Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet30/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ҳиндистон
Ёшлар аҳолининг учтдан бир қисмини ташкил этувчи Ҳиндистонда Ёшлар ва спорт масалалари вазирлиги мавжуд. Мамлакатда турли ёшлар уюшмалари, ёш-талабалар ва ҳудудий ёшлар марказлари, бойскаут гуруҳлари ва бошқалар мавжуд. Ёшлар муҳитини ривожлантириш мақсадида бу ерда 1988 йилда Ёшлар миллий сиёсати қабул қилинди, унинг асосий тамойиллари қаторига – таълим олиш хуқуқини таъминлаш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга шароит яратиб бериш, мамлакатнинг тарихий мероси қийматини англаган ҳолда жавобгарлик ҳиссини ривожлантиришла киради. Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун вазирлик томонидан мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида филиаллари мавжуд бўлган Джавахарлал Неру номидаги Ёшлар ташкилоти ташкил қилинди.
Швеция
Швециянинг Давлат Ёшлар сиёсати Германиядаги каби давлатнинг алоҳида ўрнига, қонун томонидан ёшлар ва ёшлар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини қатъий белгиланишига асосланади. Амалга оширилаётган ҳаракатлар стратегияси давлатнинг жамики ёшларни интеграция қилишга жавобгарлигидан келиб чиқади ва барча ёшларга тегишли бўлган ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишни назарда тутади.1986 йилда Швецияда штатдаги ходимлари сони унча кўп бўлмаган, турли вазирликларнинг ёшларга тегишли бўлган қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш босқичидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва ҳукуматга ҳар чоракда ёшларнинг ҳаёт тарзи, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ёшларни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларга асосланган маълумотларни тақдим қилиши лозим бўлган Ёшлар масалалари Кенгаши ташкли этилди. Швецияда аҳолининг 30%ни 25 ёшдан кичик бўлган ёшлар ташкил этади. Охирги йилларда Швецияда давлат орагнларининг ёшларга таалуқли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш босқичидаги фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи махсус структураларни яратиш сиёсати шакллантирилмоқда.
Буюк Британия, Швецияда – давлат ёшлар сиёсатининг умумий йўналишини, мақсад ва устун ҳолатларини шакллантиради, бироқ уни амалга оширишда асосий ўрин маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига ва ижтимоий ташкилотларга берилган. Ёшлар ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича махсус вазирликлар мавжуд эмас. Ягона миллий дастурлар ва режаларнинг ишлаб чиқиш амалиёти мавжуд эмас, барча ёшлар учун муносиб ҳаёт кечириш учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган чоралар комплекси сифатидаги ёшлар сиёсати турли вазирликлар, идоралар, ижтимоий ташкилотлар томонидан уларнинг ваколати доирасида амалга оширилади. Бироқ шунга қарамасдан, Буюк Британияда ёшлар сиёсатини амалга ошириш Таълим вазирлигининг ёшлар билан ишлаш бошқармаси ва Болалар ва ёшлар масалалари бўйича вазирлик Қўмитаси томонидан, Швецияда эса – Маданият вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Умуман олганда Британия ёшлар сиёсатига ёшларга имкон бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, бироқ уларнинг мустақил фаолиятига ҳалал берувчи, текинхурликка олиб келувчи ортиқ даражада ғамхўрлик ва ҳайрихоҳлик қилишдан тийилиш тенденцияси хос.
Швеция ёшлар сиёсати муаммоларни, давлатнинг тўлақонли ҳамкорлари бўлган ижтимоий ташкилотларни жалб этган ҳолда, ҳокимиятнинг максимал даражада самарали бўлган даражасида ечишга қаратилган.
Францияда ёшларга 15 ёшдан 26 ёшгача бўлган ягона ёшга оид бирлик сифатида қаралади. Францияда ёшлар сиёсатини ишлаб чиқиш билан Ёшлар, спорт ва ижтимоий ташкилотлар масалалари вазирлиги (Миллий таълим вазирлиги, Бандлик ва бирдамлик вазирлиги, маданият ва коммуникация вазирликлари иштирокида). Вазирлик жойларда ёшлар сиёсатини амалга оширишга жавобгар бўлган ҳудудий ва департамент бошқармаларига эга. Ёшларнинг сиёсий, фуқаролик, касаба структуралари вакилларини бирлаштирувчи Ёшлар миллий Кенгаши (Ёшлар ва спорт масалалари вазирлиги томонидан бошқарилади) ёшларнинг актуал масалалари бўйича ташаббус киритиш ваколатига эга.
Францияда маҳаллий даражада ёшлар ташаббусларини текшириш ва молиялаштириш амалга оширилади – “М лойиҳаси” дастури (бир йилда 15 дан 20 минггача лойиҳалар 100 мингдан ортиқ ёшлар иштирокида). Таркибига миллий марказ, 23та ҳудудий, 8та департамент марказлари кирувчи ёшлар ахборот марказлари тармоғи фаолият юритади.
Португалия ва Испанияда шунингдек, ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг кўп тармоқли ижтимоий-давлат тизими жорий қилинган. Португалияда ёшлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий бўғини муниципал округлардир, Испанияда эса –автоном областлардир. Унинг ҳудудий-базавий даражада бевосита тарқатувчилари сифатида мувофиқ равишдаги округ ва областларнинг мувофиқ равишдаги раҳбарлари томонидан шакллантирилувчи округ ва вилоятларнинг комиссия ва бошқармалари хизмат қиладилар. Ушбу мамлакатларнинг Ёшлар масалалари бўйича давлат комиссиялари (Португалия) ва Ёшлар институти (Испания) каби марказий органлари мувофиқлаштириш, умумиллий тадқиқотларни олиб бориш ва турли кўринишдаги тадбирларни ўтказиш, ёшлар хуқуқларини қонуний асосда таъминлаш вазифалаларини амалга ошириш билан шуғулланадилар.
Ёшлар билан бевосита иш олиб бориш нафақат давлат органлари ва муассасалари томонидан, балки ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг кўп тармоқли ижтимоий-давлат тизими томонидан ҳам амалга оширилади. Ёшлар масалалари бўйича давлат органи қўйилган вазифаларни ечиш учун шароитлар яратади ва бунинг учун зарур бўлган маблағларни олади, бироқ ёшлар билан бевосита ишларни, масалан, “хизматларни кўнгилли равишда амалга оширувчилар” деб номланувчи хусусий, кооператив, ижтимоий ва бошқа ташкилотлар олиб борадилар.
Европа мамлакатларида ёшлар сиёсати умуман ёшларга қаратилгани каби унинг муаммоли қисмига ҳам йўналтирилган. Ёшлар, одатда гуруҳларга бўлинади (14-18 ёшдан 25-27 ёшгача), бу эса ёшидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни аниқ йўналтириш имконини беради. Турли Европа мамлакатларининг ёшлар сиёсатини олиб боришдан умумий мақсади – ёшларни жамиятга низоларсиз киришиб кетишини таъминлашдан иборат. Бозор иқтисодиётига ўтиш аҳолининг турли гуруҳларининг, жумладан анъанавий равишда етакчи ғоялар ташувчилари бўлганларнинг ҳам ижтимоий ҳолатида аҳамиятли ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди. Янги шароитдаги асосий ўринлардан бири ёшларга тегишли. Улар учун танланган ижтимоий йўналишлар кўп жиҳатдан жамият келажагини белгилаб беради.
Ижтимоий иш ёшларда мавжуд ижтимоий, тиббий, хуқуқий муаммоларни ечиш учун дастлабки шарт-шароитларни яратиш ва ёшларнинг ассоциал хулқининг профилактик воситаси сифатида намоён бўлиши лозим. Ёшлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг самарадорлиги ва фойдалилиги илмий асосланган мақсадлар, принциплар, ёндашувлар, шунингдек, ёш шахснинг ижтимоий-профессионал шаклланишининг оптимал (мақбул) услуб ва воситалари мажмуидир.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling