Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet5/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Биоценоз
Биоценоз гр. bios- ҳаёт- kainos- умумий деган маьнони билдириб, яшаш шароитлари маьлум даражада бир хил бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар қавми. Бу табиий ёки инсон фаоляти таьсирида юзага келади ва организмлар бир бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Биоценоз терминини тахминан 1877 йилда К.Мебиус таклиф этган эди. Биоценоз бир майдонда мавжуд бўлган ҳайвонларнинг ҳамда ўсимликларнинг йиғиндисидир, яьни ўсимликлар жамоасини (йиғиндисини) изоҳловчи фитоценоз ва ҳайвонлар қавмини (йиғиндисини) билдирувчи зооценоз каби бўлимларнинг мажмуидан иборат. Биоценоз табиат мажмуаси бўлмиш биогеоценознинг бир қисми ҳисобланиб, узоқ йиллар давомида аста секин ривожланади ва ўзгариб боради. Одамнинг табиатга аралашуви натижасида биоценозни жамият манфаатлари нуқтаи назарига қараб ўзгартириш мумкин. Шунинг учун ҳам биоценозлар хўжалик учун катта аҳамиятга эга.
Биоценозга Е. Н. Павловский ва Г. А. Новиков 1950 йилда таъриф бериб, биоценоз табиий ҳолда ёки инсоннинг таъсири натижасида ҳосил бўлади,-деган эди. Лекин биоценозга кирадиган организмлар бир бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади.
Ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг ер юзасининг озми-кўпми бир хил шароитларга эга бўлган жойларда яшайдиган, нисбатан барқарор туркумлари б и о ц е н о з л а р дейилади.
Биоценоздаги айрим организмлар- а в т о т р о ф л а р ноорганик моддалардан органик моддалар синтез қилади. Бошқа гетеротрофлар эса органик моддаларни истемол қилган ҳолда уни автотрофлар томонидан қайта фойдаланиш учун яроқли бўлган моддаларгача парчалайди. Тадрижий тараққиёт давомида организмларнинг ҳар хил турлари дастлабки озуқа материалидан модда ва энергияни кетма-кет олиш учун ўзаро боғлиқлик ҳосил қилишган. Бунинг натижасида о з и қ л а н и ш з а н ж и р л а р и деб ном олган жараён юзага келгаи.
Биоценозларда органик моддаларни (оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва б.) тайёрловчи п р о д у ц е н т л а р, уларни истеъмол қилувчи к о н с у м е н т л а р ва органик моддаларни емирувчи, чиритувчи м и к р о о р г а н и з м л а р фарқланади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling