Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Download 1.39 Mb.
bet5/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

3. Ўрганиладиган маърузалар матни
1- мавзу: Бир фазали ўзгарувчан ток занжри
Асосий саволлар: 1.Бир фазали ўзгарувчан токни ҳосил қилиш.
2. Ўзгарувчан ток занжири элементларининг
хоссалари
3.Ўзгарувчан ток занжирида кучланиш ва ток
кучи резонанси ходисалари


Таянч сўз ва иборалар
Эркин электронлар оний киймат,
Ўзгарувчан ток, амплитуда киймат,
Ўзгарувчан ток генератори синусоидал ток,
Ўзгарувчан Э.Ю.К. давр,
Индукцион Э.Ю.К. частота,
Магнит индукция, бошлангич фаза,
Эффектив киймат, вектор диаграмма
актив қаршилик, тўла қувват,
индуктив қаршилик, магнит энергияси,
сигим қаршилик, қувват коэффициенти,
ўзиндукция ЭЮК, актив қувват,
реактив қувват, сирт эффекти,

Мавзуга оид асосий муаммолар:
1) Ўзгарувчан токнинг доимий ва бошқа ўзгарувчан токлардан фарқ қилувчи сифатлари.
2) Ўзгарувчан ток кучининг таъсир этадиган қийматинин математик усулда ҳисоблаш.
3) Синусоидал ток занжири элементларининг ўзига хос хоссаларининг намоён бўлиши.
4) Актив ва реактив қувват. Уларнинг физик маьноси.
5) Қувват коэффициенти ва унинг энергетик маъноси.
6) Сирт ҳодисаси ва қувват исрофи.
7) Занжирдаги ток ва кучланишларнинг ўзаро боғланишининг комплекс сонлар текислигида вектор диаграмма орқали ифодаланиши.


1.1.Биринчи асосий савол: Бир фазали ўзгарувчан токни ҳосил
қилиш
Дарснинг мақсади:
1. Ўзгарувчан токни ҳосил қилишни ўргатиш.
2. Ўзгарувчан токнинг асосий параметрлари ва уларнинг
қийматлари тўғрисидаги маълумотлар бериш.
Идентив ўкув мақсадлари
1. Ўзгарувчан токни ҳосил қилиш тамойили билан танишади.
2. Индукцион Э.Ю.К. нинг электр машиналари ва
асбобларида ишлатилишини билиб олади.


Мавзунинг баёни:
Синусоидал токни ҳосил қилиш.
1. Асосий тушунчалар.
Маълумки, ўзгармас ток металларда эркин электронларнинг баркорор илгариланма ҳаракатидан иборатдир. Агар шу электронлар илгариланма ҳаракат ўрнига тебранма ҳаракатда бўлса, унда ток вақт бирлиги ичида ҳам қиймати, ҳам йўналиши жиҳатидан ўзгариб туради. Бундай ток ўзгарувчан ток деб аталади.
Ўзгарувчан ток электротехниканинг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Бунга сабаб шуки у ўзгармас токка нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Масалан, бирон кучланишли ўзгарувчан токни кам энергия исроф қилган ҳолда бошка хил кучланишли ўзгарувчан токка айлантириш мумкин. Бу эса энергияни ўзок масофаларга ўзатишда кўп миқдордаги металлни тежаш имконинин беради. Ўзгарувчан ток машиналарининг тузилиши, ўзгармас машиналарникига нисбатан содда, ишлатишда ишончли ва таннархи арзонроқ.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling