Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Германия
Германиянинг Давлат ёшлар сиёсати давлатнинг алоҳида ўрнига, ёшлар ва ёшлар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг қонун томонидан қатъий белгилаб қўйилишига асосланади. Амалга ошириладиган ҳаракатлар стратегияси давлатнинг барча ёшларни ривожлантириш учун жавобгарлигидан келиб чиқади ва барча ёшлар иштирок эта олиши мумкин бўлган ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишни назарда тутади. Кўплаб Европа мамлакатларидаги каби Германияда ҳам ёшлар сиёсати ёшларга уларнинг ҳаёт йўлини қуриш, жумладан бандликни таъминлаш ва 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ёшларнинг фуқаролар ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган. Бундан келиб чиққан ҳолда Германиянинг болалар ва ёшлар сиёсатидан мақсади – болалар ва ёшларнинг индивидуал ва ижтимоий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни ҳимоя қилишдан иборат. Германиянинг барча йирик шаҳарларида Ёшлар информацион(ахборот) марказлари мавжуд. Ёшлар миллий сиёсати каби, Ёшлар халқаро сиёсати учун ҳам Германия болалар ва ёшлар Федерал фонди асосий молиявий таъминот воситаси ҳисобланади. Ёшларни иш билан таъминлашда асосий ўринлардан бирини ёшлар тадбиркорлиги ва кооперациясини ривожлантириш эгаллайди. Уларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши жаҳон ҳамжамиятида ёшларнинг ишсизлиги билан курашнинг самарали воситаси деб тан олинган. Ёшларнинг ташаббускорлигини ривожлантирар экан давлатлар мавжуд имкониятларига кўра улар учун айрим имтиёз ва енгилликлар яратадилар. Масалан, ишлаб чиқаришнинг қайта ташкиллаштирилиши ва иш вақтининг қисқариши сабабли юзага келган бўш иш ўринларини тўлдиришда тадбиркорларни ёшларга имтиёз бериш вазифасини юкловчи қонунлар қабул қилинади; шунингдек, вужудга келган бўш ўринларини ёшларга бериш мақсадида пенсияга чиқиш ёшини камайтирилишини таъминловчи қонунлар ҳам қабул қилинади. Федерал даражада ёшлар сиёсатини ишлаб чиқишга таркибида таълим ва фан, иқтисодиёт ва бандлик вазирликлар иштирокида Ёшлар сиёсати бўйича йиллик федерал режани ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Ёшлар масалалари бўйича бўлим мавжуд бўлган Оила ва ёшлар масалалари вазирлиги жавобгардир. Германияда ёшлар маълумотлари консультатив бюролари фаолият юритади. Ушбу марказлар ягона тармоққа бирлаш-тирилган, улар хизматларнинг стандарт базавий пакетига, маълумотлар алмашиниш ва уни янгилаб туриш тизимига эга. Бундан ташқари Германияда ёшлар билан ишлаш ижтимоий тизими ҳам кенг тарқалган. Ёшларни маданий-маънавий тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар комплекси ҳам қўлланилади. Германияда ерлар ва Федерация ўртасида ёшларни ОАВлари-нинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳақидаги Шартнома мавжуд. Германияда ёшлар дастурларини амалга ошириш ҳаражатларининг 60%коммунал даражага тўғри келади (коммунал бюджетнинг 10%ни ташкил этади), 35% эса ерларга тўғри келади. Бу эса ёшларга маҳаллий ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш имконини беради. Германияда ёшлар муаммоларининг мустақил экспертлар томонидан доимий мониторинги олиб борилиши тегишли органларга мос равишдаги тузатишлар киритган ҳолда уни ривожлан-тиришнинг вазият ва имкониятларини турли баҳолашлар асосида узоқ муддатли, яхши ўйланган қарорлар қабул қилиш имконини беради. Хитой ХХР давлат ёшлар сиёсати, ёшлар мамлакатнинг келажакдаги ривожланишининг қудратли потенциали эканлигининг қанчалик муҳим эканлигини англаган ҳолда Хитой ёшларининг ҳаётига катта эътибор қаратаётган Хитой Коммунистик партияси қарорларига тўлиқ бўйсунган ҳолда амалга оширилади. Хитойнинг ёшлар сиёсатининг асосий принципи, асосида ёшларнинг иқтисодий-меҳнат фаолиятига жалб қилиниши ётувчи меҳнат эткаси (одоб-аҳлоқидир). Бу ерда алоҳида эътибор ёзги таътил кунларида таълим мажбуриятидан озод бўлган талабаларнинг махсус ташкиллаштирилган меҳнат лагерлари фаолиятида иштирок этишларига қаратилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling