Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet5/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. Қадимги Ҳинддаги Ведаларнинг асосий ғоялари нимадан иборат?
2. Жайнизмнинг психологияга тааллуқли асосий ғоялари нималардан иборат?
3. Буддизмнинг одам: вужуд, онг, сезги, идрок ва ақлий фаолият бўлаклари тўпламидан иборат, - деган тезисига баҳо беринг.
4. Йогаларнинг психологик имкониятлари нимадан иборат?
5. Қадимги Хитойдаги “Ички аъзолар ҳақида китоб”нинг психологик ғоялари нималардан иборат?


АНТИК ДАВР ПСИХОЛОГИЯСИ. ЖОН ҲАҚИДАГИ ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ

Юқорида таъкидлаганимиздек у ёки бу илмий ғоянинг айнан қайси минтақа ёки халққа тегишли эканлиги ҳақида аниқ фикр айтиб бўлмайди. Илмий ғояларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, айнан ёки шунга ўхшаш фикрлар Ҳиндистонда ҳам, Хитойда ҳам, Мисрда ҳам, Грецияда ҳам, Мовароуннаҳрда ҳам мавжуд бўлган. Бундай ходисани бир неча йўналишда изоҳлашга уриниб кўриш мумкин. Биринчи ва албатта илмий исботланган сабаб, ер юзидаги ҳамма цивилизациялар доимий равишда бир-бири билан маданий, савдо, сиёсий муносабатларга киришади ва ғоялар айрибошлайди. Ҳатто эртаклар, достонлар ва афсоналардаги ўхшаш персонажлар, сюжетларни қисман шу билан изоҳлаш мумкин. Иккинчидан, бу ҳам қисман илмий исботланган изоҳ, диалектик тараққиёт, илмий ғоялар ва тасаввурлар эволюцион тараққиёти қонуниятлари ҳамма ерда бир хил. Бир регионда бир цивилизация эртароқ, бошқа регионда бошқа халқ кечроқ, албатта, бир хил илмий ечимга келиши табиий. Учинчидан, (бу энди фалсафий мушохада) бир халқ ўзининг иноқлиги, меҳнатсеварлиги, мақсад сари интилиши билан бу ғояларни янада ривожлантиради ва ечимга тезроқ етади, бошқа бир халқ ёвузлик, адоват устунлиги туфайли тараққиётнинг қуйи поғонасида қолиб кетади.


Қадимги Шарқ, Миср, Хитой ва Ҳиндистондан кейин фалсафий-психологик тасаввурлар тараққиёти Грецияда ўзининг янги босқичига кўтарилди. Афина эрамизгача V асрда фалсафий фикрнинг интенсив ишлаш марказига айланди.
Шу даврда “донишмандлик ўқитувчилари” - софистларнинг фаолияти авж олди. Қулдорлик демократияси сўзамол, билимдон, рад қилиш ва исботлаш санъатини яхши эгаллаган одамларни талаб қиладиган турли ташкилотларни яратди.
Софистлар одамларга шу сифатларни ўргатишар эди. Ижтимоий талабни яхши англаган ҳолда улар биринчи ўринга соф инсоний муаммоларни қўйдилар. Софизмнинг марказий муаммоси бошқалар билан муносабатга киришадиган, оламни англайдиган ва ҳаракат қила оладиган индивид-инсон, деб талқин қилинди. Уларнинг таълимотида кўплаб психологик тизимлар муҳокама қилинган. Масалан, билишнинг субъект қизиқишларига боғлиқлиги, нутқ ва тафаккур ўртасидаги ўзаро муносабат, инсоннинг билиш фаолиятида ҳиссий ва мантиқийлик ва х.к.
Софистларнинг инсон тушунчаларининг нисбийлиги ва шартлилиги ҳақидаги фикрларига қадрият ва тушунчаларда умумийлик, қатъий мазмун бўлиши керак, деган ғоя билан Сократ қарши чиқди.
Эрамизгача IV асрнинг икки буюк мутафаккири Платон ва Аристотел кўп асрлар давомида инсониятнинг фалсафий психологик фикрига таъсир кўрсатган тизимни яратдилар. Александр Македонский империясининг пайдо бўлиши натурфилософлар дунёқарашини кенгайтирган, грек фалсафаси ва фани ютуқларини умумлаштириб, қатъий тизимни яратган бўлса, империянинг инқирозидан сўнг - эллинлар даври бошланди. Бу даврда грек ва Шарқ халқлари маданиятлари ўртасидаги алоқалар кучайди. Бу даврда асосий фалсафий мактаблар сифатида перипатетиклар ва стоиклар майдонга чиқдилар.
Эллинлар даври фалсафаси учун ҳарактерли муаммо ахлоқий масалалар эди. Грекларнинг жамиятдаги ҳолати ўзининг мустаҳкамлигини йўқотди, шунинг учун ҳам индивидуализм, донишмандлар ҳаётини идеаллаштириш авж олди.
Инсоннинг билиш қобилиятларига ишонч сусайди. Скептицизм, лоқайдлик, Пиррон тарғиб қилган “атараксия”, фаолиятни рад қилиш, бирон-бир фикр юргизишдан сақланиш авж олди. Ғоявий жиҳатдан стоиклар, эпикурейчилар, скептиклар таълимоти индивиднинг том маънодаги итоаткорлигини тарғиб қилдилар. Донишмандлик атроф-оламни билиш сифатида эмас, балки ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий силсилаларда пинагини бузмайдиганлар хулқи қоидаларига эга бўлиш, деб талқин қилинди. Шу билан бирга янги марказлар пайдо бўлди. Ана шулардан бири эрамизгача III асрда Александрияда ташкил қилинган музей ва кутубхона эди.
Бу ерда фаннинг кўпгина соҳаларида фалсафий-психологик фикрга бевосита таъсир кўрсатадиган ғоя ва кашфиётлар яратилди. Буларга мисол қилиб математика (Эвклид), география (Эратосфен), механика (Архимед), анатомия ва физиология (Герофил ва Эразистрат), грамматика ва тарихшунослик каби фан соҳаларидаги ғояларни кўрсатиш мумкин.
Қадимги Римда Лукреций (эр-гача 1-аср) ва Гален (эр-гача II-аср) каби буюк мутафаккирлар ижод қилишди.
Рим империяси қуллар инқилобидан инқирозга юз тутган даврда табиатни тажриба йўли билан ўрганиш ва материалистик ғояларга мухолиф неоплатонизм пайдо бўлди.
Августиннинг (эрамизнинг IV-Vасрлари) фикрлари интроверсия-инсоннинг ўз-ўзи билан ёлғиз қолиш ғоясини тарғиб қилди.
Шундай қилиб антик давр фалсафий фикри дунёни мифологик-диний тушунишни рад қилиб, интеллектуал инқилоб билан, дунёга буюк ғоявий бойлик бериш билан бошланиб ижтимоий иқтисодий барбод бўлиш даврида инқирозга юз тутди.
Антик давр психологик қарашлари фалсафий ғоялар кураши ва ўрин алмашиши билан, инсонни тажрибавий ўрганиш ва унинг ижтимоий тажрибаси билан, шунингдек биология ва тиббиёт соҳасидаги ютуқлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Психологик билимлар тараққиёти тарихининг турли босқичларида инсон ва унинг психикаси ҳақидаги билимлар эмпирик материалнинг янги назарий синтези орқали бойитилди.
Мифологик тасаввурлардан илмий-фалсафий тушунчаларга ўтиш ана шундай синтезнинг дастлабки кўринишларидан эди. Албатта, психологик билимлар тарихида янгича фикрлашга туртки берувчи алоҳида бир сабабни кўрсатиш қийин. Қадимги грек файласуфлари учун ҳам, уларнинг ўтмишдошлари учун қандай фактлар мавжуд бўлган бўлса, шу фактлар билан иш кўришга тўғри келган. Фақат бу ерда фактларга ёндашиш услуби бошқача бўлган.
Шуни унутмаслик керакки, назарий тафаккурдаги ўзгариш ўз-ўзидан вужудга келмайди, бунинг учун алоҳида ходиса ва вазиятларни кузатиб таҳлил қилиш керак бўлади. Қадимги Грек файласуфлари одамларнинг дунёни англаш ва ўзгартириш соҳасидаги реал, амалий фаолиятлари натижаларини умумлаштира олганликлари учун ҳам атроф-оламни янгича талқин қилиш йўлини топа олдилар.
Биз қайси бир фалсафий таълимот, диний фалсафий оқим ва мактаблар қарашларини олиб кўрмайлик, ҳар доим ягона бир тезисга дуч келамиз. Яъни инсон мавжудлигининг мазмуни нима? Инсон билан коинот ўртасида қандай муносабат бор? Инсоннинг моҳияти нимадан иборат? Чуқурроқ таҳлил қилинса, бутун фалсафий психологик билимлар тараққиёти ана шу саволларга жавоб қидириш жараёнидан иборат эканлигини пайқаш мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling