Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»
Download 0.59 Mb.
|
геоботаника щыув ыщлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фитоценознинг ташқи қиёфаси-ф и з и о н о м и я с и
Қурама-мозаиклик. Фитоценозда горизонтал тақсимланишни мозаиклик деб аталади. Бошқача айтганда фитоценознинг турли майдонларида ўсимлик гуруҳларининг турли микрорельефда ўзига хос бўлиб шаклланиши мозаиклик дийилади. Мозаиклик фитоценоз ареалининг турли майдонларида турли-туман бўлиши,сув режимининг ҳар ҳил бўлиши натижасида ҳосил бўлади. Чўл минтақасида шундай ўсимликлар қопламини кузатиш мумкинки, бу ерларда турлар таркиби ҳам, миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳам, қаватлиги ҳам, ташқи қиёфаси ҳам бир хил бўлади. Ҳаммаси бир хил фитоценозга -ўсимликлар қопламига киради. Бу ерда ҳар бир тур ўсимлик ўзига хос жойда кўкаради. Улар орасида шу ерга мансуб ўсимлик турлари жойлашади. Шундай бўлсада ҳар бир ер ўзига хос горизонтал тузилишга эга. Шунинг учун ҳам улар бир-бирларидан энг кичик белглари билан бўлсада фарқ қилади. Бундай майдонларни микрогруппа ёки м и к р о ф и т о ц е н о з деб аташ мумкин.
Чўлларда, асосан, саксовул (Haloxylon aphyllum) , шувоқ (Artemisia sp.), янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap), ҳозирги кунда исириқ (Peganum harmala L.) ҳукмрон турлар ҳисобланади. Лекин ҳукмрон турларнинг зич жойлашган жойларида ҳам бошқа турларнинг микрогруппа ҳосил қилиб ўсаётганини кўриш мумкин. Фитоценознинг ташқи қиёфаси-ф и з и о н о м и я с и . Ҳар қандай ўсимлик жамоаси ўзига хос кўринишга, ташқи қиёфага - физиономияга эга бўлади, фитоценознинг ташқи қиёфаси шу фитоценоздаги ўсимлик турларининг ҳаётий шакллари ва зичлиги билан белгиланади. Жамоадаги ҳар бир тур маьлум вақтда гуллайди, иккинчиси эса айни шу вақтда мева ва уруг ҳосил қилган бўлади. Натижада бир вақтнинг ўзида ўсимлик турларининг фенологик фазалари алмашинади. Аспекти навбатлашиб ўзгаради. Аспект нима? Аспект шу фитоценозни ташкил этишда қатнашиб кўп учрайдиган, кўпроқ кўзга ташланадиган турларнинг йиғиндисидир. Гулли ўсимликларнинг тури бир вегетация даврида бир қанча фазаларни бошидан кечиради. 1. Кўкариб чиқишдан ғунчалашгача 2. Гуллаш 3. Мева ҳосил қилиш 4. Қуриш 5. Қишки тиним даври. Ўсимлик фазаларини В. В. Алёхин таклиф этган система-тизим бўйича белгилаш мақсадга мувофиқ. -- Вегетация (гуллашгача бўлган давр) . ^ Ўсимлик поя ёки гул поя чиқарган, ғунчалар сезилиб қолган давр. ) Дастлабки гуллар ҳосил бўлган давр. О Тўлиқ гул ҳосил қилган давр. + Мева ҳосил қила бошлаган давр. # Мева ва уруғ пишиб тўкила бошлаган давр. ~ Гулдан кейинги вегетация ва уруғларнинг тўкилиши. Фитоценоздаги турлар микдорининг кўзга ташланиш даражаси унинг физиономиясини билдиради. Турлар кўзга яққол кўриниб турса **, унча яққол кўринмаса **, кўзга кам ташланса **, деярли йўқ даражада бўлса **^ , кўринмаса ** белгилар қўйилади. Фитоценознинг бир мавсумда ва фасллар алмашиниши билан аспектларнинг навбатланиши. Ўзбекистон шароитида яққол кўзга кўринади. Ўсимликлар қопламида дастлаб эфемер ва эфемероид турларнинг гуллай бошлаши эрта баҳорга тўғри келса, кўп йиллик ўсимлимлик турларининг гуллаш вақтида эфемерлар сарғайиб ўз вегетациясини тугатиб қуриб қолади. Ёзнинг ўрталарида эса янтоклар гуллайди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling