Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»
VI БОБ Фитоценознинг динамикаси ва доимийлиги
Download 0.59 Mb.
|
геоботаника щыув ыщлланма
VI БОБ
Фитоценознинг динамикаси ва доимийлиги Биз юқорида кўриб ўгганимиздек ўсимликдар қоплами доимий равишда у ёки бу даражада ўзгариб туради. Бундай ўзгаришларнинг асосий типи қўйидагилардир; суткалик, мавсумий, ҳамда йиллик бўлади. Ўсимликлар қопламининг ўзгаришида бир қанча экологик омилларнинг ўзига хос ўрни бор. Жумладан иқлим омиллари, эдафик омиллар, антропоген омиллар. Шунингдек жамоаларнинг алмашинишида турларнинг алоҳида алмашиниши, аксинча ёппасига алмашиниши ҳамда жамоа эволюциясига боғлиқлик бор. Иқлим омилларининг кескин ўзгариши натижасида ўсимликлар қопламида сифат ва миқдор жиҳатидан ўзгаришлар бўлиши табиий. Ёғин миқдорининг кўп бўлиши, ўсимликларнинг қоиламининг сифат жиҳатидан ўзгаришига олиб келади. Мавжуд турларнинг бўйининг баланд бўлиши, сершох ва кўп ҳосил қилиши кузатилса, жамоадаги турлар индивид жиҳатидан ҳам кўп бўлади. Аксинча, ёғингарчилик микдори жуда кам бўлганда жамоадаги кўплаб намсевар ўсимлик турлари нобуд бўлиб кетиши мумкин. Улар ўрнига қургоқчиликка чидамли бошқа турлар кириб келади. Бундан ташқари ўсимликлар қопламининг ўзгаришида тупроқ омилларининг роли катта. Бунга тупроқнинг механик, химиявий таркиби таъсир кўрсатади. Мисол учун тупроқ таркибининг шўрланиши натижасида мавжуд жамоанинг турлар таркиби кескин ўзгаради. Узоқ тарихий тараққиётга эга бўлган турлар ўрнига бошқа шўрга чидамли турлар кириб келади. Бундай ҳолни Орол денгизи атрофида, Қарши ва Мирзачўлиинг ўзлаштирилган майдонларида кўриш мумкин. Қарши чўлида бугунги кунда шўрга чидамли шўрадошлар оиласининг вакиллари ҳамда қамиш- (Р........... communis Frin), юлғун- (Татапх hispida willd), каби турлар кенг тарқалган. Ҳар бир жамоа аслида асрлар давомида шаклланади. Унда тупроқ таркибидаги озиқ моддалар миқдори ҳам катта таьсир кўрсатади. Ерда озиқ моддалар миқдори етарли ёки кўп бўлганда турлар сони ҳам,индивидлар сони ҳам кўп бўлиб, эфемер ва эфемероид турлар кўплаб ўсади. Тупроқда озиқ моддалар миқдори кам бўлганда жамоада ўсимликларнинг турлар сони ҳам анчагина кам бўлиш билан бирга индивидлар миқдори ҳам сон жиҳатидан кам бўлади. Ҳар қандай муҳитга тез мослашган ўсимлик турлари шу жамоанинг хўжайин тури бўлиб ҳисобланади. Мисол учун, шувоқ билан янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap) бир жамоада деярли бирга ўсмайди. Сабаби шуки, янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap) муҳитга тез мослашади. Илдиз системаси ерга чуқур кириб, намга тўлиқ етиб боради. Бу эса шувоқнинг ўсиб ривожланишига салбий таьсир этиб, шувоқни жамоадан сиқиб чиқаради ёки аксинча тоғли зоналарда, ерости сувлари кам бўлган жойларда шувоқ янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap)ни жамоадан сиқиб чиқаради.Жамоанинг ўзгариб туришида бундан ташқари антропоген омилларнинг, ҳайвонот дунёсининг ва табиий офатларнинг ҳам роли ва ўрни жуда катта. Қумли чўл шароити учун ўсимликлар қопламида, асосан, қуёнсуяк ва саксовул (Haloxylon aphyllum) асосий ўринни эгаллар эди. Ҳозирги кунда эса инсон таьсири натижасида бу ўсимликлар кескин камайиб кетган. Инсон таьсири натижасида Ўзбекистонда жуда кўплаб тур ўсимликлар сифат ва сон жиҳатидан инқирозда учраган. Жуда катта майдонларни эгаллаган жамоалар ҳам йўқ бўлиш даражасига келиб қолди. Табиий бодомзорлар, ёнгоқзорлар, пистазорлар, бодомчазорлар майдони кескин камайиб кетди. Ўзбекистоннинг ноёб бойлиги бўлган арчазорлар ўтган асрнинг бошларида катта инқирозни бошидан кечирди. Чорва молларининг доимий равишда яйлов алмашиниб боқилиши натижасида тоғ ва адир минтқасидаги кўплаб ёввойи ўсимлик турлари чўл минтақасида ҳам кенг тарқалди. Чўл минтақасида эса исириқ (Peganum harmala L-)зорлар кенг майдонларни ишғол этиб жамоа ҳосил қилиб ўсмокда. Ўсимлик турларининг бундай тарқалишида ҳайвонот дунёсининг, жумладан, чорва молларининг ўрни катта. Маьлумки ҳар бир жамоада ўзига хос ўзгаришлар мавжуд бўлади. Ҳар бир жамоа сутка давомида ҳам ўзгариб туради. Жамоанинг суткалик ўзгариши деганда ҳар бир индивидда сутка давомида бўладиган ўсиш, ривожланиш, ғунчалаш, гуллаш, уруғ ва мева ҳосил қилиш ҳолатлари тушунилади. Жамоада бўладиган мавсумий ўзгариш ҳам сон ва сифат ўзгаришидан иборатдир. Маьлум бир фитоценозда турлар таркибига кўра ҳар хил ўзгариш бўлади. Фитоценоздаги бир йиллик эфемер турлар йиллик ёғингарчилик миқдорига ҳаво ҳароратита қараб ўзгаради. Жамоадаги ҳар бир тур уруғ ҳосил қилиб, вегетация даврини тугатаётган даврда иккинчи бир тур гуллаётган, учинчи бир тур энди униб чиқаётган бўлади. Бу ҳол жамоанинг сифат ўзгаришини келтириб чиқаради. Жамоадаги турларнинг баьзилари йил давомида ўсиб ривожланса, бошқа бир турлар жуда қисқа муддатда ўз вегетацияни тугатади. Фитоценозда турлар сон жиҳатидан анча кам бўлиб қолади. Жамоадаги ҳар қандай ўзгариш жамоа яшаб турган муҳитга -экологик омилларга боғлиқ бўлади. Ўсимликлар қопламидаги йиллик ўзгаришлар ф л у к т у а ц и о н ўзгаришлар дейилади. Мавсумий ва йиллик ўзгаришлар қайтар ўзгаришлар дийилади, улар фитоценозларнинг ўзгаришига олиб келмайди. Фитоценознинг алмашинувчи деганда бир турдаги ўсимликлар ўрнига бошқа турдаги ўсимликларнинг кириб келишига шунингдек фитоценозларнинг бошқалари билан алмашинувига олиб келадиган қайтмас ўзгаришлар-алмашунувлар ёки сукцессиялар тушинилади. С у к ц е с с и я- лотинча сукцессио ворислик деган маьнони билдириб, ўсимликларни алмашиниши бир фитоценознинг шу жойиинг ўзида бошқа бир фитоценоз билан алмашиниши, яъни ўсимлик жамоасининг навбатланиши, галланиши демакдир. Баъзи адабиётларда берилишича с у к ц е ц и я деганда ўсимликлар дунёсида жуда катта масштабда эмас аксинча анча кичик майдонларида рўй берадиган ўзгаришларни тушунамиз В.Н.Сукачев «Фитоценологиянингбир қанча асосий масалалари» (1950) асарида фитоценознинг алмашинишини қуйидаги группаларга бўлади. С и н г е н е т и к а л м а ш и н и ш - бирор бир янги муҳитга ўсимлик турларининг янгидан кириб бориши бўлиб, қумлоқларда, тошлоқларда, дарё ўзанларида рўй беради. Бунда турлар бир-бирлари билан тупроқ, атмосфера муҳитида ўзаромуносабатда бўлиб, мослаша боради. Бу ерда янгидан тупроқ ўсимлик-муҳити ташкил топа бошлайди. Баъзи физгеографик ва флористик туманларда сингенитик ўзгаришларнинг ўтиши бошқа жойлардагидан кескин фарқ қилади. Хусусан сернам муҳитли жойларда бу жараён бутунлай ўзига хос бўлади. Сингенетик иккиламчи экотопда содир бўлса, у дастлабки мавжуд бўлган фитоценоз тиклангунча давом этади ва сукцессион қатор тарзида кечади. Баъзан ўрмондаги дарахтларнинг ёшга боғлиқ алмашунувлари ҳам сингенетик алмашинувга мисол бўлади.Сингенетик ўзгаришлар баъзан анча тез, баъзан эса ҳаддан ташқари секин (асрий) содир бўладиган жараёндир. Бунга сийрак ўсимликлар қопламига эга бўлган Ўрта Осиё чўлларини мисол қилиш мумкин. Бундай бўлишининг сабаби ҳароратнинг юқори бўлиши ва сувнинг етишмаслигидир. Табиийки бундай шароитда турлар сони ва индивитлар зичлиги анча кам бўлади. Э н д о э к о г е н е т и к а л м а ш и н и ш буўзгаришлар сингенетик ўзгаришларнинг кейинги босқичи бўлиб,бунда жамоа ўзининг маьлум бир қатьий муҳитига эга бўлади.Унинг навбатдаги ўзгариши жамоанинг янгидан муҳит ҳосилқилувчи ўзгаришини ифодалайди. Эндоэкогенетик алмашиниш—деганда, фитоценоз ўзи яшаб турган шароитни- фитоценознинг ички муҳитини ўзи томонидан ўзгартирилиш натижасида келиб чиқадиган алмашинувга тушинилади. Клементс айтганидек, фитоценоз ўз табиатидан келиб чиқадиган сабабларга кўра ривожланади,етилади ва нобуд бўлади ва бошқа фитоценозга ўрин бўшатиб беради. Э к з о э к о г е н е т и к алмашиниш—бу жамоага ташқаридан бўладиган тасодифий ҳодисалар орқали таьсир кўрсатилади. Ҳашоратларнинг кўпайиб кетиши, ер кўчкиларининг ҳосил бўлиши, ер сурилиши каби ҳодисалар рўй беради. Баьзанбунга инсон таьсирини ҳам киритиш мумкин. Масалан ёнғинларбўлиши, ёппасига кесиш, сурункали чорва молларини боқиш ва ҳакозолар. Экзоэкогенетик алмашунувлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади. а) климатоген (иқлимий), б)геоморфоген, в) эдафоген, г) зооген, д) антропоген. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling