Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet34/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

ФИНЛЯНДИЯ
Финляндияда ижтимоий таъминот соҳасида марказлаштирилган режалаштириш тизими мавжуд. Марказий давлат органлари ижтимоий хизматларни амалга оширишни бошқарадилар ва назорат қиладилар, бундан ташқари давлат мажбурий тартибда муниципалитетларга аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш учун, уларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган барча ҳаражатлари миқдорининг ярмидан кам бўлмаган миқдорда дотация (ёрдам пули) ажратади. Қарияларга бевосита ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, ўз-ўзини бошқариш принципига кўра фаолият олиб борувчи ва ўзининг ушбу йўналишдаги фаолиятини беш йиллик режа асосида ташкиллаштирувчи муниципалитетлар зиммасига юкланган. Муниципалитетлар билан бир қаторда ижтимоий хизматлар шунингдек, хусусий ташкилотлар ва черков тмомнидан ҳам амалга оширилади.
Қарияларга ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда Финляндияда ностационар шароитларда хизмат кўрсатиш ва шахсларнинг ушбу категорияси учун оптимал яшаш шароитларини яратишга йўналтирилган. Ностационар хизмат кўрсатишнинг кенг тарқалган усулларидан бири – бу уйда хизмат кўрсатишдир, ваҳоланки бу хизматлар ёлғиз қариялар билан бир қаторда, шартли равишда икки турга бўлиниши мумкин бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам кўрсатилиши мумкин. Етарли даражада ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятини сақлаб қолган қариялар ва ногиронларга уй ишларини амалга оширишда ёрдам кўрсатилади, уйдан чиқа олмайдиган шахсларга эса озиқ-овқатларини етказиб беришда, овқат тайёрлашда ёрдам кўрсатилади, санитар-гигиеник хизматлар кўрсатилади. Бу каби ёрдам қарияларга доимий равишда ёки маълум давр мобайнида, масалан, таътил вақтида кўрсатилиши мумкин.
Мамлакатда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари билан аввалдан ижтимоий тайёргарликдан ўтган 13 минг нафар ижтимоий ходимлар банд. Қариялар ва ногиронларнинг кўп қсимига ёрдам қариндошлари ёки алоҳида шахслар томонидан кўрсатилади, бу ҳолатда уларга парвариш қилиш учун нафақа ажратилади.
Ижтимоий ёрдам марказлари ҳам кенг кўлмадаги хизматларни таклиф этишлари мумкин, улар қошида қариялар ва ногиронлар учун дам олиш хоналари, тиббиёт кабинетлари, даволовчи жисмоний тарбия ва массаж заллари, сауна, бассейн, ошхона, даволовчи-меҳнат хоналари мавжуд. Одатда бу каби марказлар орқали уйда хизмат кўрсатиладиган шахсларга иссиқ овқат етказиб берилади. Тушликлар индивидуал термосларда, марказнинг хизмат автомобилида ёки ёлланган транспорт воситаси ёрдамида етказилади. Ижтимоий ёрдамга қаратилган кўплаб марказлар кечки пайтларда аҳолининг бошқа тоифаларига ҳам тўловлар асосида турли хизматлар таклиф этадилар.
Финляндияда шунингдек, қариялар ва ногиронларнинг турар жойларини ижтимоий ходимлар билан кеча-кундуз алоқани таъминлашни ҳам ўз ичига қамраб олган ҳолда яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling