Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet10/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Ҳ а в о. Атмосфера ҳавоси Ернинг маълум қобиғи сифатида барча тирик организмлар учун, жумладан ўсимликлар учун ҳам ниҳоятда муҳим экологик омил ҳисобланади. Атмосфера ҳавоси ўсимликларда борадиган фотосинтез жараёнини карбонат ангидрид ва нафас олиш учун кислород билан таъминлайдиган манба бўлиб ҳисобланади. Атмосфера ҳавосининг таркиби деярли бир хил бўлиб, ўсимликлар тарқалган барча минтақаларда 78,1% азот, 21% кислород, 0,032 % карбонот ангидрид, 0,9% инерт (азон ва водород) газларидан иборатдир. Бундан ташқари ҳаво таркибида маълум микдорда сув буғлари бўлади. Ҳаводаги кислород деярли биологик жараён натижасида келиб чиқади, яъни фртосинтез жараёнида ҳосил бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, 2 млн. йилда ердаги деярли ҳамма сув (тахминан 1,5 млрд. км. куб.) «парчаланиш-қайтарилиш» циклидан ўтиб, «фотосинтез- нафас олиш» ҳолатини босиб ўгади. Ажралган кислород атмосфера кислородини ташкил этади. Кислород нафақат атмосфера таркибида мавжуд бўлмасдан, балки тупрокда ҳам бор, Уруғнинг униб чиқиши учун тупроқ таркибидаги кислород катта аҳамиятга эга. Тупроқда кислород етишмаса, уруғнинг нафас олиши қийинлашади ва уруғнинг тиним даври чўзилиб кетади. Уриғ ердан кўкариб чиққач ҳам ривожланиш секин боради. Атмосфера ҳавоси таркибидаги карбонот ангидрит ҳам ўсимлик учун асосий манба бўлиб ҳисобланади. Ўсимликлар ҳар йили ҳаводаги мавжуд бўлган карбонот ангидриднинг 6-7 фоизидан нафас олиш учун фойдаланади. Атмосфера таркибида доимий бўлмаган компонентлардан тутун ва саноат газлари ҳам ўсимликнинг ўсишига, ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Тутун ва саноат газларига бўлган сезгирлик, ўсимлик турларига қараб ҳар хилдир. Мисол учунт тоғ терак ва тилоғоч буни тез сезади ва ўсиши секинлашади, кўп ҳолда нобуд бўлади.
Шамол. Шамол ҳам экологик жиҳатдан ўсимликлар қопламига катта таъсир кўрсатадиган омиллардан бири ҳисобланади. Ўсимликларда шамол таъсирида транспирация ҳодисаси кучаяди, турли даражада механик таъсирланаланиш рўй беради. Яъни новдалари синади, барглари узилиб тушади. Илдиз системасига таъсир этади, натижада ўсимлик қуриб қолади. Шу билан бирга шамолнинг ўсимликлар қопламига ижобий таъсири ҳам бор.
1. А н е м о ф и л и я- бир паллалилар, очиқ уруғлилар ва кўпгина икки паллалиларда шамол ёрдамида гулларининг чангланиши содир бўлади.
2. А н е м о х о р и я- яъни мева ва уруғларнинг шамол ёрдамида тарқалишидир. Майда уруғли қанотчали мевалар, думалаб юрувчи ўсимликлар (туяқорин (Heliotropium lasiocarpum), бех (Acanthophyllum gypsophiloides Rgl), акантафиллиум ( Acanthophyllum elatlus) уруғларини тарқатади.
3. Кучсиз шамол баъзи бир замбуруғ касалликларининг олдини олади
Шамолнинг ҳолати ва тезлиги жойнинг рельефи, шакли, ўсимликлар қоплами, жойлашган ўрнига қараб ўзгариб туради. Қалин ўсимлик қопламларида, ўрмонларда шамолнинг кучи 85 %гача секинлашади. Ўсимликлар қопламининг зичлиги шамол эрозиясининг олдини олади. Сунъий иҳотазорлар ташкил қилиш шунинг учун ҳам катта аҳамиятга эга. Шамол таъсири доимий сезилиб турган майдонларда ўсган ўсимликларнинг (дарахтлар) бўйи ўсмайди, кўп ҳолларда бута шаклида бўлиб қолади. Баъзан нам етарли бўлиб доимий шамол эсиб турадиган экологик муҳитларда ўсимликларнинг шох-шаббаси деформацияланади, яъни ўсувчи новдалар бир томонга қараб ўсади ва «байроқча» кўринишдаги форма- шаклларни ҳосил қилади. Доимий шамол таъсирида бўлган ўсимликлар кўп ҳолларда ётиб қолади. Бундай ҳолни яйлов минтақасида тарқалган турларда яққол кўриш мумкин. Ҳисор тоғининг яйлов минтақасида туркистон арчаси (J.turcestanica) денгиз сатҳидан 3500-4000 м баландликда ўсгани учун ҳам ётиб қолган. Бунинг сабаби шундаки, бу ерларда доимий равишда шамол эсиб туради. Яйлов минтақасининг ўсимликлари кўп ҳолда ёстиқсимон кўриниш ҳосил қилади. Бунга мисол қилиб акантафиллумларни кўрсатиш мумкин.
Доимий шамолларнинг бўлиб туриши, айниқса, кучли «довул» кўринишидаги қум кўчишлари текисликдаги ўсимликлар қопламига жуда кучли салбий таъсир кўрсатади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling