Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Мослашуви қийин бўлган болалар билан ижтимоий иш технологиялари
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Мослашмаган болалар ва ўсмирлар билан олиб бориладиган иш тизими
6. Мослашуви қийин бўлган болалар билан ижтимоий иш технологиялари
Маъруза режаси 1. Мослашмаган болалар муассасалари вазифалари. 2. Мослашмаган болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий ҳимоя марказлари. 3. Оилавий (тарбиявий) гуруҳларни ташкил қилиш. 4. Мослашмаган болалар учун реаблитация марказлари. 1.Мослашмаган болалар ва ўсмирлар билан олиб бориладиган иш тизими Модомики ижтимоий мослашувни индивид ёки гуруҳнинг ижтимоий муҳитга киришиши, уларнинг ташкилотларга мувофиқ келувчи қоидаларига, меъёрларга тизими ва қадриятларига, тажриба ва маданиятига мослашуви бўлса, у ҳолда ўсмирнинг ижтимоий мослаша олмаслиги - бу индивиднинг ижтимоий ривожланиш, ижтимоийлашув жараёнининг бузилишидир. Ижтимоий мослаша олмасликнинг белгилари сирасига - ахлоқий ва хуқуқий меъёрларнинг бузилиши, хулқ-атворнинг асоциал шакллари ва қадриятлар йўналиши тизимининг бузилиши, оила ва мактаб билан ижтимоий алоқаларнинг йўналиши, руҳий-асаб жиҳатдан саломатликнинг тўсатдан ёмонлашуви, алкоголизм суицидга мойилликнинг ўсиши каби омиллар киради. Тадқиқотларга бағишланган адабиётларда ўсмирлар мослаша олмаслиги жарааёнига таъсир этувчи бир нечта омиллар санаб ўтилади: Ирсийлик (психологик, жисмоний, ижтимоий, ижтимоий-маданий); Психологик-педагогик омил (мактаб ва оиладаги тарбия нуқсонлар); Ижтимоий омиллар (жамиятда фаолият юритишнинг ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий шарти); Индивиднинг ўзини ижтимоий иши ва ҳ.к.з. Атрофидаги меъёрлар ва қадриятларга, унинг таъсирига муносабати, шуниндек шахсий қадрият йўналиши ва ўз доирасини ўзи бошқаришга қодирлик. Мослаша олмаслик табиатини тадқиқ этишда индивид хулқ-атворидаги биологик ва ижтимоийликнинг ўзаро мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратилади. Ижтимоий оғишишнинг биринчи навбатда ижтимоий шартланганлиги назарий жиҳатдан кўпроқ асосланган ва амалда исботланган, бироқ бу шахснинг ижтимоийлашуви жараёнида ундай ёки бундай акс этадиган индивидуал хусусиятлар таъсирини инкор этмайди. Мослашмаганлик болалар ва ўсмирларнинг жинсий ёшига оид ўзига ҳосликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Афсуски, Россия жамиятининг замонавий ҳолати болалар ва ўсмирларнинг мослашмаганлик муаммосини хал этишга нафақат ёрдам бермаяпти, балки уни кучайтираяпти. Охирги йилларда вояга етмаган девиант хулқ-атворларнинг сонини ошишига шартловчи ижтимоий - иқтисодий сабаблар нафақат йўқ бўлади, аксинча ривожланишда давом этади. Ижтимоий муваффақиятсизлик оилавий ва қариндошлик алоқаларининг узилишида, болалар қаровсизлиги ва дайдилигида улар томонидан содир этиладиган жамиятга зид хатти-харакат ва хуқуқбузарликда, алкоголизм ва наркоманияда акс этади. Ўз вақтида мослашмаганлик меҳнат қилишни, оила қуришни билмайдиган авлодни шаклланишига олиб келади. Ижтимоий мослашмаганлик ўсмирлар миқдорининг ўсишига ундай ёки бундай таъсир қилувчи бир қатор ижтимоий –иқтисодий, сиёсий ва маънавий омилларга ажратиш мумкин: жамиятнинг хаддан ортиқ комерциялашганлиги; илгари болалик учун хизмат қилувчи ижтимоий институтларнинг парчаланиши; оила фаолиятнинг ижжтимоий – иқтисодий шароитлари (кам даражада таъминланганлик, уй-жой шароитинин ёмонлашуви); кўпгина оилалар тушиб қолган мураккаб иқтисодий, аҳлоқий ҳолат; жамиятда жиноятчиликни ошиши, куч-қудрат маданияти таъсирининг ортиши; таълим ва халол пул топиш обрўсининг йўқолиш. Булар ва бошқа омиллар ҳаётий қадриятларни қайта баҳолашга, катта миқдорда пул топувчи, бироқ кўпмнча маълумоти бўлмаган, ижтимоий маъқулланмаган усул бойликка эришган “янги руслар” деб номланган янги идеалистларни пайдо бўлишига олиб келди. Бу шундай ҳолатга олиб келадики, ўсмирларда жиддаий куч сарфламасдан муваффақиятга эришиш ҳоҳиши пайдо бўлади. Ижтимоий етимлик ва шунга ўҳшаш вазиятлар доимий ўсиш рағбатига эга, бунда ўз вазифаларини бажармаган ота-оналар айиби билан болалар кўчада қоладилар ва қаровсизга айланадилар. Бироқ ижтимоий мослашмаганликни олдини олса бўладиган жараён, шунинг учун уни кўпгина олим ва амалиётчилар фикрига кўра, болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий ривожланишидаги оғишишларни нафақат олдини олиш мумкин, балки ижтимоий мослашмаган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоийлашуви жараёнини бошқариш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий профилактик ва коррекцион ишнинг таркиб топган тизими ҳозирги мураккаблашган вазиятга мувофиқ келмайди, долзарб вазифалар болалар қаровсизлиги ва ижтимоий етимликнинг олдини олишнинг янги ижтимоий сиёсатни шакллантириш, мослашмаган болалар, уларнингн ижтимоий реаблитаци қилиш бўйича мақсадга қаратилган иш учун махсус тизимли муассасаларни ташкил қилишдан иборатдир. Ижтимоий реаблитацияга муҳтож бўлган вояга етмаганлар учун махсус муассаса аввал хукумат эътиборидан фойдаланмаган болалар ва ўсмирлар тоифасига ёрдам кўрсатилишига мўлжалланган хуқуқбузарлик қилмаган болалар ва ўсмирлар халқаро хуқуқий меъёрларни бузган ҳолда кўпинча ички ишларнинг қабулхоналарида интернат типидаги муассасаларга йўнатирилишини кутиб сақланганлар. Мослашмаган ўсмирнинг миқдори ва таркиби ҳақидаги статистик маълумотлар расман мавжуд эмас, бироқ турли хил (пилотние) бошланғич тадқиқотлар болалар қаровсизлиги ва назоратсизлиги аввалгидек ўткир ва қийин ҳал қилувчи муаммолардан бири эканлигини тасдиқлашга асос беради. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling