Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet25/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

С и н у з и я- грекча sin -биргаликда, латинча -uzus-фойдаланиш, қўлланиш демакдир. Сикузия атамаси ва тушунчасини биринчи марта даниялик ботаник Гамс фанга киритган. Синузия экологик жиҳатдан ўхшаш ҳаётий формаларни бирлаштирувчи ўсимликлар ассоциациясининг бир бўлаги. С и н у з и я л и л и к деганда, жамоани ташкил этувчи турларнинг ҳаётий шакллари бўйича турли туманлиги тушунилади. Бир жамоада синузиялилик яққол кўзга ташланади. Бу эса жамоадаги турларнинг аспектини белгилайди. Чўллардаги жамоада эфемерлар алоҳида ажралиб туради.
Ўсимликларнинг яшаш жойи, характери деганда, ер юзасининг географик ўрнини, денгиз сатҳидан баландлигини, қиялигини, ёнбағирлигини, рельефини, микрорельефини, тупроқ шароитини, ҳайвонот дунёсининг ва инсоннинг таьсири билан биргаликда тушунилади. Жамоадаги турларни ўрганиш учун ўсимликлар флорасини, систематикани яхши билиш керак бўлади. Ҳар қандай геоботаник тадқиқотлар олиб боришдан қатьий назар, ўша жамоа флорасини ва унинг келиб чиқиш тарихини билиш лозим бўлади. Шундагина ўрганилаётган жамоа тўғрисида илмийликка асосланган тўгри хулоса чиқариш мумкин.
Д о м и н а н т турлар -ҳар бир фитоценоз ўзига хос тузилишга эга бўлиб, унда турлар сон ва сифат жиҳатидан ҳар хил бўлади, ҳар бир турнинг жамоада тутган ўрнига қараб доминант, с у б д о м и н а н т, а с с и к т а т о р ва а н т р а п о ф и т л а р г а бўлинади. Фитоценоздаги бир турга мансуб ўсимликларнинг ҳар хил ҳолатдаги индивидлари йиғиндиси ц е н о п о п у л я ц и я дейилади.
Фитоценозда миқдор жиҳатидан кўп бўлиб, бошқа турларга нисбатан ҳукмрон турлар д о м и н а н т турлар дейилади, Бир неча доминант турлар битга жамоанинг ўзида учраши мумкин. Улар асосий органик масса тўпловчи бўлиб, фитоценознинг фонини ва характерини ифода этади. Доминантлар жамоада зичлиги, сон миқдори ва ҳажми билан белгиланади. Жамоада бир вақтнинг ўзида бир нечта тур доминантляк қилса буни к о н д о м и н а н т л а р деб аталади. Жамоада шундай турлар ҳам мавжудки, улар асосан жамоанинг муҳитини ташкил этади. Бундай турларни Сукачев (1928) э д и ф и к а т о р «қурувчи» турлар деб таьрифлаган, Доминант турлар бир вақтнинг ўзида шу жамоада эдификатор тур ҳам ҳисобланади. Ўзбекистоннинг чўл минтақаси учун саксовул (Haloxylon aphyllum) эдификатор тур бўлса, тоғ минтақаси учун арча (Juniperus zeravschanika Kom.)ва баргини тўкадиган ўрмон дарахтлари эдификатор ҳисобланади. Фитоценозда шундай турлар ҳам мавжудки булар доминант турларга нисбатан кам, лекин фитоценозда маьлум аҳамият касб этади. Бундай турлар с у б д о м и н а н т турлар деб аталади. Адир минтақасининг чала бута ўсимликлари ичида шувоқлар туркумининг бир қанча вакиллари доминантлик қилса, шўрадошлар оиласига кирувчи чуғон- (Ае11еп!а subaphulla. CAM), изен- (Kochia prostrata (L) Schrad), кейреук- (Salsola rigida. Pall) каби турлар субдоминант бўлиб иштирок этади. Жамоада шундай турлар ҳам мавжудки улар доминант, субдоминант бўлиб иштирок этмасдан жамоанинг бирон-бир поғонасидаги тур билан бирга ўсади. Бундай турларни Г. И. Повловский ва Сукачев а с с е к т а т о р -яни иштирокчи турлар деб атайди.
Фитоценозда турли хил экологик омиллар таьсирида бегона турлар пайдо бўлиб қолади. Бундай турларни «келгинди» -а н т р о п о ф и т т у р л а р дейилади.

________________________________



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling