Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet47/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

5. Иш юкламаси ҳажми менежери
Мақсади. Мижозларга имкон қадар самарали ёрдам бера олиш ва ўз иш берувчилари олдида жавобгарликни ҳис эта олиш учун ўз юкламасининг ҳажмини бошқариш.
Таърифи. Ижтимоий ишчилар самарали хизмат кўрсатиш билан бирга, айни пайтда ўзлари ишлаб турган агентликнинг талаблари, меъёрлари ва сиёсатига мос келишга интилишлари лозим. Бошқача қилиб айтилса, улар таъсирчанлик ва маҳсулдорлик ўртасидаги мувозанатни сақлашларига тўғри келади.
Сўнгги йилларда ижтимоий ишчиларнинг молиявий манбалар олдида ҳисобот беришларига кўпроқ аҳамият берилаётган бўлса-да, ижтимоий ишчилар ўз фаолиятларининг бутун тарихи мобайнида кичик ҳажмдаги бюджет билан тақдим этадиган хизматларини имкон қадар кўпайтириб, кенгайтиришлари лозим эди. Улар одатда бажарадиган катта ҳажмдаги ишларини шунчаки самаралироқ тарзда бошқаришлари керак. Иш ҳажмини бошқаришнинг бир қисми хизмат кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларини қандай ташкил этиш масаласи билан боғлиқ бўлса, иккинчи қисми ишчи қандай қилиб қандай ҳолатда ахборотни тақдим этиши ва умуман агентлик ишида қатнашиши билан алоқадордир.


Функциялари
Хизматларни режалаштириш. Амалий фаолиятни самарали равишда ташкил қилиш қобилияти ишчи тақдим этадиган хизматларни имкон қадар кўпайтиришнинг ажралмас қисмидир. Хизматларни режалаштириш ўз юкламасининг ҳажмини баҳолаш ҳамда ишни имкон қадар самарали равишда амалга ошириш бўйича режалар тузишни ўз ичига олади. Бу ерда фаолиятларни амалга оширишда устивор йўналишларни белгилаш, тартиб-қоидаларини ўрнатиш ҳамда ҳар бир фаолият турини бажариш учун ажратилган реал вақт миқдорини аниқлаш зарурдир.
Вақтни бошқариш. Вақтни самарали бошқариш ҳам ижтимоий ишчи учун муҳим аҳамият касб этади. Агентликлар кам ҳолатларда тегишли ходимлар билан тўлиқ таъминланганлиги боис одатда ижтимоий ишчилар жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришларига тўғри келади. Агар ишчи ҳар бир мижоз ва ҳар бир фаолият турига тегишлича эътибор бериши лозим бўлса, у ҳолда у ўзининг вақтидан ҳамда у ёки бу шошилинч топшириқ учун ажратилган иш соатларидан фойдаланиш бўйича афзалликларни аниқ тақсимлаб чиқиши шарт.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling