўртача вазни икки марта суғорилганда 54 гр, тўрт марта суғорилганда эса 74 гр келган. Бундан ташқари, кўпгина кузатишлар шуни кўрсатдики, етарли суғорилмаса олма ва нокнинг сақланиш муддати икки ҳафтага қисқариб, улар таркибидаги қанд ва кислоталар миқдори камаяди. Суғориш орқали тупроқда илдизларнинг жойлашишини тартибга солиш мумкин. Тез-тез ва камроқ дозаларда суғорилса, илдиз тупроқнинг устки қатламига таралади. Бундай дарахтлар тупроқнинг қизиб кетиши натижасида тез қуриб қолганлиги сабабли тез-тез суғоришни талаб қилади (Черепахин ва бошқалар, 1991). Мевали дарахтлар қондириб
суғорилса, дарахтнинг илдизлари чуқур қатламларга ўтиб, тупроқнинг катта ҳажмини қамраб олади. Бу эса дарахтларнинг ўсишига ва ҳосил беришига ижобий таъсир этади. Аммо ҳар қандай тупроқни ҳам ана шундай қилиб суғориб бўлмайди. Масалан, сизот сувлари юза бўлган шўрланган тупроқни қондириб суғориб бўлмайди. Акс ҳолда 95 сув тупроқнинг чуқур қатламларига етиб бориб, у ердаги тузни тупроқнинг ҳайдаладиган қатламига чиқариб ва тупроқни шўрлантириб қўяди:
Суғориш усуллари. Дунё мевачилигида ва, шу жумладан, Ўзбекистонда суғоришнинг тўртта усули қолланилади: – Пол олиб суғоришда боғда дарахт танасидан 1–3 м оралиқда (дарахтнинг катта-кичиклигига қараб) узунасига ва кўндалангига плуг билан пушталар олинади. Пуштанинг баландлиги ва эни 30 см бўлади. Натижада, боғ бир қанча полларга бўлиниб чиқилади. Бу полларга сув тўлдирилади. Уларда сув 6 дан 12 соатгача туради. Боғ тупроғининг шўрини ювишда ҳам шу усулдан фойдаланилади. – Уя олиб суғоришда дарахт атрофи уя олиб бироз ковланади ва уяларга сув қуйилади. Бу усул текисланмаган, паст-баланд, сув бир меъёрда келиб турмайдиган ва қисқа муддат бериладиган жойларда қўлланилади. Пол ва уялар дарахт
атрофида сувни кўп тўплаш имконини беради. – Бостириб суғориш усулида текис ерда барпо қилинган боғлар бостириб суғорилади. Бу усулда суғорилганда сувнинг ерга бир текис таралиши ва сингиши, пастроқ жойларда тўпланиб қолмаслиги ва айрим жойларни ювиб кетмаслиги кузатиб турилади. Сувни бирданига қуйиб, айрим полосаларни кетма-кет сувга бостириш маъқул. Бу усул яхоб суви беришда қўлланилади. – Ж илдиратиб суғоришда соз тупроқли боғ дарахт қатор ораларига 20–25 см чуқурликда ва эгатлар орасини 100–120 см, ўртача қумоқ тупроқли ерларда эса 80–100 см ва енгил қумоқ тупроқли ерларда 60–70 см қилиб окучник билан эгат олинади. Биринчи эгат дарахт танасидан 0,75–1,0 м оралиқда ўтказилади. Ҳосилга кирмаган ёш боғларда дарахт қаторларининг ҳар қайси томонидан бир– икки эгат олинади. Дарахтлар ўсган сари эгатлар кўпайтирилиб (қатор оралари кенглиги ва тупроқнинг сифатига қараб) олти–саккизтага етказилади. Эгатларнинг узунлиги ернинг нишаблилигига боғлиқ бўлади; сал нишаб ерларда эгатнинг узунлиги 150 м, қияроқ ерларда эса сув тупроқни ювиб кетмаслиги учун эгат 75–100 м қилинади; тупроқ 96 тагида шағал тошли қатлами бўлган ерларда эгатнинг узунлиги 50 м гача бўлади. Акс ҳолда тупроқ бир текис намланмайди. Эгатлар боғни суғориш олдидан олинади. Сув ўқариқдан 15–20 эгатга секин жилдиратиб қўйилади ва эгат оралари яхши намлангунга қадар икки–уч кеча-кундуз давомида жилдиратиб суғорилади.
Кузда тупроқ сувни камроқ ўтказадиган бўлиб қолади, бунда тупроқни чуқурроқ ювиш учун узоқроқ суғорилади. Сувни эгатларга тўғри тақсимлаш учун узунлиги 25–30 см, диаметри 3–5 см бўлган ёғоч ёки темир найлар қўйилади. Жилдиратиб суғорилганда сув тупроқнинг илдиз таралган қатламини бир текис намиқтиради ва илдизларнинг ҳамма томонга меъёрида ўсиши учун қулай шароит яратади. Бу усулда суғорилганда ер юзасида қатқалоқ ҳосил бўлмайди, пол ёки уялар олиб суғорилгандагига қараганда қўл меҳнати камроқ сарфланиб, сув ҳам тежалади. Жилдиратиб суғориш энг мукаммал ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида боғларни суғоришда қўлланиладиган асосий усул ҳисобланади. Бу усул билан дарахтларни суғорганда ўртача ҳосилдорлик 12–15 с/га гача ошириши кўпгина ўтказилган илмий изланишларда кўрсатилган (Остонақулов Т.Э. ва бошқалар. Мевасабзавотчилик ва полизчиликдан амалий машғулотлар. – Самарқанд. 2004, 260-бет).
Дарахтлар ўтқазилгач бир–икки йил мобайнида дарахт танасидан 0,75–1 м оралиқда олинган ҳалқасимон ариқчалар суғорилади. Ариқчалар ёз бўйи сақланиб қолади ва суғорилгандан кейин юмшатилади, суғориш олдидан эса тузатиб қўйилади. Сув ҳалқасимон ариқчаларга дарахт қаторлари бўйлаб олинган ўқариқлардан берилади. Дарахтлар бироз ўсгандан кейин ҳалқасимон ариқлардан этнас, балки эгатлардан суғорилади. Суғорганда сувни камроқ нобуд қилиш ва ариқ ковлашда бўладиган харажатларни камайтириш учун кейинги йилларда эгилувчан эластик қувурлар қўлланила бошлади. Бундай қувурларни жой-жойига қўйиш ва йиғиб олишда КД-35 ёки ДТ-54 маркали тракторларнинг ўрайдиган мосламаларидан фойдаланилади. Бу усул 97 шўрланган тузларнинг ер юзига чиқиб кетиш ҳавфи бўлган, шунингдек, сизот сувлари яқин жойлашган тупроқни суғориш учун, айниқса, қулайдир. Бу усул боғларни суғоришни қисман механизациялаштиради.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида ҳам прогрессив, яъни ёмғирлатиб суғориш усули қўлланилмоқда. Бу усул ариқ билан сув келтириб бўлмайдиган тоғ ёнбағирларида, сизот сувлари жуда яқин жойлашган ва улар сатҳини камайтиришнинг имкони бўлмаган ерларда, шунингдек, каналларида сув кам бўлган жойларда қўлланилиши тавсия этилади. Суғориш муддатлари ва миқдори. Ўсимликлар сувдан муайян вақт ичида фойдаланади, сўнгра эса яна суғоришни талаб қилади. Шунинг учун суғоришнинг шундай тартибини қўллаш лозимки, бу тартиб бутун суғориладиган давр ўрталарида тупроқнинг намлигини меъёрида таъминлаб турсин. Мўл ҳосил берган ва, айниқса, мевалари кеч пишадиган боғлар кам ҳосил берган ёки ҳосил бермаган боғларга қараганда кўпроқ меъёрда ва тез-тез суғориб турилади. Ўсув даврининг иссиқ кунларида (июл–август) тупроқдаги нам ҳам, ўсимликдаги нам ҳам тез буғланади. Шунинг учун бу даврда боғларга тез-тез ва кўпроқ сув бериб турилади.
Дарахт қатор ораларига экин экилган боғлар шудгор қилиб қўйилган боғларга қараганда кўпроқ суғоришни талаб қилади. Бундай ҳолда бир–икки марта қўшимча суғорилади. Суғориш муддатлари йил фаслидаги фехологик даврларга тўғри келтирилади. Боғларда ўсув даврида ва қишки (нам тўплаш мақсадидаги) суғориш ўтказилади. Биринчиси ўсув даврида, иккинчиси ўсимликлар тиним даврида ўтказилади.
Ўзбекистоннинг суғориладиган эрларида деҳқончилик тажрибасидан келиб чиқиб
хазонрезгиликдан кейин ва қора совуқлар бошлангунга қадар бўлган давр яхоб бериш учун энг қулай вақт эканлиги кўрсатилади. Бу вақтда сув тупроқнинг чуқур қатламигача сингиб, илдиз таралган қатламини яхши намлатади. Агар қора совуқ бошлангунгача яхоб берилмаган бўлса, уни тупроқнинг музи эриган даврда ва март ойигача берилади. 98 Боғларга яхоб бир–икки марта, енгил ва шағал тошли тупроққа эса икки–уч марта, лекин камроқ меъёрда берилади.
Сизот сувлари яқин жойлашган ерларга яхоб бериш ортиқча бўлиб, ҳатто зарар келтириши ҳам мумкин. Боғларни суғоришда мева дарахтларининг ўсув давридаги фазалар ҳисобга олинади.
Қишда ва баҳорда ёғин кам ёққан, қишда яхоб берилмаган тақдирдагина дарахтлар гуллагунга қадар суғорилади. Кузда дарахтлар ўсишини ўз вақтида тўхташини ва қишки тиним даврига тайёрланиши учун мева боғларини суғоришни республиканинг шимолий вилоятларида сентябрда, жанубий вилоятларида эса сентябрънинг ўрталарида тўхтатадилар. Ёш боғлар кўпроқ талабчан бўлгани учун суғориш сентябрънинг биринчи ярмида, республиканинг жанубий вилоятларида ва шағал тошли тупроқларда эса сентябрънинг иккинчи ярмида тўхтатилади. Дунё мевачилигида ва шу жумладан, Ўзбекистонда суғориш муддатларини аниқлаш бўйича кўпгина илмий тадқиқотлар ўтказилган (А. Рибаков, С. Остроухова, 1981). Ўтказилган тажрибалар ва кўп йиллик боғдорчилик ишлари шуни кўрсатдики, ҳосил бериб турган боғлар ўсув даврида 3–4 марта, республиканинг жанубида 4–6 марта, шағал тошли эрларда эса 13–18 мартагача суғорилиши керак. Сизот сувлари яқин бўлган ўтлоқ тупроқда суғориш миқдори камайтирилади; баъзан эса бир-икки марта суғоришнинг ўзи кифоя қилади. Олти марта суғорилган тақдирда унинг муддатлари тахминан қуйидагича: апрелда (баҳор қуруқ келганда) бир марта, май ва июнда бир
мартадан, июлда икки марта, агустда бир марта суғорилади. Шунча миқдорда сув беришда бўз тупроқли ерларда бир–икки марта берилган яхоб ҳамда шағал тошли эрларда икки–уч марта берилган яхоб ҳисобга олинади. Тошкент вилоятида тупроқни мулчалаб, бир–икки марта июл–август бошларида суғориш билан чекланиш мумкин. Шағал тошли ерларда мулчалаб 18 марта ўрнига 7 марта суғориш ҳам мумкин.
Суғориш меъёрлари. Ҳар галги ва мавсумда бериладиган сув меъёри мева
дарахтларининг ёшига, тупроқнинг механик 99 таркибига, сизот сувининг сатҳига, ҳосилнинг кўп-камлигига ва бошқа омилларга қараб белгиланади. Ёш боғлар учун амалда қўлланиб келинган; суғориш меъёри гектарига 250–500 м3. Дарахтлар катталашган сари бу меъёр ошиб боради. Ҳосилга кирган боғлар учун ҳар галги суғориш меъёри 800–1200 м3 чегарасида ўзгариб туради. Шағал тошли ва сизот сувлари яқин жойлашган ерларда бу меъёр гектарига 400–600 м3 белгиланади. Яхоб меъёри 1500–2000 м3 бўлади. Ўзбекистон боғлари учун белгиланган суғориш меъёри тахминан қуйидагича: 5 ёшдаги боғнинг ҳар гектарига 2000– 3000 м3; 10 ёшдаги боғнинг гектарига 4000–5000 м3 ва ундан каттароқ ёшдаги боғларнинг ҳар гектарига 6000–7000 м3 (яхоб бериш ҳам киради).
Суғоргандан кейин тупроқни ишлаш. Тупроқнинг намини яхшироқ сақлаш учун суғоргандан кейин кунора суғориш эгатлари тупроқ билан ёпилади, тупроқ қуригандан кейин эса (2– 3 кундан кейин) эгатларнинг таги ва икки ёни панжали култиватор билан юмшатилади. Бу ишни кечиктириш ярамайди, чунки тупроқ қуриб, палахса бўлиб қолса, юмшатишни қийинлаштиради. Ҳалқасимон ариқчалар ва тана атрофидаги тупроқ қуригандан кейин кетмон билан юмшатилади.
Ўғитларнинг мева дарахтларига таъсири. Ўғитлар мева дарахтларида кечадиган бир қанча жараёнларга таъсир этади. Улар билиб ишлатилса, ўсимликларнинг ер устки қисми ва илдиз тизими жуда кучли ривожланади. Р.Р. Шредер номидаги институтнинг кўп йиллик маълумотларига кўра, ўғитланган ердаги олма дарахтларининг новдаси контрол учун экилган дарахтлариникига нисбатан 80 фоиз ортиқ ўсган; ҳосили 25–75 фоизгача, айрим ҳолларда эса икки-уч марта ортган. Й. Джавякянц маълумотларига кўра, ўғитланган ерда ўсаётган Белий налив навли олма илдизининг 1 метри кузатилганда ундаги фаол илдизчалар сони апрелда – 1254 ва серитабрда – 1090, назоратда эса шунга мувофиқ равишда 932 ва 644 та бўлган. Шу билан бир вақтда дарахтлар совуққа анча чидамли бўлиб борган.
Ўғитлардан фойдаланиш ва уларни ерга солиш хусусиятлари. Ердаги озиқ элементларнинг энг кўп қисмини дарахтлар мева, сўнгра эса барг ҳосил қилишга ва шу йилги новдаларнинг ўсишига сарфлайди. Дарахт қанча қари бўлса, ердан озиқ моддаларни шунча коп олади. Йил давомида ўсимлик озиқ моддаларнинг кўп қисмини ўсив даврининг биринчи ярмида, асосан баҳорда, яъни жадал ўсаётганда, сўнгра эса ўсув даврининг иккинчи ярмида, яъни шохлар вўғонлашаётганда ва шох-шаббалари қулоч ёзаётганда, мевалари ўсиб, захира озиқ моддалар тўпланаётган вақтда олади. Бу даврлар ўғит солишда муҳим давр ҳисобланади. Ўсув даврининг охирида ўсимликларнинг озиқ моддаларнинг ютиши деярли тўхтайди. Мева дарахтларининг гули, тугунчалари ва баргларида азот, фосфор ҳамда калий энг кўп, қари танаси ва йўғон илдизларида камроқ бўлади. Шунин, учун мева дарахтлари жуда кўп гуллаганда гул ва тугунчаларнинг кўпи тўкилиб кеца, ундаги озиқ моддалар камайиб қолади.
Азотнинг барча минерал тузлари (аммиакли тузларидан ташқари) тупроққа сингмайди ва улар ерга солинганда пастки қатламларда осонгина ювилиб кетиши мумкин. Бу ҳол шўрланган ерларни ювишда сизот сувлари юза бўлганда, ер меъёрсиз суғорилганда, айниқса, тупроқ ер остида шағал тошли қатлам бўлганда юз беради. Азотнинг ювилиб кетишини камайтириш ва ўсимликлар уни яхши ўзлаштириши учун енгил ҳамда жуда нам тупроқли ерларга азотни кам дозада, донадор қилиб солиш лозим. Аммиакли азот ерга яхши сингади ва тупроқда ушланиб қолади. Шунинг учун уни ерга истаган вақтда ва ҳатто, куздан бошлаб солиш ҳам мумкин.
Ер ҳаддан ташқари нам бўлиб зичланиб кеца ва унда селитра ёки органик қолдиқлар жуда кўп тўпланиб қолса, нитратлар парчаланиб, эркин азот ажралиб чиқади ва у тупроқдан учиб кетиши мумкин. Фосфор тупроқда азотга нисбатан жуда секин силжийди. Шунинг учун уни ерга эрта куздан бошлаб, мумкин қадар чуқурроқ ва мева дарахтлари илдизларига яқинроқ қилиб солиш керак. Фосфорнинг эрийдиган хиллари калсий, темир ва бошқа асослар билан бирикади ҳамда дарахтлар қийин ўзлаштирадиган
хилига айланади. Бунинг олдини олиш учун фосфорни уч–беш йилда бир марта катта дозада сочмасдан, чуқур эгатларга тўп-тўп қилиб ёки донадор шаклда солиш керак. Фосфор ва калий (беш йилга мўлжаллаб) узунасига ҳамда кўндалангига кетган эгатларга 50 см чуқурликда солинганда яхши натижаларга эришилган. Бундай ҳолда олма ва шафтолиларнинг шохи фосфор-калий юза солинган ердаги дарахтларникига қараганда 12,2–29,7 фоиз, ассимиляция юзаси 54,4–65,4 фоиз ортади, ҳосилдорлик эса шафтолида 1,3, олмада 2,0–3,4 марта кўпаяди.
Бинобарин, ўғитларни чуқур ва сочиб солиш боғларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун фосфор ва калийдан фойдаланишнинг энг рат- сионал усули ҳисобланади. Г.К. Карпенчук (Уман) тажрибаларига кўра ўғитларни қатламларга солиш ҳам дарахтларга яхши таъсир этади. Бунда ўғитлар дарахт танасидан 2 м нарида – 15 см чуқурликка, 3 м нарида – 25 см чуқурликка ва 4 м нарида – 38–40 см чуқурликка солинган. Улар шу тариқа солинганда, шох-шабба зонасида ерга нотекис жойлашган илдиз тизимига яқинлашиб борган.
Ўзбекистон тупроқларининг кўпчилигида калий етарли миқдорда болади, шунинг учун ўсимликлар унга эҳтиёж сезмайди. Аммо кўп суғориладиган, шағалтош аралаш тупроқли, шунингдек сизот сувлари юза (1,5 м дан юқори) бўлган ерларнинг ҳайдалма қатламида калий камайиб кетиши мумкин. Бундай ҳолда ерга калий солишга тўғри келади.

Download 359.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling