Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Мавзу бўйича истиқболдаги илмий муаммолар


Download 1.39 Mb.
bet23/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

3.5. Мавзу бўйича истиқболдаги илмий муаммолар
Электр энергиясини ҳосил қиладиган асосий қурилма электр генератори ҳисобланади. Генераторлар тузилиши ва ишлаш принципига кўра турлича бўлади, вазифаси бир хил, энергиянинг бирор тўрини электр энергиясига айлантириш. Амалий жиҳатдан энг кўп тарқалгани механиқ энергияни электр энергиясига айлантирувчи генераторлар зисобланади. Улар доимий ва ўзгарувчан ток генераторларига бўлинади.
Доимий ток машиналари ҳам генератор, ҳам двигател режимида ишлай олади. Уларнинг тузилиши анча мураккаб, таннархи қиммат тўргани туфайли катта қувватга мўлжаллаб деярлик тайёрланмайди. Кичик қувватли доимий ток генераторлари электродвигателларни, электролиз қурилмаларини, аккумляторларини зарядлаш асбобларини, электр кавшерлаш ва бошқа ишга тушириш учун ишлатилади.
Доимий ток двигателлари кучли бошланғич буровчи магнит ва айланма генераторларини ўзгариш талаб қилинадиган механизимларда кўп ишлатилади. Автоматик қурилмаларда доимий ток двигателлари айланиш частотасини, ўлчагич, сигналларини ўзгартириш ва бошқа кўплаб мақсадларда ишлатилади.
Доимий ток генераторининг ишлаш принципи магнит майдонда ҳаракатланувчи ўтказгичда индукцион токнинг ҳзосил бвлиш ҳодисаси асос қилиб олинган. Машинанинг ретор бир-бирига ёнма-ён жойлашган рамкалар тўпламидан иборат. Хар бир рамкада ўзгарувчан Э.Ю.К ҳосил бўлади. Лекин рамканинг учлари уларни ташқи занжирга уловчи чўткаларига Э.Ю.К қиймати мажмуига эришган пайтдагина тегиб ўтади. Шу сабабли, айланма бўйлаб қарама-қарши жойлашган чўткаларнинг бири доимо маълум йўналишдаги Э.Ю.К таъсирида бўлади.
Машина генератор режимида ишлаганда чўткалар ёрдамида ротор ўрамларига доимий ток келтирилади. Бу токнинг магнит майдони статорнинг магнит майдони билан таъсирланиб, роторни айланма ҳаракатга келтирилади.
Доимий ток машиналарининг фойдали иш коэффиценти анча кам (65-70%). У ишлаганда электр энергиясининг анчагина қисми унинг чўлғамларининг қизишига сарфланади. Келажакда янги ҳоссага эга бўлган электротехник материалларининг пайдо бўлиши самарадорлиги юқори бўлган доимий ток машиналарининг яратилиши олиб келади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling