Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»
Ўсимликлар орасидаги билвосита муносабатлар
Download 0.59 Mb.
|
геоботаника щыув ыщлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Турлар орасида миқдор ва сифат муносабатлари
Ўсимликлар орасидаги билвосита муносабатлар.Ўсимликлар қопламидаги билвосита муносабатларга муҳит ҳосил қилиш ва рақобат кириб бу барча фитоценозларда доимий мавжуд бўлади. Бундай муҳитни тоғ ўрмонларида, зах муҳитдаги фитоценозларда яққол кўриш мумкин. Баланд дарахтли қалин ўрмонларда буталар, мохлар, ўзига хос муҳит ташкил қилади. Асосан тоғнинг ўзига хос фито муҳити бўлиб бу ботқоқ, чўл, ўтлоқ муҳитидан тубдан фарқ қилади. Фитоценоздаги ҳар бир тур ўзига хос экологик хусусиятга эга бўлиб, бу турлар ўртасида ҳар хил муносабатлар юзага келади. Фитоценоздаги турлар ўртасида рақобат муҳитни ташкил этишда тўлиқ намоён бўлади. Ўрмондаги йирик дарахтлар шу ерда ўсувчи буталарга таъсир кўрсатади. Шу билан бирга дарахтлардан тўкилган барглар тупроқнинг таркибига ҳам таъсир кўрсатади. Фитоценоздаги бута ва ўт ўсимликлар, микроорганизмлар ҳам тупроқнинг таркибига ҳамда муҳитга ўзига хос таъсир қилади. Барқарор жамоадаги турлар доимий равишда бир-бирлари билан кучсиз рақобат қилади, Агар жамоада янги турлар кўп бўлса бу ерда рақобат кучли бўлади. Умуман жамоада рақобат, муҳит ташкил этишга нисбатан анча мураккабдир. Рақобат турлар аро ва тур ичида бўлади. Турлар аро рақобат жамоанинг барқарорлигига ва турлар миқдорига боғлиқ ҳолда юзага келади. Қисқа муддат давом зтадиган жамоаларда бир турга мансуб индивидлар ўртасида жуда кучли рақобат намоён бўлади. Экологик хусусиятларни намоён этишда фитоценоздаги ҳар бир тур ўзига хос ўрин тутади.
Турлар орасида миқдор ва сифат муносабатлари Жамоадаги турлар миқдорини рақамлар билан ёки амалда қабул қилинган баллар билан ўлчанади. Жамоадаги турларнинг миқдор кўрсаткичи уларнинг мўллик даражасини билдиради. Мўллик оғирлик, балл ва маълум майдон бирлигига тўғри келувчи ўсимликлар сони билан ифодаланади. Жамоадаги турларнинг мўллиги ташқи экологик омилларига ҳамда турнинг группа ёки алоҳида ўсишига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам жамоалар бир-бирларидан тубдан фарқ қилади. Жамоадаги учрайдиган ҳар хил турларнинг миқдор кўрсаткичини муаллифлар турлича талқин қиладилар. Жумладан И. К. Пачоский асосий жамоани ташкил этадиган турларга, ҳамда и н г р е д и е н т л а р- яъни жамоада тур сифатида жуда кам қатнашувчилар билан мутлоқо иштирок этмовчиларга бўлиш керак дейди. Фитоценоздаги турларнинг миқдори умумий экологик шароитга боғлиқ бўлади. Чўл минтақасида турлар сони кам бўлса, адир минтақасининг тоғ минтақаси билан туташган ерларида турлар сони ҳамда индивидлар миқдори жуда кўп бўлади. Фитоценознинг умумий белгиларидан яна бири тупроқ юзасинингнинг ўсимликлар билан қопланиш даражасидир. Ўрганилаётган майдондаги ўсимлик турларининг мўл-кўллик миқдорини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқнинг ўсимликлар билан қопланиш даражаси кўз билан чамалаб ҳам ўрганилади ва фоиз билан белгиланади. Бунда 100 фоиздан 25 фоизгача бўлган чегара олинади. Фитоценозда турларнинг учраш даражаси мўллигини бир қанча усулда аниқлаш мумкин. Кўз билан чамалаб аниқлашда Друде шкаласидан кенг фойдаланилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling