Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулқ-атворни ўзгартиришга ёрдам бериш.
- Дастлабки огоҳлантириш.
- 3. Маслаҳатчи / Тиббиёт ходими Мақсади.
Функциялари
Ижтимоий кўникмалар ва кундалик ҳаётий кўникмаларни ўргатиш. Ижтимоий ишчилар мижозларга ўз ҳаётларидаги конкрет вазифаларни самаралироқ бажаришга ўрганишларига ёрдам бериш зарур бўлганда керак бўладилар. Оила бюджетини тузиш ва бошқариш, жамоат транспортидан фойдаланиш, турар жой муаммоларини ҳал этиш, шахсий гигиена ва ўз-ўзини парваришлаш, самарали мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш, буларнинг ҳаммаси ижтимоий ишчилар ўқитувчилик фаолиятидан намуналардир (Тир, Шифор ва Готье, 1987). Хулқ-атворни ўзгартиришга ёрдам бериш. Баъзан амалий ижтимоий иш мижозга янги ва мақбулроқ хулқ-атвор кўринишларини ҳосил қилиш зарурати билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий ишчи мижозга самаралироқ шахслараро хулқ-атворни ўргатишда ролларни моделлаштириш, қадриятларни аниқлаштириш ёки хулқ-атворни ўзгартиришнинг турли техникалари каби фаолият турларидан фойдаланиши мумкин. Ижтимоий ишчи кенгроқ доирадаги тузилмалар билан иш олиб бориб, масалан, ижтимоий иш агентлиги директорлар кенгашига у ёки бу ижтимоий муаммонинг мижозларга кўрсатган таъсири ҳақида маълум қилиши ёки мазкур агентликдаги мижозларни ҳимоя қилиш гуруҳи ўзининг иш стратегиясини қайта кўриб чиқиб, аввалги унчалик самарали бўлмаган стратегияни ўзгартиришига ёрдам бериши мумкин. Дастлабки огоҳлантириш. Соуби (1977) ўқитувчилик ролининг мақсади мижознинг ҳаётида такрорланиб турадиган ёки жиддий муаммолар пайдо бўлишини огоҳлантиришдан иборат эканлигини эслатади. У ижтимоий ишчилар муаммонинг олдини олишдан кўра кўпроқ «синган бўлакчаларни йиғиб, ёпиштиришга» ўрганиб, шунга одатланганликларини, аммо сўнгги вақтларда улар ўз фаолиятларига дастлабки огоҳлантиришни тобора кўпроқ киритаётганлигини кўрсатиб берган. Бундай фаолиятнинг намуналари сифатида никоҳ олдидан маслаҳат бериш, ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш бўйича гуруҳий машғулотлар ўтказиш кабиларни эътироф этиш мумкин. 3. Маслаҳатчи / Тиббиёт ходими Мақсади. Мижозларга ўзларининг установкалари ва ҳис-туйғуларини тушунишлари орқали, муаммоли ижтимоий вазиятларда ўз хулқ-атворларини бошқариш ёки шахс сифатида ўсиш учун ўзлари хоҳлаган фаолият жиҳатларини ўрганиш орқали уларга ўз ижтимоий фаолиятларини ўзгартиришларига ёрдам бериш. Таърифи. Эҳтимол, ижтимоий ишчининг энг кўзга ташланадиган роли бу маслаҳатчи ёки тиббиёт ходими ролидир. Ижтимоий Ишчилар Миллий Уюшмасининг ижтимоий ишчиларни танлаш ва ишлатиш бўйича қўлланмасида ушбу ролнинг моҳиятига қуйидаги тарзда таъриф берилади: “Мижозларнинг хулқ-атвори ва шахслараро муносабатларига оид аломатларга эга бўлган вазиятли муаммоларни енгиллаштириш ёки ҳал этиш учун шунга ўхшаш вазиятли муаммоларга эга бўлган алоҳида мижозлар, гуруҳлар ёки оилаларнинг ривожланишига ёрдам бериб, мижознинг шахслараро ва / ёки ички руҳий фаолиятига мунтазам равишда таъсир кўрсатишга йўналтирилган мижоз, гуруҳ ёки оила билан тўғридан-тўғри ва бевосита иш олиб боришдир». Қисқароқ қилиб айтганда, ижтимоий ишчи мижозга ўзаро ҳамкорликка ва турли ижтимоий шарт-шароитлар натижасида вужудга келадиган стрессларга нисбатан муносабатларини ўзгартирадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширишига ёрдам беради. Ушбу ролни бажариш учун ижтимоий ишчи инсон хулқ-атвори тўғрисидаги асосий билимларга эга бўлиши, атроф-муҳитнинг инсонларга кўрсатадиган таъсирини тушуниши, мижозларнинг эҳтиёжларини баҳолашга ва муайян стрессли вазиятларда одамларга ёрдам берадиган зарурий чора-тадбирларни танлашга қодир бўлиши, тегишли техникаларни қўллай олиши, мижозни бутун ўзгаришлар жараёни бўйлаб йўналтира олиши лозим. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling