Климатоген алмашинувлар. Бу алмашунувни иқлимий алмашунув ҳам деб аталади. Иқлимий ўзгаришлар натижасида фитоценознинг маълум бир қисми ўзгариши ҳам мумкин. Баъан тўлиқ ўзгаради. Масалан учламчи давр охирида иқлимнинг совуб кетиши натижасида ўша давр флорасининг жуда камбағаллашб кетишига асос бўлган. Натижада флорада фақатгина совуққа чидамли турлар ғукмрон бўлиб қолган.
Геоморфоген алмашинувлар.Бу алмашунув Ер шари ландшафтининг ўзгариши билан боғлиқ. П. Д. Ярошенко фикрига кўра бу хил ўзгаришлар тоғ массивларининг кўтарилиши, ер қобиғининг тўлқинсимон тебраниши натижасида келиб чиқади. Тоғ массивларининг кўтарилиши натижасида иқлим ҳам ўзгаради, шу билан бирга баландлик поғоналари ҳам шаклланади.
Эдафоген алмашинувлар. Эдофоген алмашинувлар тупроқ муҳитининг ўзгариши натижасида содир бўлади.
Зооген алмашинувлар. Ҳайвонлар натижасида бўладиган алмашунувлар. Бунга яйловларнинг деградасияга учраши яхши мисол бўла олади. Бундан ташқари баъзи бир турларга турли хил касалликларнинг юқиши натижасида нобуд бўлиши ҳам мисол бўла олади.
Антропоген алмашинувлар. (Биз бу ҳақда фитоценозга инсон фаолиятининг салбий таъсири ҳақида антропоген омиллар мавзусида мисоллар келтирган эдик.)
Сукачев (1954) жамоада ўсимликлар алмашинувини яна битта турга кўпайтиради. Бу г о л о г е н е т и к алмашиниш - бу жараён анча каттамайдонларни ўз ичига олиб, жамоада турлар таркиби ҳам кескин ўзгаради. Бундай алмашиниш иқлим шароитининг кескинўзгариши натижасида, дарё соҳилларининг, ўзанининг алмашиниши, водийларнинг кенгайиши, кучли тўфонларнинг бўлиши натижасида рўй беради. Бу ўзгаришда ўсимликларқопламининг кескин алмашиниши катта майдонларда баьзан бирминтақа ва давлатларда ҳам бўлиши мумкин.
Ўсимликлар қопламининг ўзгаришини ва алмашинишини Ярошенко (1961) икки группага бўлади. T a 6 и и й равишда бўладиган алмашиниш. Бу ҳам ўз навбатида иккигабўлинади; а) доимий равишда бўладиган ўзгаришлар; б) тасодифий равишда бўладиган алмашиниш.
А н т р о п о г е н омил таьсирида бўладиган алмашиниш. Бу ҳам ўзнавбатида иккига бўлинади; а) доимий бўладиган алмашиниш; б)тасодифий бўладиган алмашинии. Доимий равишда бўладиган ўзгаришлар ҳар иккала ҳолда ҳам маьлум бир қонуният асосида рўй беради. Инсон хўжалик фаолияти учун ўсимликлар оламида режали, самарали, тежамкорлик билан фойдаланиши лозим. Тасодифий алмашинишни «ҳ а л о к а т л и» алмашиниш деб ҳам аташ мумкин. Сабаби тасодифий алмашиниш доимий равишда ҳалокатли тугайди. Иқлимнинг кескин ўзгариши, кучли сув тошқинлари, ернинг т и к т о н и к ҳаракати каби ҳодисалар тасодифий рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |