Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-ҳужжат. Ҳаёт ва психологик ҳимоя механизмлари
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
12.2.-ҳужжат. Ҳаёт ва психологик ҳимоя механизмлари
Биз ҳар куни қанақадир хатти-ҳаракатни амалга оширамиз, нималарнидир гапирамиз, ниманидир муҳокама қиламиз ва ўз хатти-ҳаракатларимизни оқламоқчи бўламиз. Юзаки буларнинг барчасини англаган ҳолда амалга оширамиз, бироқ ҳар доим ҳам шундаймикан? Кўп ҳолларда бизнинг «Мен»имиз учун хавотирли ҳолатларни юзага келтирувчи зиддиятларни енгиб ўтишига кўмаклашувчи психологик ҳимоя механизми ишга тушади. Қуйида шунга ўхшаш ҳолатларнинг бир қанчаси келтирилган. Ушбу ҳолатларда қандай ҳимоя механизми ишга тушганини айтиб бера оласизми? Ёш аёл эркаклар билан ҳар қандай алоқадан қочмоқда; гипноз таъсири остида у ёшлигида ичкиликбоз амакиси томонидан жинсий тажовузга дучор бўлган. Бу ҳодиса ҳақида у онгли равишда бутунлай эслай олмайди. Африкадаги қабилалардан бирида шундай афсона бор: кимда ким қўшни шар-шаранинг овозини эшитса, ўлади. Қабиланинг биронта ҳам вакили, юқоридан тушаётган сув шовқинини ҳеч қачон эшитмаган. Бир киши яхши иш таклиф қилинаётган учрашувга келишдан бахтиёр эканлигини айтади, бироқ у ерга боришни унутиб қўяди. Фарзанд кўра олмайдиган аёл намунавий энага ҳамшира бўлади. Тажовузкор йигит регби ёки футбол «юлдузи» бўлади. Кичкина қизалоқ ўзининг укасини шунчалик қаттиқ яхши кўради, кечаси билан унинг бош томонида ўтириб, бир куни бирдан «нафас олмай қўйишини» кутади. Бир аёлнинг эрига нисбатан тажовузкорлиги, унга тегишли бўлган буюмларни билмасдан яшириб қўйишда намоён бўлади. Тажовузкор одам кўпинча ўзини бошқаларга нисбатан жуда ҳам хушмуомалаликда ва жуда ҳам илиқ муносабатларда кўради. Бир киши хотини унга хиёнат қиляпти, деб ишонади, ваҳоланки унинг ўзи онгостида унга хиёнат қилишни истайди. Ҳукмрон ота қўлида тарбияланган бир киши қаршилик ҳаракатининг фаол аъзосига айланади. Бир она ҳомиладорлик вақтида ҳатто эслашни ҳам истамаган фарзандини жуда қаттиқ яхши кўради. Инсон ўзининг лавозимидан қониқмаётганлигини ўз-ўзига тан олгиси келмайди ва ўзини барча унинг ишидан норозидек ҳис қилаверади. Талаба ўзининг имтиҳондан йиқилишини жавоб учун вақт етмаганлиги ёки билетда қийин саволлар дуч келиб қолганлиги билан оқламоқчи бўлади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling