Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet9/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Иссиқлик. Иссиқлик ўсимликлар учун энг муҳим экологик омиллардан биридир. Ўсимликлар учун қуёш энергияси фақат ёруғлик манбаи бўлиб қолмасдан балки, иссиқлик манбаи ҳам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларда кечадиган барча физиологик жараёнлар иссиқлик билан боғлиқдир. Биргина уруғнинг униб чиқиши учун иссиқлик икки хил таъсир кўрсатади:
а) фойдали бўлган паст иссиқлик уруғларни тиним ҳолатидан чиқаради;
б) уруғнинг униб чиқиш даражаси ва тезлигини ҳам иссиқлик белгилайди;
Иссиқлик ўсимликларда кечадиган фотосинтезга тескари жараён бўлган нафас олишда ҳам катта аҳамиятга эга. Маълумки нафас олиш сутка давомида амалга ошадиган жараёндир. Иссиқликнинг кеча ва кундузда алмашиниб туриши ўсимлик учун катга аҳамиятга эга. Иссиқликнинг ҳар куни бир хилда ритмик алмашиниб туришига ўсимликларнинг мослашуви- т е р м о п е р и о д и з м деб аталади.
Ер юзида барча ўсимликларни нсснқлик омилига бўлган муносабатига кўра икки хил экологик гуруппага бўлиш мумкин:
а) иссиқсевар-т е р м о ф и л ўсимликлар гуруҳи;
б) совуқсевар –п с и х р о ф и л ўсимликлар гуруҳи. Биз қуйида ҳар иккала гуруҳ ўсимлик турлари хусусида тўхталиб ўгамиз:
а) Ер шарининг жанубий кенгликларида ўсадиган ғўза -(Cossypium herbaceum L.), мандарин - (Citrus reticulata. Blanco), апельсин - (Citrus sinensis. Ose), лимон - (Citrus limon Burm) каби ўсимликлар иссиқ севар ўсимликлар бўлиб, юқори даражали иссикликда яхши ўсиб ривожланади. Ўзбекистон чўлларида ўсувчи ковул - (Capparis spinosa L), янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap) , саксовул (Haloxylon aphyllum (Minkw.) IIjin ) каби ўсимликлар ҳам жазирама иссиқда бемалол ўсиб ривожланади. Юқори иссиққа эга бўлган шароитда ўсувчи ўсимлик турлари эволюция жараёнида хужайраси иссиқликка чидамли бўлиб бориш билан бирга бошқа бир қанча мосланиш хусусиятларига ҳам эга бўлиб борган. Хусусан, вегетатив органлари, баргининг юзаси қисқарган, поя ва барглар қалин туклар билан қопланган, ўзидан эфир мойлари ажратиб чиқарадиган без ва тукларга эга бўлган тиним даврига ўтишга мослашгандир. Шундай бўлсада ўта кучли иссиқлик ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келади. Бундай ҳол иссиқлик ҳаддан ташқари узоқ муддат давом этганда ёки юқори ҳарорат қисқа муддат бўлиб ўтганда кузатилади.
Ўсимликларнинг юқори иссиқликка чидамлилиги ўсувчи куртакларнинг хазон қатлами ва тупроқ билан муҳофаза қилинганлиги катта самара беради.Юқоридагилардан келиб чиқиб термофил ўсимликлар гуруҳини иссиққа ч и д а м с и з ўсимликлар, иссиққа б а р д о ш л и ўсимликлар, иссиққа ч и д а м л и ўсимликлар гуриҳига бўлиш мумкин. Ўсимликларнинг бундай хусусиятларидан Раункиер ҳаётий шаклларнинг системасини тузишда фойдаланган.
б) Совуқсевар ўсимликлар энг паст ҳароратда ўсишга мослашган ёки ўсиш имкониятига эга бўлган ўсимликлардир. Ер шарининг шимолий кенгликларида ўсувчи қарағай - (Pinus silvestris L.), тилоғоч (Larix sibirica Ldb.), қорақарағай (Рicеа schrenkiana F. Et M.) каби дарахтлар совуққа чидамли турлардир. Иссиқлик минимум даражадан пастга тушганда ўсимлик тиним ҳолатига киради. Ҳарорат минимумдан пастга тушиб кетганда ўсимлик ҳужайрасининг цитоплазмасида катта ўзгаришлар бўлиши, яъни ўсимликни совуқ уриб кетиши мумкин. Ўсимликларни совуққа чидамли деганда узоқ муддат + 1 дан + 10 градусгача бўлган шароитда яшашига, ўта чидамли деганда минус ҳароратда ҳам яшашига тушунилади.
Тропик ва суб тропик ўлкаларда ўсувчи ўсимликлар ҳарорат ноль градусга тушганда ҳалок бўлади. Баъзи совуқ иқлимли районларда ўсадиган ўсимликлардан тилоғоч - 62 С" ҳам ҳалок бўлмайди. Совуқ ҳароратда ўсимликларнинг турли органлари ҳар хил даражада шикастланади. Дастлаб гул ва барг кейинчалик поя ва новда, сўнг илдиз зарарланади. Баъзи бир бактериялар ва сув ўтлари жуда паст ҳароратда (-30 °С дан -35°С гача ) ҳам яшаб қолади.
Сув. Сув экологик омиллар ичида энг муҳим экологик омил бўлиб, ўсимликлар қопламига аҳамияти жуда катта. Маълумки ўсимликлар танасининт 50-90 % сувдан иборат бўлади. Цитоплазма таркибида сув микдори 85-90 % ни ташкил этади. Ўсимликларнинг серсув меваларида, юмшоқ баргларида ва илдизларида сув кўп миқдорда бўлади. Ҳаттоки ўсимликларнинг қуруқ ҳолдаги спора ва уруғларида ҳам сув бор. Аммо мойли экинлар уруғида сув бошқа ўсимликларга нисбатан кам бўлади. Сув табиатда буғ, суюқ ва қаттиқ кристал шаклида мавжуддир. Сув барча моддаларни ўзида эритган ҳолда ўсимликларда транспорт воситаси сифатида хизмат қилади. Ҳар қандай ўсимликлар қопламига сувнинг етишмаслиги бунда туб ўзгаришлар содир бўлишига олиб келади. Ўсимликлар сувни, асосан, тупроқдан олади. Бундан ташқари атмосфера ёғинлари ( қор, ёмғир, дўл, қиров, шудринг, туман) ҳамда ер ости сизот сувлари ҳисобига ҳам ҳаёт кечиради. Кўпгина,чўлларда ўсувчи э ф е м е р турлар сувни баҳорги ёғинлардан олади. Янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap) эса ернинг пастки қатламидаги гурунт сувлари ҳисобига ҳаёт кечиради. Чунки янтоқ илдизи ерга чуқур кириб кетади. Олимларнинг кузатишича чўлларда янтоқ илдизи 40-50 метрга етади экан.
Узоқ эволюцион тараққиёт натижасида турли хил яшаш шароитига мослашган, ҳар хил хусусиятга эга бўлган ўсимликлар гуруҳлари келиб чиққан. Шунинг натижасида баъзи турлар сувли шароитда, баъзилари эса чўлларда, қурғоқчил шароитларда яшашга мослашган бўлади.
XIX асрнинг охирларида А. Шимпер ва Е. Верминг ўсимликларнинг сув режимига бўлган муносабитларини ўрганиб уларни 3 та экологик группага бўлган. Булар г и г р о ф и т л а р, м е з о ф и т л a p, к с е р о ф и т л а р д и р . Баъзи адабиётларда эса 5 та экологик группага ажратиб берилган бўлиб, г и д а т о ф и т л a p, г и г р о ф и т л а р, г и д р о ф и т л а р, м е з о ф и т л а р, к с е р о ф и т л a p д и р.
А. П. Шенников (1950) Шимпер ва Вармингдан кейин ўсимликларнинг сувга бўлган муносабатига кўра уларни қуйидаги группаларга бўлади:
а) г и г р о ф и т л а р - соя ва ёруғда ўсадиган турлар гуруҳи;
б) к с е р о ф и т л а р- булар ўз навбатида с у к к у л е н т л a p г а, яъни тўқималарида сув заҳираларини сақлайдиган сер эт ўсимликлар ва с к л е р о ф и т л a p г а- яни қуруқ, ингичка, таналари қаттиқ ўсимликларга бўлинади.
в) п с и х р о ф и т л а р - шимолий ёки баланд тоғ минтақасида нам ва совуқ ерларда ўсадиган ўсимликлар гуруҳи;
г) к р и о ф и т л а р - шимолда ёки баланд тоғ минтақасида қуруқ ва совуқ ерларда ўсадиган ўсимликлар гуруҳи;
д) м е з о ф и т л а р- ўртача намгарчилик шароитида ўсадиган гигрофит ва ксирофитлар гуруҳи орасидаги ўсимликлар. Биз ўсимликларнинг сувга бўлган талабига кўра қуйидаги группаларга бўлдик.
Г и д а т о ф и т л а р - бу гуруҳга ҳаёти доимо сувда ўтувчи ўсимликлар, яъни сув ўтлари киради.
Г и д р о ф и т л а р - бу гуруҳга танасининг бир қисми сувдан ташқарида бўлиб, қолган қисми сув қаватида бўладиган ўсимликлар киради. Буларга сув айиқтовони (Ranunculus), сув нилуфари ( ), ғиччак (Potamogeton perfoliatus L), ўқ барг ( ) ва бошқалар мисол бўла олади. Гидрофитларнинг механик тўқимаси суст ривожланган, сузувчи баргларининг устки томонида кўп сонли оғизчаларнинг мавжудлиги, илдиз системасининг кучсиз ривожланганлиги, ҳамда вегетатив кўпайишнинг устун туриши каби мосланиш хусусияти бор.
Г и г р о ф и т л а р - булар қуруқлик муҳитида ўсадиган ўсимликлар гуруҳи бўлиб, ҳаво намлиги етарли бўлган нам тупроқ муҳитида яхши ўсади. Гигрофит деган сўз, сув буғлари билан тўйинган ҳаво шароитида ўсадиган ўсимлик деган маънони англатади. Гигрофитлар сернам ўрмонларда, нам ерларда, ботқоқликларда яхши ўсади. Қамиш - (Phragmites communis Frin), савағич - (Arundo donax L.), қиёқ - (Schoenoplictus mucronatus (L), қўға (Typha latifolia L), шоли, (Oryza sativa L), ҳилолдош (Cyperaceat) лар оиласининг баъзи бир вакллари бунга мисол бўла олади.
М е з о ф и т л а р -сувга бўлган талабига кўра ксерофит билан гигрофитлар орасидаги ўсимликлар бўлиб, ўртача намлик шароитида ўсади. Бу экологик группага кирувчи турларнинг барг тузилишида гигроморф ва ксероморф тузилиш хусусияти бирлашган бўлади. Буларга бизнинг шароитимизда ўсадиган баргли дарахтлар, ўтлоқ ва ўрмон ўтлари, маданий ўсимликлардан- Fўзa- (Gossypiurn herbaceum L), беда- (Медiсаgо sativa L), маккажухори- (Zеа mays L), қовун- (Меlо orientalis (S. Kudr), тарвуз (Citrullus vulgarus ), ёввойи ҳолда ўсадиган турларига ce6apra- (Trifolium pratense L.j, буғдойиқ- (Адгоругоп repens L), марваридгул (Convalaria) оқсўхта- (Dactulis glomerata L.) каби турлар киради. Мезофитларнинг илдиз системаси жуда яхши ривожланган бўлади. Барглари эса нисбатан йирик, силлиқ, юмшоқ, этсиз бўлиб тўқималари унчалик яхши ривожланмаган бўлади.
К с е р о ф и т л а р -бу экологик группага кирувчи ўсимликларнинг хоссалари гигрофитларникига қарама –қарши кўринишда бўлади, Булар анчагина қурғоқчил шароитда- чўлда, чала чўл минтақаларида ўсади. Ксерофитлар кучли исийдиган ён бағирларда, яъни мезофит ва гигрофитларга ноқулай жойларда ўсади. Ксерофитларнинг ноқулай иссиқ шароитда ўсишга чидамлилиги уларнинг анатомик ва морфологик белгиларини ҳам ўзгартирган. Ксерофитлар ҳам ўз навбатида икки группага бўлинади. Булар қуйидаги группалардир.
1. С у к к у л е н т л а р- танаси сер сув, баргида сув запаси кўп бўлган, серэт, кўп йиллик ўсимлик турлардир. Суккулентлар ҳам ўз навбатида илдиз суккулентлилар, поя суккулентлилар, барг суккулентлиларга бўлинади. Ўзбекистон флорасида суккулентларнинг тури жуда кам бўлиб, айниқса илдизли суккулентлар деярли йўқ. Баргли суккулентларнинг поялари яхши ривожланмаган, барглари эса этли, серсув бўлиши билан характерланади. Буларга семизак (Sedum tetramerum Trautv) , агава ( ), алой (Aloe frborescens Mill) ўсимликлари мисол бўла олади. Поясида сув тўпловчи -пояли суккулентларнинг пояси тиканлар билан қопланган ёки тангача билан ўралган бўлиб, баргнинг вазифасини эса яхши ривожланган, яшил, этдор поялар бажаради. Буларга баъзи бир сутламалар ( Euphorbia), қорашўра (Salicornia herbacea L), кактус мисол бўла олади. Буларнинг баъзи турларида жуда кўп миқдорда запас сувлар сақланади. Мак Дуголл бўйи 10 метр бўлган кактуснинг сув заҳирасини ўрганиб, бунда уч минг литр сув заҳираси борлигини аниқлаган.
Шуни таькидлаш лозимки суккулентларнинг илдиз системаси кичик ва юза жойлашган бўлади. Қурғоқ- чўл шароитидаги турларда нам тугаши билан илдизнинг ўсувчи қисми қуриб қолади. Ўзи эса танасидаги запас сув билан ерга нам тушгунга қадар яшайди. Суккулентлар асосан ўсимликлар қоплами сийрак баъзан умуман флораси бўлмаган дағал тупроқли ерларда ўсади.
2. С к л е р о ф и т л а р - қурғоқчиликка чидамли кўп йиллик, пояси дағал, кўпинча барглари кучли редукцияланган ёки тиконларга, тангачаларга айланган, механик тўқимаси жуда яхши ривожланган суккулентларга қарама қарши хусусиятга эга бўлган ўсимлик группалардир. Склерофитлар сувсизликка жуда чидамли турлар бўлиб, танасидаги 25% сувни йўқотганда ҳам ўзгариш бўлмайди.
Ксерофит зсимликларлар майда баргли ва баъзан баргсиз бўлади. Саксовул (Haloxylon aphyllum) ва эфедраларнинг барглари деярли бўлмайди. Ксерофитларниг ингичка барглилар турига чалов- (Stipa capillata L.), бетага (Festuka valesiaka), янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap) каби турлар мисол бўлади. Йирик ва тўқ тусли баргли турлари ҳам мавжуд бўлиб буларга; анжир- (Fiсиs carica L.), толгул (Oliandra), қўзи қулоқлар- (Рhylоmis thapsoides. Bde.) мисол бўла олади. Ксерофитларнинг ўзига хос характерли томони шуки уларнинг таркибида эфир мойларининг кўплиги қурғоқчиликка чидамлилиги ва мосланиш хусусиятини оширади. Шу эфир мойлар ўсимлик органлари атрофни «ғилоф» кўринишида ўраб олиб сувнинг буғланишни камайтиради.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling