Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»
Download 0.59 Mb.
|
геоботаника щыув ыщлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарихий омиллар
Антропоген омиллар
Табиатдаги ўсимликлар қопламига қадим замонлардан буён инсон у ёки бу даражада таъсир этиб келмоқда. Инсон ўсимликлар қопламига экологик омил сифатида онгли ва онгсиз таъсир этиб келади. Ерда ҳаёт пайдо бўлгандан буён инсоннинг биосферадаги таъсири шунчалик кўпайиб кетдики, ҳозирги вақтда инсон таъсирига учрамаган ўсимликлар жамоасини топиш жуда қийин. Ер юзида яшаётган кишиларнинг эҳтиёжи ва унга бўлган талабини қондириш муаммосини ўйласак инсон табиатга жуда катта таъсир этувчи омил эканлигини биламиз. Инсон табиатга, жумладан ўсимликлар қопламига маълум мақсад билан таъсир кўрсатади, Натижада жуда катта ижобий ўзгаришлар қилади. Кўплаб маданий ўсимликлар етиштиради. Кўплаб турларни иқлимлаштиради, серҳосил иссиқ ва совуқга чидамли, манзарали навлар яратади. Инсоннинг барча йўналишлар йўлида қилган ишлари доимий равишда ўсимликлар оламида ижобий ўзгаришларга олиб келавермайди. Инсоннииг ёқилғига бўлган эҳтиёжини қондириш учун, уй-жой, турли хил иморатлар қуриш учун қилган ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон шароитида кўплаб арчазор ва пистазорлар йўқ қилиб юборилган. XX асрнинг бошларида Ҳисор ва Туркистон тоғларидаги арчазорлар «ишбилармонлар» нинг «ташаббуси» билан Германияга, Америкага, Чехияга қалам ишлаб чиқариш саноатини юритиш мақсадида сотилган. Натижада биргина Зомин тоғларидаги минглаб гектар арчазорлар кесилиб кетган. Ёки темир йўллардаги паравозларни юритиш учун Зарафшон, Қашқадарё, Катта Ура дарёларидан тоғнинг қанчалаб арчалари кесиб оқизилган, Табиатга, ўсимликлар қопламига инсоннинг бундай салбий таъсирларни кўплаб мисол тариқасида келтириш мумкин. Инсоният ўзининг ўтган икки минг йиллик фаолияти давомида ер юзасидаги юз минглаб гектар ўрмонларни йўқ қилиб юборган. Чўлларнинг ўзлаштириш натижасида Қизилқум, Мирзачўл, Қарши, Сурхон чўлларининг табиий ўсимликлар қоплами кескин ўзгариб кетган. Буларнинг ҳаммаси онгсиз таъсир натижасида юзага келгандир. Ўсимликлар қопламини ўзгартириш, флорани бойитиш мақсадида кўплаб онгли ижобий ишлар бажарилмокда. Асосан антропоген омиллар таъсирида ўсимликлар оламига кўрсатилган оқибатлар натижасида Ўзбекистон “Қизил китоби” нашр этилди ва бунга 300 дан ортиқ тур муҳофазага муҳтож тур сифатида рўйхатга киритилди. Тарихий омиллар Ерда тирикликнинг белгиси намоён бўлганига икки ярим милляард чамасида йил бўлган бўлса, шу даврда ўсимликлар оламида ҳам кўплаб ўзгаришлар рўй берган. Турли хил ўзгаришлар жумладан, иқлим ўзгаришлари, геологик ўзгаришлар натижасида жуда кўп турлар йўқ бўлиб кетган. Бугунги кунда исталган ўсимлик турини топиш мумкин эмас. Уларни фақатгина қазилма ҳолида топиш, учратиш мумкин. Планетамизда ўсимликлар қопламининг шаклланишини илмий асосда ўрганишда тарихий геологик омилларнинг роли катта. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling