Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet28/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Фитоценозларнинг доимийлиги. Табиатда турлар нисбати ўзгармасдир. Худди шундай фитоценозлар ҳам маълум давр оралиғида анчагина барқарор сақланиб туради. Асосан инсон таъсири етиб бормаган жойларда, ўрмонларда,баланд тоғларда фитоценозлар асрлар давомида ўзгармасдан сақланади. Бундан ташқари кўп йиллик ўт ўсимликлар ҳам анчагина барқарор бўлади. Чунки кўп йиллик ўсимлик турлари ҳам уруғидан ҳам вегетатив йўллар билан кўпаяди. Доимий кам ўзгарувчи ценозларни Ер шарининг тайга қисмида, Амазонка тўқайзорларида, Амударё тўқайзорларида учратиш мумкин. Америкалик олим Клементс иқлим климакси таълимотига кўра, фитоценозлар шаклланганлигига кўра иккита гуруҳга ажратилади, Булардан биринчиси тўлиқ шаклланиб бўлган фитоценозлар бўлиб (климакслар) булар ўзи яшаётган муҳитга тўлиқ мослашиб бўлгандир. Ўзбекистонда бундай цеозларга чўлдаги саксавулзорлар мисол бўлади. Булар минг йиллар давомида алмашинадиган иқлим таъсирида тўлиқ алмашинади. Иккинчиси тўлиқ шаклланиб улгурмаган фитоценозлар бўлиб, климакс шаклланишининг баъзи бир босқичлари ҳисобланади. Улар кетма кен алмашиниш натижасида климакс ўсимлик уюшмасига алмашиниши мумкин. Бу жараённи серияли уюшмалар дийилади. Бунда бир тур эмас балки ҳар хил ҳаётий шаклга эга бўлган бир қанча турлар иштирок этиши мумкин. Масалан чўлда саксавул билан бирга қум акацичси, жузғунлар иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари тупроқнинг шўрланиши натижасида субклимакслар деб номланувчи ценозлар файдо бўлади.Булар бошқа бир таъсир натижасида климаксларга айлана олмайди. Мисол табиий ва антропоген таъсирлар бўлиши мумкин. Табиий климаксларга антропоген таъсир бўлиб, бу ерларга бошқа экинлар экилса бу ерларда дисклимакслар пайдо бўлади. Бунга ерларни ўзлаштириш натижасида ташкил этилган агрофитоценозлар яққол мисол бўлади.

___________________________
VII БОБ
Фитоценознинг таснифи
Ер юзида тарқалгаи ўсимликлар жамоасида жуда кўплаб турлар учраб, тур таркибига кўра жамоалар бир-биридан фарқ қилиш билан бирга, маълум даражада бир-бирига ўхшайди. Шунинг учун ҳам уларни бир-биридан ажратиш учун алоҳида бирликлар қабул қилинган. Дастлабки ўсимликлар қопламининг физиономик типлари- хиллари формациялар деб номланган зди. (Мартиус, 1824). Кейинчалик Гризебах (1888) умумий физиономик кўринишга бўлган ўсимлик гуруҳлари - формация деб аталади деган эди. Аммо физиономиясига қараб ўсимликлар қопламини тизимга солиш нотўғри бўлар эди. Шу сабабли 1910 йилда Цюрихда ўтказилган Бутун дунё ботаниклар конгрессида Флао ва Шретерларнинг таклифига кўра, ўсимликлар қопламининг асосий систематик бирлиги ассоциация деб аташ қобил қилинди.”Ассоциация-ўзига хос яшаш (ўсиш) шароити ва физиономиясига эга бўлган муайян флористик таркибдаги ўсимлик уюшмаларидир”. Ўсимликлар жамоасини- фитоценозни таснифлашда В. Н. Сукачев (1928) таклиф зтган систематик бирликдан фойдаланиш мумкин.
Фитоценознинг ўсимликлари бир хил бўлган ҳамма қисмлари биргаликда -ассоциация (қавм) ни ташкил қилади, Фитоценоз билан ассоциация ўртасидаги фарқ худди ўсимлик тушунчаси билан тур тушунчаларининг фарқига ўхшайди. Фитоценоз, ўсимлик тушунчаси сингари умумий, ассоциация эса турга ўхшаш аниқ тушунчадир. Яъни ассоциация фитоценознинг алоҳида олинган, аниқ ҳолати. Тур- ўсимликлар систематикасида энг кичик асосий бирлик, турлар йиғиндиси флорани ташкил этади.
Ассоциация эса фитоценологиядаги асосий бирлик бўлиб, уларнинг йиғиндиси ўсимликлар қопламини, ўсимликлар оламини ташкил этади. Тур флора эволюциясининг босқичи ҳисобланади. Ассоциация эса ўсимликлар олами тараққиётининг босқичидир. Фитоценозни характерловчи бир неча белгилар ассоциация учун ҳам характерлидир. Ассоциациялар флористик таркибига кўра, ҳамда ундаги эдификатор турларига қараб бир-биридан фарқланади, Шунинг учун ҳам геоботаникада энг асосий кичик бирлик ассоциациядир. Аниқ бир кичик майдондаги ассоциация - Сукачев таьрифича бир хил таркибга, тузилишга, муносабатга ўхшаш синузияга эга бўлган ўсимликлар турларидан ташкил топган, деярли бир хил яшаш шароитга, ташқи кўринишга эга бўлган тўда турларнинг қавм бўлиб яшашига айтилади.
Ҳар қандай ассоциация-ташқи муҳит ва тупроқ таркиби билан доимий алоқада бўлиб туради. Табиатда аниқ фитоценозлар ҳамда улар бирлашадиган ассоциациялар мавжуддир. Ассоциацияларни бир-биридан фарқлашда субдоминант турлар эьтиборга олинади. Эдификатор турлари бир хил, аммо субэдификаторлари ҳар хил бўлган ассоциацияларга субассоциациялар дийилади. Ўсимликлар систематикасида тур лотин тилида қўш ном билан аталади. Геоботаникада ҳам ассоциацияни номлашда шу усулдан фойдаланилади. Ассоциация эдификатор ва суб эдификатор турлар номи билан юритилади. Бунда биринчи сўз биринчи яруснинг доминант тури, иккинчи сўз эса субдоминантнинг номи бўлади. Масалан ассоциацияда жусан эдификатор, қўнғирбош субэдификатор бўлганда лотин тилида ёзилишда аввал суб эдификатор тур кейин охирида эдификатор тур ёзилади. Эдификатор турннг охирги қўшимчаси тушиб қолдирилиб, ўрнига «etum» қўшилади, субдоминант турга эса «osum» қўшилади. Масалан, лотин тилида ёзганда Роа bullosum - Artemisia diffetum бўлиб, бунда жусан доминант эканлиги билинади. Баъзан баъзи бир ассоциацияларни бир нечта ўсимлик (2,3,4,5) номи билан ҳам аталади. Бу ўсимликларнинг поғоналик даражасига боғлиқ. Бунда биринчи поғонада сийрак дарахтлар, иккинчи поғонада сийрак буталар, учинчи поғонада ўтлар ёки эфемер турлар бўлиши мумкин. Бундай ассоциацияларни мураккаб тартибли ассоциация деб юритилади. Бунда бир хил поғонадаги доминант ва суб доминант турлар (+) плюс белгиси билан, ҳар хил ярусда учраганлари эса (-) минус белгиси билан ифодаланади. Ўхшаш ассоциацияларнинг йиғиндиси бир оз йирик систематик бирлик ассоциациялар группасига бирикади. Мисол учун Ҳисор тоғининг шимоли- ғарбида шувоқли арчазорлар, бутали арчазорлар, аралашўтли арчазорлар группаси мавжуд. Асосий эдификаторлари ва суб эдификаторлари бир хил бўлган ассоциациялар группаси бирлашиб формация (жамоани) ташкил зтади, Формация лотинча-ҳосил бўлиш, шаклланиш деган маънони билдириб, ўсимликлар оламидаги, таксономик натижадир. У доминант турлари бир-бирига ўхшаш бўлган ассоциациялар йигиндисидан иборат. Юқоридаги мисолда кўрсатилганидек зарафшон арчаси (қора арча)тарқалган майдонлардаги ассоциациялар қора арча (Juniperus zeravschanika Kom.)формациясини ташкил қилади. Формацияни номлашда, шy формациядаги эдификатор тур номи қўлланилади. Мисол учун қора арчазорлар формацияси, шувоқзор формацияси, буғдойиқзорлар формацияси, янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap)зорлар формацияси ва ҳокоза кабилар.
Формацияда учрайдиган доминант турларнинг ҳаётий шакллари бир хил бўлса булар битта формация группасига бирикади. .Булар асосан дарахт ва буталар мавжуд бўлган формацияда жуда яхши намоён бўлади.Бундан ташқари формация синфи деган тушунча ҳам бўлиб, буларнинг доминантлари бир-бирига яқин бўлган ҳаётий шаклга эга турлардан ташкил топган формациялар группасининг йиғиндисидир. Ўзбекистон шароитида учрайдиган баргини тўкадиган ўрмонлар формацияси синфи, нина баргли ўрмонлар формацияси синфи кабилар мавжуд. Фитоценологияда формация синфларга бирикиб энг катта таксономик бирлик, типни ташкил этади. Тип- грекча tipos-из, қиёфа деган маънони англатиб, энг йирик таксономик категория-бирликдир. Ўсимлик типлари экологик ва экоморфологик белгиларига қараб гуруҳларга ажратилади. Е. П. Коровин «Ўрта Осиё ва жанубий Қозоғистон ўсимликлари олами» (Растительность средней Азии и Южного Казахстана) (1961;1962) номли икки йирик асарида шу ҳудуд ўсимликлар қопламини 6 та тип группасига бирлашган 21 та типга бўлади. Ўсимлик типларини аташда жойнинг географик ҳолати ҳам инобатга олинади. Мисол чўл ўсимликлари типи, дашт минтақаси ўсимликлари типи, тоғ-ўрмон ўсимликлари типи, арчазорлар типи, тўқайлар типи.
Юқорида айтиб ўтилган, геоботаник бирликлар орқали ўсимликлар қоплами ўрганилиб, ўзбек тилида тушунарли бўлиши учун «тип», охирига «лари», формация охирига «зор», ассоциация охирига «лар» қўшимчаларини қўшиб аташ ва ёзиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, эфемер ўсимликлари типи, шувоқли арчазор формацияси, эфемер- буғдойиқлар ассоциацияси.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling