Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


«Мен» ва психологик ҳимоя механизмлари


Download 0.74 Mb.
bet38/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

«Мен» ва психологик ҳимоя механизмлари
Годфруа Ж.
Психология нима? М.: Мир, 1992. Б. 132-134, 177-178

Агар инсон айрим ҳаётий ҳодисаларни назорат қила олмаса, унга психологик ҳимоя механизми «Мен» ёрдамга етиб келади ва унга ушбу ноқобилликни онгсиз равишда компенсация қилишга ҳамда мазкур қобилиятсизлик натижасида юзага келган стресс ва безовталикни кучсизлантиришга кўмаклашади. Мазкур механизмлар инсонга борлиқни инкор қилиш ёки бузиб кўрсатиш ёхуд безовталикни юзага келтирувчи тасаввурларни инкор қилиш орқали баъзан мавжуд, кўпинча эса, тасаввурдаги ва бутунлай борлиққа мос келмайдиган эҳтиёжларини қондириш имконини беради (12.2 ҳужжатга қаранг).


Фрейд ва унинг қизи Анна томонидан ўрганилган психологик ҳимоя механизмлари турли-туман бўлиб, улардан айримларини кўриб чиқамиз.
Инсон кўпроқ бостириш деб аталувчи ҳимоя механизмидан фойдаланади. Маълумки, у истакни бостириш ёки онгостидаги зиддиятли ҳолатлардан иборат. Бу ерда сўз бирон бир фаол эсдан чиқаришга ҳаракат қилинаётган, бироқ ўзининг динамик кучини эзиб қўйилган қизиқиш кўринишида сақлаб қолган руҳий материал ҳақида бормоқда. Гипноз таъсири остида ушбу ҳолат ёдга тушади.
Реактив таълим инсоннинг эзиб қўйилган ҳиссиётлар ва хатти-ҳаракатларининг тескариси бўлган ҳолатларни қабул қилишини ўзида мужассам этиб, бундан кўзланган мақсад уларни яна кўпроқ бостиришдир. Ушбу ҳимоя механизми характернинг кўплаб жиҳатларининг асосида ётади. У айниқса ўта юмшоқ ёки жуда ҳам раҳмдил одамларга, оналарга хос, улар хавф-хатардан ортиқча ташвишланадилар ва бу уларнинг болаларига таҳдид солади.
Инкор этиш, рад этиш аксинча, айрим фактлар мавжудлигини онгсиз равишда инкор қилиш ёки борлиқни ўзининг хулқ-атворига мослаштириш мақсадида ўзгартириб талқин қилишдир. Бунга мисол қилиб, қоронғуликда кетаётган бола ўз қўрқувини енгиш учун бақириб қўшиқ айтишини ёки ўзининг касали тузалмаслигини билган ҳолда, ишлашда давом этаётган, ҳатто келажак режаларини тузаётган одамни кўрсатиш мумкин.
Сиқиб қўйиш эришиб бўлмайдиган мақсадни бошқа эришиб бўладиган мақсад билан алмаштириш. Мазкур механизмга мисол сифатида кун давомида бошлиғидан сўкиш эшитиб, ишдан толиқиб келган кишининг, уйидаги итини тепишини кўрсатиш мумкин.
Рационализация бирон бир хатти-ҳаракатни амалга ошириш имкони бўлмаганида ёки аксинча нотўғри хатти-ҳаракатни оқлашда маъқул сабабни, баҳонани қидиришга интилишда кўринади. Бирон бир қиз билан танишишга уриниб, мақсадига эриша олмаган йигит, «бу қиз ахмоқ ва унга вақт сарфлашга арзимайди» дейди.
Инсон психологик ҳимоя механизмидан имконсиз қолганида фойдаланади. Улар катта энергия сарфлаб, фақат вақтинчалик ёки арзимаган қониқишни юзага келтирадган стратегиялардир. Улар зиддият натижасида юзага келган безовталикни қисман ва қисқа муддатга камайтириши мумкин.
Нима бўлганида ҳам, психологик ҳимоя механизмлари инсон муаммо ёки зиддиятнинг рациональ ечимларини топгунича безовталикка қарши вақтинча курашиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Фақат, инсон безовталикни юзага келтирадигн барча ҳолатларда ёки у мавжуд ҳолатни жуда ноиўғри қабул қилганда тизимли равишда психологик ҳимоя механизмига мурожаат этадиган бўлса (айрим жойлардан ёки ҳайвонлардан тушунтириб бўлмайдиган равишда қўрқиш натижасида қўлини ҳар куни ўн марталаб ювиш), унда Фрейд тили билан айтганда невроз ривожланаётган бўлиши мумкин. (Қаранг: 12.4-ҳужжат).
Баъзан шунақа ҳолатлар ҳам бўладики, сиқиб қўйиш жараёнларининг ўта ривожланиб кетиши натижасида инсон шахсияти тўлалигича издан чиқади. Мавжудликдан узилиб қолиш ва «У»нинг бошқа иккита руҳий тузилмалар назоратидан чиқиб кетиши натижасида инсон деградацияга учрайди ва хатти-ҳаракатлари бу оламга мос келмай қолади, булар эса психознинг белгиларидир.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling