1 .Дарахтлар- бу гуруҳда кўп йиллик ер устки қисмлари ёгочланган, бўйи икки метрдан юқори, битга асосий танага эга бўлган ўсимлик турлари, чинор (Plantanus orientalis L.)-(Р1а1апш orieritalis 1.), арча (Juniperus zeravschanika Kom.), терак (Papulis sp), қарағай- (Ртш silvestris. L), олма- (Ма!и8 domestica Borkh), ёнғоқ- (Juglans regia L.) каби даарахт турлар киради.
2. Буталар - бу гуруҳга кўп йиллик, бўйи 2-3 метрдан баланд бўлмаган, асосий танаси ёгочланган, битта асосий танага эга бўлмаган, ер юзасидан шохланган ўсимликлар-анор- (Рunica granatum L.), маймунжон- (Кubis caesius L.), наъматак- (Rоsа maracandica. Bde), зирк- (Вегbеris integerrima Bde), учқат-(Lonisera nummularifolia Let Sp.) каби турлар киради.
3. Бутачалар - Бу гуруҳга эса кўп йиллик, паст бўйли, танаси ёғочланган, бўйи 0,5 метрдан баланд бўлмаган турлар мисол бўла олади. Почақирқар (Hulthemia berberifolia (Pall) Dum ) киради.
4. Яримбута-чалабута бу гуруҳга поясининг фақат пастки қисми ёғочланиб, қолган қисми ҳар йили кузда қуриб қоладиган кўп йиллик турлар шувоқ ( Artemisia sp), изен- (КосЬ1аprostrata (L) Schrad), исириқ (Peganum harmala L-) , янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap)- каби турлар мисол бўлади. Бундан ташқари ўт ўсимликлар бир қанча гуруҳларга ажратилади.Мисол учун қуйидагича:
а) поликарп турлар- ҳаётида бир неча марталаб гуллайди, уруғ ва мева берадиган асосан кўп йиллик ўсимлик турлари.
б) монокарп турлар кўпинча қурғоқчил минтақаларда тарқалиб бир неча йил, ҳатто 10-15 йил умр кўриб, бир марта гуллаб уруғ ва мева берадиган ўсимликлардир. Буларга коврак ( Ferula) нинг баьзи бир тури, астра ва карамдош ( )ларнинг баьзи бир турлари мисол бўлади.
Ўрта Осиё шароитида бундан ташқари чирмашиб ўсувчи л и а н а турлар ҳам мавжуд бўлиб, улар дарахтларга илашиб ўсади. Маданий ўсимликлардан ток ўсимлиги, ёввойи тур ўсимликлардан чирмовуқ, печак, илончирмовуқ каби турлар мисол қилиб олиш мумкин.
Тоғнинг юқори қисмида, яйлов минтақасида, чўлда ўзига хос шохланган ёстиқсимон ўсимлик турлари ҳам мавжуд бўлиб, буларга, бўритикан, аканталимонлар, сертук астрагал, эспорсет каби турлар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |