Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Илмий асарларга мурожаатларни таҳлил қилиш методи


Download 0.58 Mb.
bet3/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Илмий асарларга мурожаатларни таҳлил қилиш методи психологиядаги илмий мактаблар ва йўналишлар ўртасидаги алоқалар ҳақида, шунингдек илмий асарлардан цитаталар олиш частотасини аниқлаш орқали психологик билимлар тараққиёти йўналишлари ва ахволи ҳақида муҳим маълумотларни олиш имконини беради.
Биографик ва автобиографик методлар тадқиқотчига олим, у ёки бу назариянинг яратувчиси ҳаёти атмосферасини қайта тиклаш орқали у ёки бу назариянинг моҳиятини самарали тушунишга имкон беради.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. Психология тарихи олдида турган асосий вазифалар нималардан иборат?
2. Тарихий психологик тадқиқотнинг қандай асосий принциплари сизга маълум?
3. Тарихий психологик тадқиқотлар асосий методларининг кучли ва кучсиз томонларига таъриф беринг.


ПСИХОЛОГИЯНИНГ МУСТАҚИЛ ФАН СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИГА ҚАДАР ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
ҚАДИМГИ ШАРҚ: МИСР, ҲИНДИСТОН ВА ХИТОЙДА ПСИХОЛОГИК ҚАРАШЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Эрамизгача бир неча минг йиллар олдин Шарқда Миср, Ҳиндистон, Хитой каби буюк цивилизациялар пайдо бўлди ва айнан шу ерларда бошланган ғоялар тараққиёти ҳозирги замон илмий тизимининг шаклланишига олиб келди. Айнан шу мамлакатларда жоннинг ўлмаслиги, вужудни ташлаб хоҳлаган томонга йўл олиши ҳақидаги дастлабки тасаввурлар вужудга келди.


Қадимги Хитой ва Ҳиндистонда фалсафий фикр ижтимоий онгнинг дастлабкт шакли сифатида мифология фонида пайдо бўлган. Мифологиянинг асосий хусусияти – одамнинг ўзини атроф муҳитдан ажрата олмаслиги ва ходисаларни табиий сабаблар орқали тушунтира олмаслиги бўлиб, оқибатда одам атроф муҳит ходисаларини худолар ва қахрамонлар ҳаракати орқали тушунтиради. Айнан шу ҳудудларда инсоният тарихида биринчи марта афсоналарда: ҳаёт ва ўлим нима, олам қандай пайдо бўлган ва қандай ривожланади, деган фалсафий масалалар қўйила бошлаган.
Қадимги Хитой ва Ҳиндистон фалсафаси синфий жамият ва давлат билан бир вақтда ижтимоий онг шакли сифатида шакллана бошлаган. Қадимги Ҳиндистонда фалсафа эрамизгача биринчи минг йилликда пайдо бўлган. Хитойда эса фалсафанинг пайдо бўлиши жамиятнинг синфларга ажралиши, ер эгалари иқтисодий ва сиёсий қудратининг ўсиши билан эрамизгача VI-V асрларда пайдо бўлган.
Қадимги Хитой ва Ҳиндистон фалсафаси умуминсоний қадриятларга йўналтирилган. Асосий ғояга кўра умуминсоний қадриятларга етишиш учун одам фалсафий донишмандликни эгаллаши керак. Бунинг учун у, қуйидагиларнинг моҳиятини тушуна олиши керак:


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling