Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet25/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

7-мавзу. Ёшлар билан ижтимоий иш



  1. Ёшлар алоҳида демографик гуруҳ сифатида

  2. Ёшлар учун ижтимоий хизмат кўрсатишнинг струкутарси ва вазифалари

  3. Ёшлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиялари

Ёшлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг – интегратив ва камёб каби икки хил модели ҳақида сўз юритиш мумкин. Интегратив модел – буёшларнинг ижтимоийлашишига имконият яратиши лозим бўлганкенг маънодаги ижтимоий ишдир. Ушбу нуқтаи назардан ижтимоий иш амалий жиҳатдан профессионал фаолиятнинг ижтимоий педагогика каби тури бидан қиёсланади.Ушбу моделни амалга оширилиши фақатгина халқ хўжалигини тақсимлаш асосида олиб бориш шароитидагина амалга оширилиши мумкин бўлган, маълум молиявий, шунингдек инсон ва моддий ресурсларни ажратилишини талаб этувчи давлат-ижтимоий ҳаражатлар механизми воситасида амалга оширилиши мумкин. Бироқ бу турдаги ижтимоий ишни тўлиқ амалга ошириш учун сарф-ҳаражатлар ҳажми ҳаддан зиёд катта бўлганлиги сабабли, бозор иқтисодиёти шароитини танлаган кўп мамлакатлар ижтимоий ишнинг, биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига, хавф гуруҳига, ногиронлар ва ёлғиз кишиларга, шунингдек, болалар ва ўсмирларга қаратилган дефицит моделини ривожлантиришни танлайдилар.


Ёшлар билан ижтимоий иш олиб бориш деганда алоҳида ёш шахс каби ёшлар гуруҳига ҳам уларнинг ижтимоий вазифаларни бажариш қобилиятини яхшилаш ёки қайта тиклаш мақсадида ёрдам кўрсатиш бўйича касбий фаолият тушунилади; жамиятда ушбу мақсадларга эришишга қулай шароитларни яратиш, шунингдек, коммунал даражада,турар жойига кўра ёки меҳнат жамоаларида ёшлар билан иш олиб бориш каби фаолият тушунилади. Бунда ижтимоий ишнинг асосий вазифаси ёшларда ўз муаммоларини мустақил ечиш қобилиятини, бозор иқтисодиётининг янги ижтимоий-иқтисодий шароитларига кўникиш, мустақил ҳаёт кечириш кўникмаларини эгаллаш ва ўз-ўзини бошқаришда иштирок этиш каби кўникмаларни ишлаб чиқишдан иборат. Фаолиятнинг ушбу тури субъекти –бу давлат ва нодавлат тузилмалар, ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мажмуини акс эттирувчи ижтимоий хизматлардир.
Ёшлар масалалари билан шуғулланиш органлари тизими ходимлари-нинг меҳнатини тарификация қилиш (қатъий баҳо белгилаш) бўйича меъёрий ҳужжатлар тўплами маълумотларига кўра ёшлар масалалари билан шуғулланувчи ижтимоий хизмат тизими органларининг қуйидаги тузилмаси мавжуд:
Инқирозли ҳолатларни бошидан кечираётган, макро-ва микро муҳит-лардаги низоли вазиятларда ёшларга тиббий-психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, аҳолининг мазкур қатламида девиант, деликвент ва суицидал ўзини тутиш ҳолатларини олдини олиш ва огоҳлантириш учун мўлжалланган ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази. Марказ икки бўлимдан иборат деб тахмин қилинади: таркибига меҳрибонлик уйлари, меҳмонхона, ижтимоий терапия мактаби, касбга йўналтириш хонаси, ишлаб чиқариш комплекси, маданий-спорт комплекси, меҳнат биржаси, ечимлар бюроси, хуқуқий маслаҳатлар кирувчи ижтимоий-хуқуқий бўлим, ва таркибига диагностик-психологик пункт, ота-оналар учун маслаҳат пункти, ўқувчилар учун маслаҳат пункти, инқироз даври стационари, лекторий ва бўш вақтни самарали ўтказиш пунктлари кирувчи психологик-тиббий-педагогик бўлим;
Ёшлар масалалари бўйича ҳукумат ижроия органларига, ёшлар билан иш олиб борувчи ташкилот ва муассасаларга, ёшларнинг турли гуруҳларига информацион ва методик хизматлар кўрсатишга мўлжалланган Ёшлар маълумот маркази. Ёшлар маркази ёшларнинг хуқуқий, коммуникатив, шахсий, касбий, ишдан бўш вақтига оид, таълим, турар жой ва бошқа муаммоларини ечишни таъминлашдан ташқари ёшлар муҳитида юз бераётган жараёнлар ҳақидаги маълумотларни ва ёшларнинг информацион эҳтиёжларини таҳлил қилиш билан ҳам шуғулланадилар;
Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қайтган, вояга етмаганлар ва ёшларга консультатив, ижтимоий-хуқуқий, касбий йўналтирилган ва мослашувчанлик қобилиятини йўқотган ҳолатида бўлган ёшларга психологик ёрдам кўрсатувчи қайта ижтимоийлаштириш Маркази. Марказнинг вазифаси – ёшларнинг ижтимоий-фойдали алоқаларни, мослашувчанлик қобилиятини йўқотган криминоген қатламига, уларни ижтимоий муҳитга “олиб кириш”, рецидивнинг олдини олиш мақсадида ёрдам кўрсатишдан; озодликдан маҳрум қилинган ёшларни ишга жойлаштириш, касбий йўналтириш ва қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишдан;
Ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш, мослаша олмайдиган ҳолатга олиб келган актуал муаммолар ва инқирозли вазиятларни аниқлаш, бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини излашдан; инқирозли вазиятдан чиқиш мақсадида васийлигидаги билан ҳамкорликда низоли ҳолатларга барҳам бериш ва улардан чиқиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Марказ таркибида телефон орқали маслаҳат хизмати (“ишонч телефони”), мияни психологик бўшатиш хонаси, касбий йўналтириш ва қайта тайёрлаш мактаби, криминоген контингент билан индивидул иш олиб бориш бўлими, маслаҳат (консультацион) пункти бўлиши лозим;
Телефон орқали малакали, тезкор, аноним, бепул психологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган, ўсмирлар ва ёшлар маслаҳат маркази. Марказнинг асосий вазифалари:

  • Ўсмирлар ва ёшларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва яшаш манзилидан қатъий назар, уларга малакали ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишнинг осонлиги ва замонавийлигини таъминлаш;

Ёшлар – бу кенг маънода ёшга оид жиҳатларга ва улар билан боғлиқ бўлган фаолият турлари асосида юзага келувчи гуруҳга оид уюшмалар мажмуидир. Нисбатан тор, социологик жиҳатдан Ёшлар – бу ёш шахсларнинг ижтимоий ҳолати, уларнинг жамиятнинг ижтимоий структурасидаги ўрни ва вазифалари, ўзига хос қизиқишлари ва қадриятларининг ёшга оид ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турувчи ижтимоий-демографик гуруҳдир. Ёшларнинг ёшга оид чегаралари хусусида умумий фикр мавжуд эмас. Ёшга оид даврларга бўлиб чиқишнинг ягона мезони мавжуд бўлмаган ҳолатда ёшларнинг ёшга оид чегараларини аниқлашда ёшларни ўрганувчи турли фанлар, жумладан социологияда ҳам мавжуд бўлган ёндашувлар спецификаси, шунингдек, тадқиқотчилар олдида турган аниқ мақсад ва вазифалар эътиборга олинади. Европа Иттифоқида “ёш фермер” (young farmer) ёши – 18дан 40гача белгиланган. Мамлакатимиз социологиясида эса ёшларнинг энг паст чегараси 14-20 ўртасида, юқори чегараси эса – 25-29 ёшлар ўртасида, деб белгиланади. Бироқ тажрибада мавжуд ҳолатларда ёшларнинг алоҳида гуруҳлари ёши, масалан ёш олимлар (33 – 35 ёшгача) мисолида нисбатан оширилиши мумкин. Ёшлар ижтимоий-демографик гуруҳ сифатида ўз таркибига кўра бир хил эмас. Унда ёшга (ўсмирлар, ўспиринлар), жинсга, фаолият турларига (ўқувчилар, ишловчилар), яшаш манзилига (шаҳар, қишлоқ) кўра турли қатламлар ажратиб кўрсатилади.
Ёшларнинг ҳолати тўғрисидаги 2005 йил Бутунжаҳон маъруза маълумотларига кўра, дунёда ёшлар (15 ёшдан 24 ёшгача бўлганлар) миқдори 1,15 миллиард кишидан (1995 й.) 1,3 миллиард кишига (2005 й.) етди. Айни вақтда ёшлар дунё аҳолисининг 25 фоизини ташкил этади; сайёрамиз ёшларининг 80% ривожланаётган мамлакатларда яшайдилар, уларнинг 209 миллиони кунига 1,5 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган маблағга кун кўришга мажбур, 515 миллиони эса кунига 3 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган маблағга кун кечиришга мажбур. Айни вақтда 10 миллион ёш ўспиринлар ВИЧ/ОИТС билан яшамоқдалар. Ёшларнинг ҳозирги авлоди инсоният тарихининг энг билимли вакиллари деб ҳисоблансада, ҳозирги кунда 113 миллион бола мактабга бормайди – ушбу рақам замонавий дунёмизнинг саводсиз ёшларининг 130 миллионли гуруҳи билан қиёсланиши мумкин.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling