Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти
-мавзу: МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРГА ШАКЛ БЕРИШ ВА УЛАРНИ БУТАШ ТЕХНИКАСИ, УСУЛЛАРИ
Download 359.23 Kb.
|
O\'zbekiston respublikasi oliy va o\'rta maxsus ta`lim vazirligi f-www.hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Мевали дарахтларнинг оптимал хосилдорлигини таминлаб берувчи скелет шохларини шакллантириш. 3.Ўсишиннг шакл бериш билан боғлиқ бўлган қонуниятлари.
- 4.Данакли мева дарахтларига шакл бериш. Таянч сўз ва иборалар: дарахтларга шакл бериш, дарахтларнинг оптимал хосилдорлиги, скелет шохлар, шакл бериш
8-мавзу: МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРГА ШАКЛ БЕРИШ ВА УЛАРНИ БУТАШ ТЕХНИКАСИ, УСУЛЛАРИ
Режа: 1.Мевали дарахтларга шакл беришнинг ахамияти ва вазифалари. 2.Мевали дарахтларнинг оптимал хосилдорлигини таминлаб берувчи скелет шохларини шакллантириш. 3.Ўсишиннг шакл бериш билан боғлиқ бўлган қонуниятлари. 4.Данакли мева дарахтларига шакл бериш. Таянч сўз ва иборалар: дарахтларга шакл бериш, дарахтларнинг оптимал хосилдорлиги, скелет шохлар, шакл бериш, табиий шох-шаббалар, сунъий шох-шаббалар, эркин ўсувчи шох-шаббалар. Мевали дарахтларга шакл бериш. Мевачиликда шох-шаббалар шартли равишда табиий ва сунъийга бўлинади. Табиий шох-шаббалар эркин ўсувчи дарахтларда бўлади, уларга бир неча тартибда шакл берилади. Сунъий шох-шаббалар жуда турли-туман ва кўпинча декоратив шаклда бўлади, улар махсус мосламалар ёрдамида тузилади (барпо этилади). Ўсиши ва ҳосил беришини тартибга солиш учун махсус техника талаб қилинади. Шакл бериш асосан мевачиликда қўлланади. Эркин ўсувчи шох-шаббалар тана баландлиги нисбатан ҳар хил – бутасимон (танасининг баландлиги 50 см дан кам), паст танали (50–70 см), ўртача танали (80–100 см) ва баланд танали (150– 200 см) бўлади. Ўзбекистонда мева турларининг кўпчилигига паст танали қилиб шакл берилади. Чунки бу мева дарахтларининг ҳосилга жуда эрта киришини таъминлайди, қуёш куйдиришига, шамол ва совуққа қарши уларнинг чидамлилигини оширади, шунингдек дарахтни парвариш қилишни (буташ, зараркунандаларга қарши кураш, ҳосилини териш ишларини) осонлаштиради. Ярусли шох-шаббалар. Қатор мева турлари (олма, нок, гилос ва бошқалар) эркин ўсаётганда асосий шохлар танада ярусланиб жойлашади, ярусда 3–5 тадан шох бўлади. Шох-шаббанинг бу типи қатор мукаммаллаштирилгандан кейин боғларда мутовка-ярусли шох-шабба номи билан қабул қилинади. Шохларнинг паст танали ёки ўртача танали бўлиши, мутовка бўлиб жойлашиши, шох-шаббада марказий тананинг (лидер) сақланган бўлиши унинг асосий хусусиятларидир. Яруссиз шох-шаббалар. Тана бўйлаб кетма-кет, бир-биридан маълум оралиқда жойлашиши асосий шохларнинг хусусияти ҳисобланади. Марказий тана ёки дарахтнинг лидер шох-шаббаси бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади ёки юқоридаги охирги шох ҳосил қилингандан кейин кесиб ташланади (ўзгарган лидер). Шох-шаббанинг бу типи Америка Қўшма Штатларида қабул қилинган. Ҳозирги вақтда бизнинг мамлакатда бу тизим қўлланилмайди. Язасимон шох-шабба. Шох-шаббадан одатда, ярус кўринишида 3–5 та асосий шохлар чиқариб, дарахтни боққа ўтқазиш вақтида марказий шох олиб ташланади. Бу ҳолда дарахт косасимон формада (шаклда) бўлади. Ётиб ўсадиган шох-шабба. Шох-шабба ер юзасидан 30–60 см оралиқда, тупроқ қаватига яқин жойлашади. Бутасимон шох-шабба. Уларнинг марказий танаси бўлмайди, ер остида ўсадиган бир неча мустақил таналардан иборат бўлади. Данакли мева дарахтларига шакл бериш Ҳар қандай мевали дарахтга шакл беришдан олдин, уларни мева қилиш хусусиятларини ўрганиш лозим. Қайси шох мевали шох эканлигини билмасдан, аввал шакл бериш ва кесиш ишларини амалга ошириб бўлмайди. Шафтоли бир ёшли новдаларда мева қилади ва унинг шохлари кўп ўсганлиги сабабли ҳар йили 50% га яқин янги ўсган новдалар кесиб ташланади. Анжир, ёнғоқ, бодом, гилос, хурмо, олма, нок, олхўри ва ўрик дарахтлари 2- ёки 3-йиллик мевали шохчаларда асосий мевани беради. Шу сабабли янги ўсиб чиққан новдаларнинг 10-20% га яқини ҳар йили кесилиши керак. Шакл беришни кесишдан фарқи. Мевали дарахтларга шакл бериш асрлар давомида дарахт новда ва шохларини кесиш орқали амалга ошириб келинган. Дарахт танасини керакли томонга йўналтириб, шаклга солиш кучли дарахт асосини яратишда самарали усул ҳисобланади. Кесиш деб, дарахт новдаларидан маълум бир қисмини қирқиб ташлаб дарахт шаклини текислашга, айтилади. Дарахтга шакл бериш эса нисбатан янгича усул ҳисобланиб, бунда кесиш орқали дарахт танаси керакли бўлган йўналишга солиб шакллантирилади ва новдаларни кесиб ташлаш имкон қадар камайтирилади. Ёш кўчатларни йўналтириб ўстириш дарахт танасининг келгуси ҳаётида жуда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Дарахтни тўғри шаклга солиб ўстириш уни кесиб текислашдан кўра афзалроқ усул ҳисобланади. Мевали дарахтларга шакл беришнинг умумий коидалари. Дарахтларга шакл бериш уларнинг узоқ яшашлари учуй муҳим омилдир. Дарахтларни кесиш боғбонлик сирларини янги ўрганаётганлар учуй мураккаб бўлиб туюлиши мумкин, аммо кесиш жараёнида йўл қўйиладиган кичик хатолар одатда дарахтларга катта зарар етказмайди. Дарахтларни кесиш ва уларга шакл бериш ҳамоҳанг олиб борилиши лозим, буларнинг ҳар иккиси ҳам дарахтнинг серҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Дарахтни кесиш жараёни остида бир неча мақсадлар ёцада, уларнинг барчаси учуй охирги натижа - бу ҳосилни кўпайтиришдир. Кесишдан кутиладиган мақсадлар: дарахтнинг барча қисмлари бирдек қуёш нурларини олиши, ортиқча лидер шохларни йўқотиш, кўп ҳосил етиштира оладиган кучли дарахт асосини яратиш, дарахтни турли зарарлардан асраш ва ҳ.к.ларни киритиш мумкин. Дарахтларни кесишнинг ҳамма амал қилиши керак бўлган умумий қоидалари бор. Шу қоидалардан четлашмаган холда ҳар қандай дарахтни, хоҳ боғ бўлсин, хоҳ ҳовлидаги бир жуфт дарахт бўлсин, сифатли парвариш қилиш мумкин. Download 359.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling