Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»
Download 0.59 Mb.
|
геоботаника щыув ыщлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- А б и о т и к о м и л л а р Абиотик омилларга иқлим, ёруғлик,иссиқлик,намлик,ҳаво оқими, шамол, сув, эдафик-тупроқ, орографик-рельеф омиллари киради. Ёруғлик
________________________________
III БОБ Экологик омиллар ва уларнинг ўсимликлар қопламига таъсири Муҳит деганда - тирик организмларни ўраб олган барча биотик ва абиотик омилларнинг йиғиндисини тушунамиз. Муҳит қуруқлик, ҳаво, сув ва ер остидан иборат бўлади. Бундан ташқари, яшаш шароити деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, буларга тирик организм учун зарур бўлган ёруғлик, иссиқлик, намлик, ҳаво, сув киради. Муҳит кўплаб элементлардан ташкил топган бўлиб, ўсимликлар оламига турлича таъсир кўрсатгани учун ҳам экологик омиллар деб юритилади. Экологик омилларни қуйидаги турларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади А б и о т и к о м и л л а р Абиотик омилларга иқлим, ёруғлик,иссиқлик,намлик,ҳаво оқими, шамол, сув, эдафик-тупроқ, орографик-рельеф омиллари киради. Ёруғлик. Қуёшдан таралаётган ёруғлик нури барча организмлар учун у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ёруғлик энг муҳим ҳаётий омиллардан бири ҳисобланади. Қуёш нури, яъни ёруғлик омили ўсимликларда бўладиган фотосинтез жараёнида, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур органик моддалар ҳосил бўлишида қатнашади. Фотосинтез жараёни натижасида ютилган ёрутлик энергияси боғланган химиявий энергияга айланади. Ёруғлик бошқа омилларга (сув, иссиқлик) нисбатан ер юзига бир хил тақсимлангаи. Буни эса ер шарининг ёруғлик танқислиги туфайли мутлақо ўсимлик ўсмайдиган жой йўқлигидан ҳам билиш мумкин. Тун узоқ бўладиган қутб вилоятларида ўсимликларнинг секин ва кам ўсишига ёруғлик эмас, балки ҳарорат шароитининг ноқулайлиги сабаб бўлади. Маълумки, ўсимлик ёруғликни табиий ҳолда фақат қуёшдан олади. Ўсимлик фақат тик тушган ёруғликни эмас, тарқоқ ҳолда тушган ёруғликдан ҳам фойдаланади. Тик тушган ёрутлик ўсимликнинг хлорофил доначалари ва цитоплазмасини ўлдириб, ўсимликка салбий таъсир кўрсатади. Тарқоқ тушган ёруғлик фойдали бўлиб, ўсимлик бундай ёруғликни тўлиқ ўзлаштиради. Сабаби тарқоқ, тушган ёруғлик сариқ-қизил нурлардан иборат бўлади. Ер шарининг ҳар бир минтақасида ёруғлик шароити ўзига хос бўлади. Чўл, дашт, баланд тоғ минтақалари ёруғлик билан кучли таъминланган бўлса, аксинча ғор ва ҳовзалар ёруғлик билан кам таъминланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳудуднинг ёруғликка нисбатан мослашган ўзига хос ўсимлик турлари мавжуд бўлади. Ёруғликка бўлган талабига кўра ўсимликларни 3 та гуруҳга бўлиш мумкин: а) ёруғ севар ўсимликлар –г е л и о ф и т л а р гуруҳи. Булар ёруғлик етарли бўлган шароитда нормал ўсиб ривожланади. Ушбу турларнинг ёруғлик билан таминланиши 100 % ни ташкил этади. Бундай ўсимликлар чўл, дашт, ўтлоқ ўсимликлари бўлиб буларга Ўзбекистон флорасидаги эфемерлар, эфемероидлар, кўп йиллик ёзги ўтлар — янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap), исириқ (Peganum harmala L-), оққурай (Psoralea drupacea Bge.), қўзиқулоқ (Phlomis thafsoilts Bge), буталардан шилвилар (Lonicera tatarika L.), қизилча-эфедра (Epedra equisetina Bge.), саксовул (Haloxylon aphyllum), дарахтлардан жийда (Elaeagnus orientalis L.), чинор (Plantanus orientalis L.), арча (Juniperus zeravschanika Kom.), бошоқдошлардан ажриқ (Cynodon dactulon (L) Pers), мастак (Lolium mulitflorum Lam), ялтирбош (Вгоmus tectorum L) мисол бўла олади.. Булар сояли шароитда анча ёмон ўсади ва ривожланади .Уларнинг сояда ўсиши тезлашади, номутонасиб шакллар пайдо бўлади. б) соя севар ўсимликлар – с ц и о ф и т л а р гуруҳи. Бу гуруҳга мансуб ўсимликлар ёруғлик билан кам таъминланган муҳит ўсимликларидир. Булар ёруғликни кўп хоҳламайдиган турлар бўлиб,ўсимликлар қопламининг пастки поғоналарида яхши ўсиб ривожланади. Бундай турларга хона ва оранжерия, иссиқ хона ўсимликлари, мохлар, попоротниклар,ёнғоқзорларда ўсувчи хина (Impatiens balsamina K), тоғ бинафша (Viola isopetala Juz.), марваридгул (Covalaria) каби турларни киритиш мумкин. Сояда ўсадиган ўсимликлар ёруғликда ўсадиган ўсимликлардан морфологик, анатомик ва физиологик хусусиятлари билан кескин фарқ қилади; в) оралиқ ўсимликлар- (сояга чидамли ўсимликлар) юқоридаги икки гуруппа оралиғида учрайдиган ўсимлик турлари бўлиб, булар ҳам ёруғликка, ҳам сояга анча бардошлидир. Булар одатда қуёш нури бевосита тушадиган ерларда ёки шунга яқин жойлашган ерларда ҳам яхши ўсиб ривожланади, Шу билан бирга қуёш кам тушадиган ерларга ҳам тез мослашади. Буларга ўртача иқлим зонасидаги ўрмон ва ўтлоқларда ўсадиган қўнғирбош (Роа bulbosa L.), oқ cўxтa (Dactules glomerata L), apвуғон (Cercis siliguastrum L), қорақарағай (Рicеа schrenkiana F. Et M.), шумрут (черёмуха) ( ) маданий ўсимликлардан қулупнай (Fгаgаria ananassa Duch) каби ўсимлик турлари киради. Ер шарининг ҳар хил географик зоналарида куннинг узунлиги турлича бўлади. Шимолда ёруғлик интенсивлиги кучсиз бўлади. Ёритилиш муддати узоқ бўлади, Жанубда эса кун анча қисқа бўлади. (Экваторда эса 12 соатга тенг). Аммо ёруғлик интенсивлиги юқори бўлади, Шимолда ёруглик интенсивлиги кам бўлиб, узоқ муддат ёругликнинг давом этиши у ердаги ўсимликларнинг ўсиб ривожланишига ёрдам беради ва буларни у з у н кунли ўсимликлар деб аташга мос келади. Буғдой (Triticum vulgare Villd.), жавдар (Eremostachys nuda Rgl.) каби бошоқли ўсимликлар, ce6apгa (Trifolium pratense L.), сачратқи (Cichorium intybus L.), сапсаргул (Iris L.) каби турларлар мисол бўлади. Ўсимликларга узун кун ва тун алмашиниши, ёруглик ва қороғиликнинг кўрсатган таъсирини америкалик олимлар В. Гарнер ва Н. Аллард тажрибада ўрганиб буни ф о т о п е р и о д и з м ёки а к т и н о р и т м и з м деб атаган. Уларнинг фикрича кун узунлиги ёки ёруглик 12 соатдан кам бўлса узун кун ўсимликлар гулламайди, гуллаган такдирда ҳам анча кеч гуллайди. Умуман тўлиқ уруғ бермайди. Қисқа кунли ўсимликларнинг (кун узунлиги 12 саотдан кам бўлган шароитдаги ўсимликлар) ривожланиши қисқа кун узунлгида яхши ўтади. Қисқа кунли ўсимликлар ҳам узун кунда (ёруғлик 12 соатдан кўп бўлганда) гулламайди, баъзан жуда кеч гуллайди. Ғўза - (Gossypium herbaceum L), тариқ - (Panicum milliaceum L.), бодринг - (Cucumis sativus L.), маккажўхори-(Zеа mays L,), қовун (Melo orientalis (S.Kudr) Nab), кунгабоқар-(Hellanthus annuus L.), маврак - (Salvia sclarea L. ёки S. deserta) қисқа кунли ўсимликлардир. Қисқа кунли ўсимликлар узоқ кунли шароитда кучли морфологик ўзгаришларга учраши мумкин. Масалан, г и г а н т и з м- бўйнинг ҳаддан ташқари ўсиб кетиш ҳодисаси рўй беради. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling