Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet6/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Гераклит шундай ёзади “Психеялар учун ўлим - сувга айланиш. Сув тупроққа айланади ва ўлади. Тупроқдан сув пайдо бўлади, сувдан эса-психея”. Яъни организм микрокосмосида макрокосма доирасидаги оловнинг доимий шакл ўзгартириб туриши ритми такрорланади. Организмдаги олов руҳ-бу психея. У сув ҳолатидан пайдо бўлади ва унга қайтади.
Гераклит фикрига кўра, руҳ намликдан буғланиб пайдо бўлади. Яна намликка айланганда у ҳалок бўлади. Руҳнинг намлик ҳолати билан қуруқлик ҳолати доимий бир-бирига ўтиб турувчи ҳолатдир. Масалан, “маст эркак қаёққа бораётганлигини пайқамайди, чунки унинг руҳи рутубатлидир.” Аксинча руҳ қанча қуруқ бўлса шунчалик ақлли ва яхшидир.
Гераклит ўзидан олдинги файласуфларнинг руҳ ва табиат бирлиги ҳақидаги фикрларини тасдиқлабгина қолмай, психология тарихида биринчи марта психик жараёнларнинг аниқ чегарасини белгилаб берди. Масалан: Организмда психик ва психикагача бўлган ҳолат, психиканинг ичида эса ҳиссий билиш ва тафаккур, шунингдек, индивиднинг “космик олов” билан мулоқоти қай даражада эканлигидан келиб чиқадиган тушуниш даражалари.
Гераклит фалсафаси, унинг атроф-олам ҳақидаги фикрлари кейинчалик Парменидга мансуб бўлган фалсафий фикрларда янада ривожлантирилди. Парменид фалсафа тарихида биринчи марта ҳиссий билиш дунёси билан ақлий билиш дунёси ўртасида аниқ чегара қўйди. Ҳиссий билиш дунёси ўзининг омонатлилиги, қўнимсизлиги, доимий ўзгариб туриши билан ҳарактерланса, ақлий билиш дунёси ўзининг турғунлиги, турдошлиги, тугаллиги билан ҳарактерланади.
Эмпедокл фалсафий ғояни давом эттириб, борлиқнинг тўрт асоси (олов, ҳаво, сув, тупроқ) ҳақидаги таълимотни яратди. Унинг таълимотига кўра бу ўзгармас, мангу мавжуд ва барҳаёт элементлар муҳаббат ва адоват таъсирида доимий муносабатга киришади ва турли бирикмаларга бирикишади. Вужуднинг ҳамма саноқсиз хусусиятлари, шу жумладан психик хусусиятлар ҳам ана шу тўрт элементнинг турлича миқдорда аралашишидан шаклланади.
Анаксагор оламни саноқсиз, сифат жиҳатидан турли туман зарралар (гомеомерийлар)дан ташкил топган ва уларнинг ҳаракати ақл (нус) туфайли тартибга солинади, дейди. Ақл (нус) қадимги грек фалсафасининг асосий категорияларидан ҳисобланади. У табиат жараёнлари ва инсон хулқи (шу жумладан тафаккури)га қонунийлик ҳарактерини беради. Фалсафий-психологик билимлар тарихида Анаксагор биринчи марта ташкилийлик, тартиблилик, зарранинг бутунга тобелиги тамойилини яратди. Анаксагор бўйича вужуд қанчалик мукаммал бўлса, яъни унда тартиблилик, ташкилийлик қанча юқори бўлса “ақл” шунча кўп бўлади. У ёзади “Инсон - қўллари бўлганлиги учун энг ақлли жонзотдир”. Бу фикр Анаксагор тафаккури йўналишини яққол ифодалайди. Анаксагор ақллиликнинг объектив меъёрларини тирик жониворнинг мукаммаллилиги даражасидан қидирган эди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling