Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Тўғридан-тўғри ёки бевосита муносабатлар


Download 0.59 Mb.
bet18/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Тўғридан-тўғри ёки бевосита муносабатлар. Бунга паразитик, симбиотик, физиологик, биохимиявий, механик, эпифитлик муиосабатлар мисол бўла олади.
Паразит организмлар, паразитик муносабатлар тўғрисида ботаника фанидан етарли маълумотга эгамиз. Паразит тур иккинчи тур ўсимликка зарарли таъсир кўрсатади, Зарпечак- (Cuscuta approximate. Robingt), шумғия, девпечак- (Сиsси1а lehmanniana. Bdl) каби турлар киради. Шу билан бирга чала паразит турлар ҳам мавжуд бўлиб, деярли барча яшил ўсимликлардан тўлиқ бўлмасдан иккиламчи озиқ манбаи сифатида фойдаланади. Тубан ўсимликлардан бўлган замбуруглар юқори ўсимликларда паразитлик қилиб ҳаёт кечиради.
Физиологик муносабатлар. Физиологик муносабатлар жамоада яшовчи бир неча тур ва бир турга мансуб индивидлар рўй беради. Жамоадаги бир турга мансуб индивидларнинг илдиз системасида ва ер устки органларида турли хил физиологик жараёнлар амалга ошади Содир бўладиган физиологик жараёнларга ўсимликлар қоплами тарқалган ернинг тупроғи, иқлими, рельеф каби тури хил экологик омиллар ҳам таъсир қилади. Бундан ташқари жамоадаги турлар зичлиги ҳам, ўсимликларнинг ҳаётий шакллари ҳам муҳим роль ўйнайди. Сиз физиологик муносабатлар ҳақидаги билимларни ўсимликлар физиологияси фанидан мукаммал ўрганиб чиқасиз.
Биохимиявий муносабатлар. Биохимиявий муносабатлар жамоада ўсадиган ҳар бир турда рўй бериб, ўсимликнинг ҳар хил органларида озиқланиш миқдори ва турига, қуёш энергиясига, ёругликнинг тушиши даражасига қараб ҳар хил намаён бўлади. Жамоадаги юксак ўсимликлар ўртасида биохимиявий жараён а л л е л о п а т и я деб аталиб, бу фитоценозда бирга яшовчи ўсимликларнинг ҳар бир тури ўзидан ҳар хил моддалар ажратиб чикариши билан бир-бирига таъсир этишидир. Юксак ўсимлик турларидан ажралиб чиққан моддалар к о л и н деб аталиб, бошқа тур юксак ўсимликларга у ёки бу даражада таъсир этади. Колинлар ўсимликлар ишлаб чиққан фитонцитлардан тубдан фарқ қилади. Фитонцитлар микроорганизмларга антибиотик сифатида таъсир кўрсатади. Мисол арчазор ўрмонлардан ажраладиган фитонцитлар бунга яққол мисол бўла олади. Жамоадаги микроорганизмлар м а р а з м и н л а р номли моддалар ишлаб чиқаради. Бир турдаги микроорганизмлар ишлаб чиқарган антибиотиклар бошқа турдаги микроорганизмларга ва юксак ўсимликларга ҳар хил таьсир кўрсатади. Шунингдек, жамоада ўсадиган ўсиимлик турларнинг илдиз ситстемалари ҳам ҳар хил моддалар ишлаб чиқади. Мисол учун сирка кислота, чумоли кислота, отқулоқ кислотаси, қанд, альдегидлар, этилен спирти, аминокислоталар, альколоидлар, витаминлар каби моддаллар ўсимликлар қопламининг биохимиявий таркибини кескин ўзгартиради. Бу ажралмалар ўсимликларга салбий ҳамда ижобий таъсир кўрсатади. Мисол тариқасида шуни кўрсатиш мумкинки, картошка экилган майдоннинг қатор ораларига, помидор экинининг қатор ораларига пиёз экиш, бу экинларнинг фитофтора замбуруғи билан касалланиш даражасини камайтиради. Маълумки пиёз ўзидан фитонцит моддаси ишлаб чиқаради. Аксинча, узумзорга яқин экилган карамларда касалланиш даражаси юқори бўлади. Бунга сабаб шуки узумдан ажралиб чиққан колин моддаси карамга зарар етказади.Бундай ҳодисаларни пишиб етилган меваларни сақлашда ҳам кузатилади. Масалан узум ва олмани беҳи билан бирга сақлаш турли хил касалликларни кетириб чиқаради ва меваларни чиритади.
Ўсимликлар қопламида бир турнинг бошқа турларга механик таъсир этувчи муносабатлари ҳам мавжуд. Жамоадаги ҳар бир тур ўзига яқин турган бошқа турга ер ости органлари ва ер усти органлари билан ҳам катта механик таъсир кўрсатади. Натижада жамоадаги турлараро ва тур ичида яшаётган жойнинг тупроқ намлиги, унумдорлик даражасига, ёруғликка, иссикдикка нисбатан кучли рақобат бўлади. Жамоадаги турлар ичида э п и ф и т л и к муносабатлар кўплаб учраб бундай ҳол ўрмон ўсимликларида яққол кўзга ташланади. Бир турга мансуб ўсимлик иккинчи бир тур ўсимликка, айниқса йирик ўрмон дарахтлар устида бошқа тур ўсимлик ўсади. Бунда бир тур иккинчисига паразитлик қилмайди, фақат субстрат сифатида фойдаланади. Йирик, кўп йиллик ёнгокзорлардаги ёнғоқларниш озгина ёриқларга чанг заррачаларининг тушиши, шамол ва қушлар ёрдамида бошқа турларнинг уруғи тушиши натижасида шу ерда илдиз чиқариб ривожланишига имкон яратади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling