Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet29/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

________________________________


VIII БОБ
Ўзбекистон ўсимликларининг минтақалар бўйича тарқалиши
Ўзбекистон ўсимликлари қоплами жуда турли-туман бўлиб, улар таркибида доривор, ем-хашак, асал-болшира берувчи, бўёқбоп, нодир, ноёб, космофолит, поликарп ва монокарп турлар жуда кўп. Олимларнинг таъкидлашича ҳозирги кунда Ўзбекистон республикаси ҳудудида тўтр мингдан ортиқ ўсимлик ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турлари турлари мавжуд бўлиб, улар 1082 авлод, 145 оилага мансубдир. Ўсимликлар қопламида буталар кенг тарқалиб дарахтлардан уч баравар кўп яъни 225 турни ташкил этади. Буларнинг 114 таси чала буталардир. Поликарп ўтсимон ўсимликларнинг 200 дан ортиқ тури учрайди. Ўзбекистонда 400 дан ортиқ тур эндим ва релект турлар бўлиб улар муҳофазага муҳтож. Бундай ўсимликлардан 301 тур Ўзбекистоннинг Қизил китобига (1998) киритилгандир.
Биз биламизки, ўсимликлар турлари маьлум бир биоэкологик ҳусусиятига кўра ер юзасининг турли минтақаларида ўсишга мослашган. Шунинг учун ҳам чўл минтақалари, адир, тоғ, яйлов минтақаси ўсимликлари деб юритилади.
Шундай ўсимлик турлари ҳам борки, зоналлик ва минтақалик қонуниятларига бўйсинмайди. Булар барча минтақаларда ҳам бемалол ўсиб ривожланади. Бундай ўсимликлар гуруҳини и н т е р а з о н а л ўсимликлар гуруҳи дейилади.
Ўсимликлар қопламини ўрганишда бир нечта классификациялар таклиф этилган бўлиб, булар орасида академик Қ. 3. Зокиров таклиф этган классификация бутун Ўрта Осиё ўсимликларнинг ўрганиш учун мақсадга мувофикди
Ўзбекистон ўсимликлари 4 та - чўл, адир, тоғ ва яйлов минтақаси бўйлаб тарқалган. Биз қуйида ушбу минтақалар ва у ерларда тарқалган ўсимлик турлари ҳақида фикр юритамиз.
Чўл минтақаси. Ўрта Осиёнинг, жумладан, Ўзбекистоннинг текислик қисми чўл минтақасига кириб, денгиз сатҳидан 500 (600) метргача баландликда бўлади. Чўл тупроқ таркиби, ўсимликлар қопламига кўра 4та эдофотипга бўлинади. Булар шўрхок тупроқли чўллар, қумли чўллар, гипсли чўллар, тоғ олди текисликлари-бўз (глинистал) чўллардир.
Чўл Ўзбекистон ҳудудининг (Устюрт текислиги билан бирга) 61,16фоизини ташкил зтади. Иссиқлик ёз ойларида +40, +45 С° га баьзан ундан ҳам юқори бўлиб, қиш анча совуқ, ҳарорат минус -15-20 С" га етади. Ўртача йиллик ёғин миқдори 120-200 мм ни ташкил этади. Баъзан 5-6 ой ерга умуман нам тушмайди.Чўл минтақаси икки қисмга - пастки ва юқори чўлга бўлинади.
П а с т к и чўл - бунда чала бутали ўсимликлар олами, псамофит бутали ўсимликлар, шўр ўсимликлар олами, тақир ўсимликлар олами, баъзан тўқай ўсимликлар олами учрайди. Қуйи чўлдаги ўсимликлар қопламининг асосини чала буталар, буталар, баъзан дарахтлар (саксовул (Haloxylon aphyllum), черкез, қандим, қуён суяк) ташкил қилади.
Ю қ о р и чўлда эса кўплаб эфемерлар учрайди. Юқори чўлнинг тупроғи бўз тупроқдан иборат бўлиб пастки чўлдан анча фарқ қилади, Бу ерлар асосан тоғ этагидаги текисликлардир. Қуйи чўлдаги ўсимликлар қопламининг асосини чала буталар, буталар, баъзан дарахтлар (саксовул (Haloxylon aphyllum), черкез, қандим, қуён суяк) ташкил қилса. Юқори чўлда эса фақат баъзи ерлардагина чала буталардан жусанни учратиш мумкин. Асосий манзарани эса ўт ўсимликлар эгаллайди ва ташкил этади. Булардан қўнғирбош (Роа bulbosa L.)лар- (Роа bulbosa) энг кўп тарқалган. Эфемер ўсимликлардан қорабош ранг- (Сагех pachystylis) ҳам кўплаб учрайди. Қорабош ранг, илоқ билан жуда яқин тур бўлиб, бир-бирига жуда ўхшаш илдиз пояга эга. Шунингдек, чўлда тароқбош, ялтирбош (Вгоmus tectorum L), арпанинг ёввойи турлари, қасмолдоқ, еттибўғин, дуккакдошлардан мушуктирноқ, нўхатак, карамдошлардан читир, хартал, сигирқуйрукдошлардан итгунафша туркумлари учрайди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling