Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти
-мавзу: МЕВА ВА РЕЗАВОР МЕВА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ТАШҚИ МУХИТ ОМИЛЛДИРИГА БЎЛГАН ТАъСИРИ
Download 359.23 Kb.
|
O\'zbekiston respublikasi oliy va o\'rta maxsus ta`lim vazirligi f-www.hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Ёруғлик, иссиқлик ( қишки ва совуқга чидамлилиги, мева ўсимликларни совуқга чидамлигини механизми, ер ости ва ер устки қисмларини совуқга чидамлигини хусусиятлари
- 3. Ўсимликларини совуқга чидамлилигини совуқга чидамлилигини ошириш) намлик, хаво ва шамол, тупроқ, релф, озиқ моддалар ва микроорганизмлар.
4-мавзу: МЕВА ВА РЕЗАВОР МЕВА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ТАШҚИ МУХИТ ОМИЛЛДИРИГА БЎЛГАН ТАъСИРИ
РЕЖА : 1. Мева ўсимликларига ташқи мухит асосий факторларининг тасири 2. Ёруғлик, иссиқлик ( қишки ва совуқга чидамлилиги, мева ўсимликларни совуқга чидамлигини механизми, ер ости ва ер устки қисмларини совуқга чидамлигини хусусиятлари 3. Ўсимликларини совуқга чидамлилигини совуқга чидамлилигини ошириш) намлик, хаво ва шамол, тупроқ, релф, озиқ моддалар ва микроорганизмлар. Таянч соз ва иборалар: ташқи мухит асосий факторлари, мева ўсимликларни совуқга чидамлиги, намлик, хаво ва шамол, тупроқ, релф, озиқ моддалар ва микроорганизмлар. Мевали дарахтларнинг ўсиши, ривожланиши, мўл ва сифатли ҳосил бериши кўп жиҳатдан ташқи муҳит шароитларига боғлиқ. Мевали дарахтларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда мўл, муттасил ва сифатли ҳосилига таъсир к ўрсатувчи асосий омилларга ёруғлик, иссиқлик, намлик, шамол, дўл, тупроқ шароитлари ва парвариш омилларнинг қай даражада бажарилиши кабилар киради. Ўзбекистон шароитида ўстириладиган барча мева ва резавор мева ўсимликлар ёруғсевардир. Боғнинг ёртиғлик режими очиқ жойнинг ёруғлик режимидан фарқ қилади. Мевали дарахтларнинг шох-шаббасига бир хил даражада ёруғлик тушмайди, дарахтларни кўпроқ ёруғлик билан таъминланиши шох-шаббаларини кесиш ва шакл бериш усулларига боғлиқ. Бу омил ўсимликда ўтадиган флзиологик ва биокимёвий жараёнларга таъсир қилади, шу жумладан куртаклар, новдалар, барглар ва меваларнинг шаклланишига ўз таъсирини кўрсатади. Мевали дарахтларнинг шохшаббалари ёруғлик билан тўлиқ таъминланганда, меваларнинг ҳосили кескин ўзгариб, бир дона меванинг оғирлиги ошиб, шу навга хос рангга эга бўлади ҳамда уларнинг таркибидаги мавжуд қуруқ моддалар ва қанд миқдори ошади. Ёруғлик меъёрида бўлганида мевали дарахтларнинг шох-шаббалари яхши ўсади ва ривожланади, улардаги асосий шохлар ва ўсувчи, ҳосил берувчи шохлар ва новдаларнинг яшаш муддати кўпроқ бўлади. Мевали дарахтларда генератив органларнинг ҳосил бўлиши, гуллаши ҳамда юқори ва сифатли ҳосил бериши учун яхши ёруғлик талаб қилинади. Мевали дарахтларга тушадиган ёруғликнинг миқдори жанубий ҳудудларда жойлашган дарахтларда шимолий ҳудудларга қараб камаяди. Мевали дарахтлар қанча денгиз сатҳидан юқори жойлашган бўлса, қуёш нурларининг тушиши шунча кучаяди. Дарахтларнинг шох-шаббалари тузилиши ва ёруғликнинг тушиш миқдори бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Ёруғликсевар ўсимликларда ёруғлик туфайли фотосинтез жараёнлари кучли ўтади. Кўпгина мевали дарахтларда фотосинтез жараёнларининг яхши ўтиши учун дарахтларнинг шох-шаббасига тушган ёруғлик миқдори 70–80 фоиз (очиқ жойга нисбатан қараганда) бўлиши зарур ва бу жараён дарахтларнинг яхши ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсир этади. Шунингдек, мевали дарахтлар учун ёруғлик қанча етишмаса, уларнинг ўсиши, ривожланиши сусайиб, ҳосилнинг шаклланишига ва миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Айрим ҳолларда бу етишмовчиликни кучли озиқлантириш ва суғориш тизими ҳисобидан қоплаб юбориш мумкин. Мевали дарахтлар узун кунли ўсимлик ҳисобланади, лекин бу кўрсаткич турли хил навларга бир хил таъсир қилмайди. Ўзбекистон шароитида қуёш нурининг кучлилиги, ёруғликнинг кўплиги, иссиқ кунларнинг узунлиги, иссиқликнинг мевали дарахтларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил беришига етарли бўлганлиги учун турли хил меваларнинг навларини экиб, улардан юқори ва мутассил сифатли ҳосил олиш имконияти мавжуд. Барча мевали дарахт турларини ёруғликдан самарали фойдаланишини таъминлаш учун боғ барпо қилиш мақсадида жой танлаш, дарахтларни тоғ ва тоғолди зоналарига жойлаштириш, қаторларнинг йўналишини тўғри белгилаш, дарахтларга шакл бериш жараёнларида шох-шаббаларини сийраклаштириш, кесиш даврида эса кўпроқ мевали дарахтлардаги ҳосилсиз, касалланган ва ҳаддан ташқари чирмашиб жойлашган новдаларни олиб ташлаш каби агротехник чора-тадбирларга эътибор бериш зарурдир. Мевали дарахтлар учун ҳаво ва тупроқнинг ҳарорати ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир. Дарахтларнинг ҳар бир нав ва турларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилининг шаклланиш даврида барча физиологик жараёнлар тупроқ ва ҳаво ҳароратининг муайян миқдорида ўтади. Наг бир мевали дарахт тури ва навида уларнинг мақбул ўсиши ва ривожланиши учун ўзига мос келадиган паст, ўртача ва юқори ҳарорат мавжуд. Шуни қайд этиш керакки, мевали ва резавор мевали ўсимликларнинг ичида энг кўп иссиқ ҳарорат талаб қиладиган мевалар булар субтропик ва ситрусли ўсимликлар ҳисобланади. Буларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил элементларининг шаклланиши учун фаол ҳарорат йиғиндиси муҳим омиллардан биридир. Мамлакатимизда парвариш қилинадиган кўпгина паст ҳароратга мослашган мевали дарахтларда уларнинг ўсиши суткалик ҳарорат +5°C бўлганида бошланади. Барг мевали дарахтларда фенологик ўсуш даврининг (гуллаш, мева тугиш, меваларнинг шаклланиши ва пишиши, новдаларнинг ўсиши) ўтиши учун энг муқобили бу ҳаво ҳароратининг 15–30°C даражада бўлишидир. Мевали дарахтларнинг ҳар бир тури ва нави учун талаб қилинадиган мақбул ҳарорат миқдори бўлади ва ҳаво ҳароратига қараб дарахтларнинг ривожланиш даврлари ва ўсиш фенофазалари, фотосинтез, транспирация, гуллаши, меваларининг пишиши, биокимёвий ўзгаришлар ва озиқ моддаларнинг ўсимликлар ичида ҳаракатланиши ҳамда мевали дарахтларда онтогенез ва филогенез даврида юз берадиган ва бошқа жараёнларда кетади. Шуни қайд этиш лозимки, иссиқлик тупроқда ўтадиган физиккимёвий ва микробиологик жараёнларнинг самарали ва фаол ўтиши учун зарур. Агар иссиқлик ҳаддан ташқари кўтарилиб кеца, ўсимликда ўтадиган биокимёвий жараёнлар, шу жумладан, фотосинтезнинг камайишига олиб келади ва пировард натижада, ўсимлик ўсишдан қолади ҳамда айрим ҳолатларда тўлиқ нобуд бўлиши ҳам мумкин. Баъзи мевали дарахтлар муқобил ўсиши, ривожланиши ва ҳосил бериши учун узоқ муддатда совуқ бўлмайдиган маълум даврни талаб қилиб қолмасдан, балки бу даврларни ўтишида ҳароратнинг бир текисда бўлишини талаб қилади. .И. Черепахин, В.И. Бабук, Г.К. Карпенчук (1991) маълумотларига кўра мевали дарахтлар ўсув даврларида ўсимликнинг ўзи иссиқликни ҳар хил даражада талаб қилади. Масалан, илдизлар баъзан +0° +2,0°C да ўсади, куртакларнинг ёзилиши учун +8° +10°C, мева куртакларнинг табақаланиши учун эса +15° +18°C дан паст бўлмаган ҳарорат зарур. Ёзнинг охири ва кузда юқори ҳароратда меваларнинг етилиши тезлашади ва уларнинг сифати ортади. Ўзбекистонда парвариш қилинадиган барча мевали дарахтлар иссиқликка кўпроқ куртакларнинг бўртиши, гуллаши ва чангланиш даврларида талабчан бўлади. Агар бу даврларда ҳаво ҳарорати +14° +15°C дан паст бўлса, гулларнинг чангланиши ёмон ўтиб, пировард натижада, ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Мевали дарахтларнинг илдиз тизими жадал суръат билан тупроқ ҳарорати +7° +20°C бўлганда ўсади ва ривожланади, агар тупроқ ҳарорати +25° +30°C дан ошса илдиз тизимининг ривожланиш ва ўсишдан қолишига сабаб бўлади. Мевали дарахтларга гармсел ва қурғоқчилик салбий таъсир қилиб, мева ва баргларнинг тўкилишига сабаб бўлади. Иссиқликни кўпроқ мевали дарахтлар ичида ситрус ўсимликлар, анжир, анор, хурмо, шафтоли, бодом, ёнғоқ, ўрик, беҳи ва гилос талаб қилади; нок, олхўри, олма, малина эса нисбатан камроқ талаб қилади. Мевали дарахтлар турлари ва навларининг иссиқликка бўлган талаби уларнинг келиб чиқиш марказларига боғлиқ. Юқори ҳарорат мевали дарахтларга катта зарар етказиши мумкин, паст ҳарорат ҳам уларга жиддий зарар етказади. Мева дарахтларининг тўқималари музлаб қолиб, натижада совуқдан зарарланади. Муз ўсимлик ҳужайралари орасидаги бўшлиқларда ҳам, шунингдек ҳужайралар ичида ҳам кристаллана олади. Н.А.Максимов, И.И.Гуманов ва бошқаларнинг маълумотларига кўра, муз мевали дарахтларнинг қайси жойида вужудга келса ҳам ҳужайранинг сувини қочиради, музлаган сув эриши ва протоплазманинг сиқиши натижасида плазмадаги коллоид моддалар ивиб қолади. Мевали дарахтлар қурғоқчиликка, иссиқликка ва совуққа чидамлилигига қараб гуруҳларга бўлинади. Қурғоқчиликка чидамлилик – мевали дарахтларни гармсел ва қаттиқ иссиқликка чидай олиши биологик қобилиятдир. Бу кўрсаткичга данакли мевалар уруғлиларга нисбатан кўпроқ чидамлироқ. Ўсимликларнинг ҳужайрасида иссиқлик 50°C атрофида бўлса, бу ҳолатда барглар, тана ва меваларни зарарлайди. Қишга чидамлилик – ўсимликларнинг ноқулай қишки шароитларга (совуққа, тупроқ намлиги, шамоллар кучи ва ҳоказо) чидай олиш қобилиятидир. Совуққа чидамлилиги бу ўсимликларнинг нисбатан унча юқори бўлмаган ҳароратларда ўсиши ва ҳосил бериш қобилиятидир. В.И. Черепахин, И. Бабук, Г.К. Карпенчук (1991) маълумотларига кўра эрта баҳорда бўладиган қора совуқлар асосан мевали дарахтларнинг гулларига зарар етказади, агар ҳарорат –1,1 –1,6°C дан паст бўлса, гулларни совуқ уради, кузда ҳарорат –2 – 3°C бўлса, меваларни сақланишига салбий таъсир кўрсатади. Баргларга ва пишган бир йиллик ўсувчи новдаларга ҳарорат –4 –5°C дан тушганда жиддий зарар етказади, пировард натижада баргларнинг муддатидан олдин тўкилиши дарахтларнинг қишга чидамлилик қобилиятини пасайтиради. Мевали дарахтларни қишки совуқлардан сақлаш учун ўтказиладиган агротехник чора-тадбирлар қуйидагилар: совуққа чидамли тур, пайвандтаг ва навларни танлашга, айниқса, кеч гуллайдиган навлар; мевали дарахтларни қаттиқ совуқларга чидамлилигини ҳам ҳисобга олган ҳолда майдонларга жойлаштириш; кўпроқ хашаки (уруғи) пайвандтагларга уланган навларни қўллаш; суғориш ва ўғитлаш тизимини оқилона ва самарали фойдаланишда азотли ўғитларни боғларга меъёрдан кўпроқ киритмаслик ва суғориш меъёрини ҳаддан ташқари оширмаслик; дарахтларда ҳосилли ва ўсув новдаларни тенг мутаносиблиги ҳамда ўз вақтида меваларни йиғиб-териб олиш кабилардан иборатдир. Шунингдек, мевали дарахтларнинг совуқдан зарарланиш даражаси уларнинг тур ва нав хусусиятларига боғлиқ. Тур ва навларнинг совуққа чидамлилиги уларнинг узоқ вақт давомида ҳосил қилган ирсий хусусияти ҳисобланади. Download 359.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling