Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet31/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Т о ғ м и н т а қ а с и. Тоғ минтақаси бошқа минтақалардан бир қанча белгилари билан фарқ қилади. Буларга ёнбағирларнинг тиклиги, тупроқларининг ҳар-хиллиги, тоғ жинсларининг бўртиб чиқиб қолганлиги, йиллик ёғин миқдорининг кўплиги каби ҳолатлардир. Шундай бўлсада тоғ минтақаси ҳам чўл ва адир минтақаси сингари икки қисмга бўлинади. Қ у й и
т о ғ. Бу ерларнинг ўсимликлар қоплами сўнгги минг йиллар ичида жуда катта ўзгаришларга учраган. Бута ва дарахтзорлар, хусусан, арчазорлар инсон томонидан шафқатсиз кесилиб кетган. Қуйитоғ учун характерли бўлган ўсимликлар қопламининг типи к с е р о ф и т сийрак арчазор ўрмонлардир. Асосий ўт қопламида буғдойиқ, так-так, гулхайри, андиз каби йирик ўтлар, бодомча, тобулғи, учқат, тошчия баъзан эса заранг, тол, тоғолча, дўлана, жийда (Elaeagnus orientalis L.), терак, камхастак ва бошқа турлар учрайди.Ю қ о р и т о ғ да арчазорлар анча зич бўлиб, инқирозга кам учраган майдонлар мавжуд бўлади.Бу ерда буталарнинг анча кўплаб турлари ўсади. Учқат, наъматак, зирк, жумрут каби турлар анча кенг майдонларда тарқалган. Ўт қоплами мезофит турлардан; сув буғдойиқ, оқсўхта, қўнғироқгул кабиларлардан ташкил топган. Кенг баргли дарахтлардан заранг, толлар, олмурут баъзан олмалар, дўлана, четан, тоғолча учрайди. Дарё соҳилида баъзан чаканда ва жийда (Elaeagnus orientalis L.)зорлар мавжуд бўлади.
Я й л о в м и н т а қ а с и. Яйлов минтақаси денгиз сатҳидан 2800(3000)м дан баланд ерлар бўлиб, асосий ёзги ўтлоқлардан ташкил топган пастки ва юқори босқичга бўлинади. Қ у й и яйловда ёгингарчилик миқдори тоққа нисбатан кам бўлиб, ўсимликлар қоплами асосан бетагазорлардан иборат.Яйловда асосан кўп йиллик ўт ўсимлик турлари ва буталар мавжуд. Бу ерларда шеролғин, қашқаргул, чуҳри (равоч), ғозпанжа каби ўт турлари кўплаб учрайди. Баъзан ётиб ўсган ҳолатдаги туркистон арчасини учратиш мумкин. Икки паллали ўт турларидан, оқ гулли қарғатуёқ, торон ва анжабор ўсади.Ю қ о р и яйлов. Бу ерлар республикамиз ҳудудида анча кам бўлиб, альп ўтлоқзорлардан иборат. Альп ўтлоқзорлари кўп йиллик ва паст бўйли ўт турларидан иборат. Юқори яйловда ўсадиган ўтларнинг гуллари одатда йирик ва рангли бўлади. Дуккакдошлар, говзабондошлар, ссмиз баргдошларга мансуб турлар жуда кўп. Шунингдек, гулизардак, эрбаҳоси кўп тарқалган.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling