Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet13/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Биотик омиллар
Барча тирик организмлар сингари ўсимликлар ҳам ўзи яшаётган муҳитдаги микроорганизмлар, ҳайвонот олами ва бошқа тур ўсимликлар билан доимий равишда алоқада бўлиб ҳаёт кечиради. Табиатдаги нафақат алоҳида бир тур, балки ўсимликлар қопламини ташкил этадиган ўсимликлар гуруҳи тупроқдаги микроорганизмлар билан, ҳайвонот дунёси билан, ўзаро бир бирлари билан умуман муҳит билан чамбарчас алоқада бўлади. Биотик омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:
а) ўсимликларнинг ўсимликларга ўзаро таъсири;
б) ҳайвонот дунёсининг ўсимликларга таъсири;
в) микроорганизмларнинг ўсимликларга таъсири;
г) юқоридаги ҳар учала гуруҳ организмларнинг ўзаро бир бирига
таъсири.
Ўсимликларнинг ўсимликларга ўзаро таъсири ф и т о г е н таъсир деб ҳам аталади.Фитоценоздаги ўсимликларнинг ҳар бир тури яшаш учун курашади. Яшаб қолиш учун, наслини сақлаб қолиш учун кўплаб уруғ ва мевалар, спора ҳосил қилади. Баъзи турлар ҳар қандай шароитда вегетатив йўл билан кўпаяди. Жамоадаги юксак ўсимликларга микроорганизмлар ҳам, тубан ўсимликлар ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ҳар бир тур ўз наслини сақлаб қолиш учун уруг ва спораларни турли хил , шамол, сув, ҳайвонлар орқали тарқатишга мослашган бўлади. Ўсимликлар қопламидаги турлар бирга яшаш жараёнида бир бирларини турли омиллардан фойдалани даражасини чеклаб қўйиши мумкин. Мисол учун баланд бўйли, барги кўп бўлган турлар бошқа турларни қуёш нуридан, иссиқлик манбаидан, илдизи кўп тармоқланган турлар тупроқ таркибидаги минерал моддаларни кўплаб ўзлаштириб, бошқа турларни озиқ моддалардан бебаҳра қолдиради.
Ўсимликлар қопламидаги турлар -бир-бирларига б е в о с и т а ва б и л в о с и т а таъсир кўрсатади. Паразитизм, симбиозлик ҳолат, ўсимликларнинг бирбирига механик таъсири, жамоадаги турларнинг бир-бирини сиқиб чиқариши, л и а н а ва э п и ф и т л и к ҳодисалари бевосита таъсирга мисол бўла олади.
Жамоадаги ўсимликларнинг ўсимликларга тупроқ, иқлим, ҳайвон ва микроорганизмлар орқали бўладиган таъсири б и л в о с и т а таъсир деб аталади.
Ҳайвонларнинг ўсимликларга таъсирини з о о г е н омиллар деб юритилади. Фитоценозга ҳайвонлар турли хил таъсир этади. Жамоадаги баъзи турларнинг чангланишида ҳашоратлар, уруғларнинг тарқалишида қушлар, ҳайвонлар ижобий таъсир кўрсатади. Баьзи бир кемирувчилар ўсимлик турларининг жамоада камайиб, баьзан йўқ бўлиб кетишига ҳам олиб келади. Улар кўплаб илдиз тутанакли лола (Tulipa), бойчечак ( ), чучмома ( ), гулсапсар ( ) каби турларнинг пиёз илдизини қиш фаслида кўплаб еб нобуд қилади.
Ўсимликлар қопламига ҳайвонот дунёси тупроқ таркибини турли хил йўллар билан ишлаш орқали ижобий баъзан салбий таъсир кўрсатади. Тупроқнииг унумдорлишни оширишда чувалчангларнинг хизматини ҳаммамиз яхши биламиз. Ўрта Осиё чўлларидаги қумсичқонларнинг тупроқ таркибига кўрсатган таъсири ўсимликлар қопламига катта зарар етказади. Тупроқни ковлаш, уялар ҳосил қилиш, нами кам бўлган тупроқ намлигини янада камайтиради. Чўл ўсимликларининг қуриб қолишига олиб келади. Бундай ҳолни саксовулзорларда саксовул (Haloxylon aphyllum) илдизи билан қисман бўлсада озиқланувчи кемирувчиларнинг кўрсатган зараридан ҳам билиш мумкин. Илдизи зарарланган саксовул (Haloxylon aphyllum)лар кўплаб нобуд бўлади.
Умуман, ўсимликлар қопламининг ҳайвонлар таъсирида пайҳонланиши ҳам ижобий, ҳам салбий кўринишда бўлади. Ижобий таъсири шундаки, пўсти қалин меваларни янчиб уруғларни ташқарига чиқаради, уругни тупроқга киритади, чириндиларни аралаштиради. Салбий таъсирига мисол шуки куртаклари ернинг устки қисмида жойлашган ўсимликларни пайҳонлаш, куртагини янчиш, ёш новда ва пояларни синдириш, ҳали пишиб етилмаган уруғ ва меваларни тушириб ташлаш энг катта салбий таъсир турларидан бўлади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling