Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet44/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Функциялари
Психосоциал баҳолаш ва аниқлаш. Дастлабки баҳолаш - бу ҳар қандай чора-тадбир билан боғлиқ бўлган фаолятнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Мижознинг барча вазиятлари аниқ тушунилган бўлиши, мижоз муайян ёрдам кўрсатиш мезонларига мос келиши ёки келмаслиги аниқланган бўлиши керак, шунингдек, мижознинг ўзгара олиш қобилияти аниқланган бўлиши лозим. Юқорида зикр этилган Қўлланма мазкур функцияни бажаришдаги типик фаолият турларини қуйидагича таърифлайди: «мижозни қабул қилиш, интервью ўтказиш, ижтимоий тарихини тайёрлаш, хизматлар режасини ишлаб чиқиш». Ижтимоий ишчи мижознинг вербал ва новербал хулқ-атворини диққат билан кузатиб, унинг ижтимоий фаоллигига салбий таъсир кўрсатадиган ижтимоий омилларни аниқлайди. Вазиятга баҳо бергач ижтимоий ишчи мижозни ҳам, уни ўраб турган ижтимоий муҳитни ҳам тушуниш учун у ёки бу концептуал асосдан фойдаланган ҳолда хулоса чиқариб, «ташхис қўяди» ва мақбул деб топилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.
Узоқ вақт давом этадиган барқарорлаштирувчи ғамхўрлик кўрсатиш. Маслаҳатчи/тиббиёт ходимининг роли ҳамда унинг ижтимоий вазиятни ўзгартириш бўйича саъй-ҳаракатлари билан чегараланмайди. Баъзан тегишли хизмат ногиронлар, ёши қайтган одамлар ёки тузалмас касаликка чалинган беморларга маслаҳат беришда узоқ вақт давом этадиган қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрлик кўрсатишни ўз ичига олади.
Ижтимоий даволаш. Ижтимоий ишчилар мижозларга «даволанишга ёки айрим касалликлар, меҳнатга яроқсизлик ва муаммоларни бартараф этиш»га ёрдам бериб, улар билан иш олиб борадилар (Ижтимоий иш луғати, Баркер, 1987). Ушбу функцияни бажариш мижозга одамлар ва гуруҳлар ўртасидаги ҳиссий ўзаро муносабатларни тушунишига ёрдам бериш, мижознинг ижтимоий ўзаро муносабатлар ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, мижознинг ўз муаммоларни ҳал қилиши ва шахс жиҳатдан камол топиши бўйича саъй-ҳаракатларини йўналтириш, можароларни ҳал этишда воситачилик қилишни ўз ичига қамраб олади. Муаммоларни ҳал этиш билан алоқадор бўлган терапия ва фаолият турлари чора-тадбирларнинг индивидуал, гуруҳий ва оилавий ёндашувларини ўз ичига олиши мумкин.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling