Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Ўсимликларнинг ҳаётий шакллар бўйича хилма-хиллиги


Download 0.59 Mb.
bet23/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Ўсимликларнинг ҳаётий шакллар бўйича хилма-хиллиги.
Ўсимликларнинг ташқи қиёфасига қараб группаларга ажратиш жуда қадимдан Аристотель ва унинг шогирди Теофраст томонидан таклиф этилган эди. Ботаник географиянинг асосчиси Гумбольддан (1906) кейин ҳам кўплаб олимлар бу назарияни такомиллаштирдилар. Раункиер (1918), Пачоский (1921) , Серебряков (1962;1964) ва бошқалар ҳам бу соҳада кўплаб ишлар қнлдилар. Вермининг биринчи бўлиб 1884 йилда ўсимликлар оламига ҳаётий шакллар терминини таклиф этган эди. Ҳаётий шаклларга доир энг мақбул классификация даниялик ботаник К. Раункиер томонидан (1934) ишлаб чиқилган классификациядир. Бу классификация янгиланиб турувчи органларнинг, айниқса, куртакнинг яшаши ва жойлашувига асосланганлиги билан ҳам жуда муҳимдир.
1. Ф а н е р о ф и т л а р- куртаклари ер юзасидан анча юқорида жойлашган бўлиб кўзга яққол ташланади. Фанерос -яққол кўриниб турувчи демакдир. Буларга, асосан, дарахт ва буталар кириб, қишда баргларини тўкади. Шох-шаббалари ва новдаларини совуқ диярли урмайди.
2. X а м е ф и т л а р - бу гуруҳга баьзи бир бута ва чала бута турлари кириб янтиланиш куртаклари ер юзасига анча яқин жойлашади. Бундай турларнинг органларининг ташқи томони тангачалар билан қопланган бўлади. Қиш мавсумида қор тагида қолади. Аммо новдалари нобуд бўлмайди. Хеме-паст, ер бағирловчи деган маьнони билдиради.
3. Г е м и к р о ф и т л а р - бу гуруҳ вакилларинингянгиланиш куртаги ер юзаси билан баробар жойлашади. Ер устипоя ва новдалари қуриб қолади. Қуриган новда ва поялар қолдиғиянгиланувчи куртакларни қоплаб олади. Буларга, асосан, кўпйиллик ўтлар киради. Геме- ярим, криплюс-яширин деган маьнони билдиради.
4. К р и п т о ф и т л а р -бу гуруҳга ер устки органларибатамом қуриб қоладиган, янгиланувчи органлардаги куртаклариер остида бўлган илдиз пояли, илдиз тугунакли, пиёз бошчали ўсимликлар киради.
5. Т е р о ф и т л а р- бу гуруҳга, асосан, бир йиллик турлар кириб, улар қишда бутунлай қуриб қолади. Кўкариб чиқиш қишда сақланиб қолган уруғлари орқали амалга ошади.
Бундан ташқари сув ўсимликларидан иборат бўлган, куртаги сув остида, вегетатив органи сувдан кўтарилиб турадиган г е л о ф и т л а р ва куртаги сув остида новдалари сувда жойлашган г и д р о ф и т л а р гуруҳи ҳам мавжуд.
Геоботаникада Раункиер классификациясидан ташқари И. Г. Серебряков (1962,1964) нинг классификацияси ҳам бўлиб, бу классификация ўсимликларнинг ташқи кўринишига асослангандир. Бу классификация қуйидагича тартибда берилган.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling