Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Оиласи билан бирга яшамайдиган ногирон-болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.74 Mb.
bet19/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

1.3. Оиласи билан бирга яшамайдиган ногирон-болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Оиласи даврасида яшамайдиган ногирон-болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишда авваламбор, ушбу ҳодисага бўлган умумий ёндашувларни кўриб чиқиш зарур.
Ижтимоий реабилитация остида инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ушбу тизимнинг компоненти сифатида шаклланиши, яъни инсон ижтимоий жамиятнинг, инсонлар гуруҳининг, ташкилотнинг бир қисмига айланиши назарда тутилган. Бунда унинг шахснинг ўзига хос хусусиятларини шакллантирувчи маданият, ижтимоий меъёрлар ва қадриятлари таркибий қисмларини ўзлаштириши ҳолати юз беради.
Инсон учун ижтимоий вазифалар у ўз эҳтиёжларини амалга оширувчи, уни Ер шарининг бошқа жонзотларидан фарқловчи асосий хусусиятларга эга булвчи муҳит бўлиб хизмат қилади. Инсон биологик жонзот сифатида дунёга келади. У ижтимоий жонзот бўлиб шаклланиши учун барча имкониятлари мавжуд, бироқ бунга фақатгина инсон тўлақонли одамлар жамияти таркибида, ижтимоий муҳитда ривожланса ва тарбиялансагина эришиш мумкин. Маугли воқеаси бунга мисол бўла олади. Ҳайвонлар орасида улғайган инсон, кўплаб ҳолатлар кўрсатганидек, инсон сўзининг тўлақонли маъносига кўра инсон бўла олмайди.
Ижтимоий реабилитация моҳиятини тушунишга қаратилган, инсон ҳақидаги ва унинг шахсий ривожланиш жараёнидаги ривожланиши ҳақидаги тасаввурлар билан фарқ қилувчи икки нафар ёндашув мавжуд. Худди шу каби айрим тадқиқотчилар ижтимоий реабилитация жараёнининг моҳияти жамиятнинг ўз аъзоларининг оммавий вазифаларни муваффақиятли равишда эгаллашига,ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишларига, мустаҳкам оила қуришларига, қонунга амал қилиш яшовчи фуқаролар бўлишларига қизиқиши билан белгиланади, деб таъкидлайдилар. Бу инсонни ижтимоий реабилитация объекти сифатида ифодалайди.
Бошқа бир ёндашув, ногирон-бола ижтимоий реабилитациянинг фақатгина объекти эмас, балки субъекти сифатида намоён бўлибгина жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўла олиши билан боғлиқ. Субъект сифатида у ижтимоий меъёрларни, жамиятнинг маданий қадриятларини ўзининг шахсий фаоллиги, ўз-ўзини ривожлантириши, жамиятда ўз ўрнини топишини намоён этиш билан биргаликда ўзлаштириб боради, яъни нафақат жамиятга мослашади ва ижтимоийлаштириш жараёнида фаол иштирок этади, балки ўз-ўзига ва шахсий ҳаётида юз бериши мумкин бўлган воқеаларга таъсир кўрсата олади. Аниқроғи иккинчи ёндашув замонавий гуманитар дунёқарашга кўпроқ мос келади. Ижтимоийлашар экан инсон нафақат тажриба орттиради, балки ўзини шахс сифатида намоён қилади, ва ҳаётий воқеаларга ҳамда атрофидаги одамларга таъсир кўрсатади. Инсон ўз ижтимоий ривожланишида пассив рол билан чегараланмайди. У маълум истеъдод нишоналарига эга бўлади, у ўзининг шахсий ижтимоий тажриба орттиришга интилади. Шу сабабли барча одамлар барча учун умумий бўлган ижтимоий тажрибани эгаллар экан, ҳар бири буни ўзича амалга оширади.
Ижтимоий реабилитация жараёни асосан, жамиятда қабул қилинган ва жамият томонидан инсонга қўйиладиган талабларни бошқарувчи, ва уни ижтимоий фаолиятга тўғри йўналтиришни таъминловчи меъёрларга боғлиқ бўлади. Ижтимоий реабилитация жараёнида инсон ижтимоий муносабатларда, яъни дўстона, севгига оид, оилавий, ишлаб чиқаришга оид, сиёсий ва ҳоказо муносабатларда қандай ўрин тутиши билан белгиланувчи шахс шаклланади. Инсоннинг ижтимоийлаштирилиши у ёки бошқа жамият, у ёки бу ижтимоийлаштирилаётган ёш учун хос бўлган воситаларнинг катта тўплами ёрдамида амалга оширилади. Ижтимоий реабилитация моҳияти ва бола шахсининг педагогик англашда шахсни ижтимоий реабилитация қилиш омиллари ва кўрсатмаларини тадқиқ қилиш алоҳида ўрин тутади.
Инсоннинг ижтимоийлаштирилишига ундан маълум феъл-атвор ва фаолликни талаб этувчи қатор омиллар таъсир кўрсатади. Биринчи гуруҳ – сайёранинг барча одамларнинг, шунингдек маълум мамлакатларда яшовчи одамларнинг ижтимоийлашишига таъсир кўрсатувчи макроомиллар (коинот, сайёра, дунё, мамлакат, жамият, ҳокимият). Иккинчи гуруҳ – микроомиллар, яъни улар яшайдиган жойлари ўрни (регион, шаҳар, қишлоқ) ва тури, миллий жиҳати, у ёки бу оммавий ахборот воситалари аудиториясига тегишлилигига кўра ажратиб кўрсатилувчи одамларнинг катта гуруҳларининг ижтимоийлаштирилиш шароитидир. Ушбу сабаблар ижтимоийлаштиришга бевосита таъсир кўрсатгани каби билвосита ҳам таъсир кўрсатади. Буларга қуйидагилар киради: оила, тенгдошлар гуруҳлари, ижтимоий тарбия амалга оширилувчи ташкилотлар (таълим, касбий, оммавий шахсий ва ҳоказо муассасалар). Микроомилларнинг ногирон шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатиш ижтимоий реабилитация агентлари орқали, яъни унинг ҳаёти улар билан биргаликда кечувчи шахслар (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, қариндошлар, тенгдошлар, қўшнилар, ўқитувчилар) орқали амалга оширилади.
Бола туғилган заҳотиёқ ижтимоий муносабатлар дунёсига – ҳар бири битта ролни эмас, балки бир неча ролларни ижро этувчи одамлар орасидаги муносабатлар дунёсига тушиб қолади. Бу оилапарвар, сиёсатчи, қишлоқ, шаҳар яшовчиси ролларидир. Ушбу ролларни эгаллар экан инсон ижтимоийлашади, шахс сифатида шаклланади.
Инсоннинг шахсий хусусиятлари муҳим ўринга эга. Шахснинг шаклланиши унинг атроф муҳит билан қандай муносабатдалигига боғлиқ бўлади. Фақатгина ижтимоий муносабатлар тизимда фаол ва тўлақонли иштирок этиш орқалигина ҳаётда ижро этишга тўғри келадиган роллар ўзлаштирилади, шахснинг ушбу ролларга бўлган муносабати юзага келади, инсон ижтимоий парадокс сифатида шаклланади.
Инсонни у ёки бу ролни амалга оширишга тайёрланиши фақатгина инсонда ушбу рол ҳақида тасаввур ҳосил қилингандан сўнггина амалга оширилиши мумкин. Бу каби тасаввурлар ҳақиқий хаётий кузатувлар асосида, шунингдек, мулоқот жараёнида,санъат асарларини идрок қилиш жараёнида, оммавий ахборот воситалари ва бошқа омиллар таъсири остида шаклланади.
Ижтимоий реабилитация қилиш микроомиллари оиладан ажратилган ҳолда тарбияланаётган ногирон-болага, оила шароитида тарбияланаётган ногирон-болага нисбатан бошқача таъсир кўрсатади. Унинг учун ижтимоий реабилитация агентлари сифатида жамоа, тенгдошлар, интернат тарбиячилари ва ҳоказолар намоён бўлади. Бунда ўзини ижтимоий англаш жараёни юз беради, яъни ногирон болалар томонидан уларнинг ушбу тизимга шаклланган манфаатлари ва эҳтиёжлари асосида қамраб олинганлигини назарда ттувчи ижтимоий муносабатларнинг умумий тизимидаги шахсий роли ва қарашларини танланиши амалга оширилади.
Болаларда у ёки бу ижтимоий рол ҳақидаги тасаввурнинг шаклланиши муҳим аҳамиятга эга. Ногирон-болаларда бу каби тасаввурлар кўпинча бузилган бўлади. Уларнинг шахсий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улар у ёки бу ролни амалга оширишда ўз ўринлари ҳақида ўз шахсий тасаввурларини шакллантирадилар. Бола учун одатий бўлган мулоқотларнинг мавжуд эмаслиги (оила, кўчадаги дўстлар, қўшнилар ва ҳ.к.), рол образининг бола томонидан турли омиллардан олинган қарама-қарши маълумотлар асосида шаклланишига олиб келади. Бола учун ижтимоий роллар ҳақидаги маълумотлар омили сифатида кўпинча оммавий ахборот воситалари ва тенгдошларининг дунёқараши нимоён бўлади. Айни ҳолатлар билан боғлиқ равишда ижтимоий ролнинг хаёлий “образ”и юзага келади. Бу ҳолат оила аъзоси ва улар билан ўзаро таъсирлашувчи бошқа ролларга тегишлидир. Ногирон сифатидаги ўз ижтимоий роли ҳақида ёлғон тасаввурлар ҳосил бўлади. Ушбу рол инсон томонидан унинг бутун ҳаёти давомида амалга оширилади.
Болалар реабилитация муассасаларига турли вазиятлардан келиб тушадилар. Шундай болалар борки, улар ўз ота-оналарини ҳеч қачон кўрмаганлар. Бу ҳолатда уларга фақат уларнинг атрофидаги одамлар таъсир кўрсатадилар: тарбиячилар, болалар ва ҳ.к. Оила даврасида тарбияланган, бироқ ота-оналари ҳалок бўлган болаларда оила ҳақидаги яхши хотиралар сақланиб қолади, ва оила аъзоларининг билвосита намуналари уларга аҳамиятли равишда таъсир кўрсатади. Болаларнинг ота-онаси тирик бўлган учинчи гуруҳи мавжуд. Бу гарчи улар оила даврасида яшамасалар ҳам оила уларга таъсир кўрсатувчи ногирон-болалардир. Ота-оналарининг тириклиги, уларга интилиш қайсидир даражада алоҳида шароитларни юзага келтиради, бунда улар ўз ота-оналарини оқлашга уринадилар, уларга атрофдаги одамлар ҳақида нотўғри тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берувчи нарсаларни излайдилар.
Оила болага ҳеч қандай интернат, ҳеч қандай педагоглар, ҳеч қандай алоҳида ёки сунъий равишда яратиладиган шароитлар кўрсата олмайдиган таъсирни кўрсатади. Боланинг ижтимоий муносабатлар тизимига кириб келишида юзага келадиган дастлабки шарт-шароитлар турлича бўлади. Буларнинг барчаси ногирон-болалар томонидан атрофдаги социум қўйадиган талабларнинг ноадекват равишда қабул қилиши билан боғлиқ бўлади.
Ногирон-болаларнинг ижтимоий алоқалари чекланганлиги сабабли уларни ижтимоий реабилитация қилиш жараёни нисбатан мураккаб. У асосан болани ўраб турган ижтимоий муҳитда қабул қилинган, унга бўлган талабларни бошқарувчи ва унинг шахсининг шаклланишини таъминловчи меъёрларга боғлиқ бўлади. Интернат тарбияланувчиси болалар ва катталар ўртасидаги муносабатларнинг ушбу турдаги муассасаларда йўлга қўйилган тури билан мутаносибликда улғаяди, ва бу каби муассасаларда ижтимоий меъёр ногирон-болаларнинг алоҳида ҳолатидан келиб чиққан ҳолатда намоён бўлади, бу эса ўз навбатида ушбу болалар томонидан қолган ижтимоий меъёрларнинг бошқача қабул қилинишига сабаб бўлади ва уларнинг адекват равишда ижтимоий ривожланишида маълум мураккабликларни юзага келтиради.
Боланинг ижтимоий ривожланишида инсоннинг турли кўринишдаги, яъни моддий, маънавий ва аҳлоқий қадриятларига бўлган муносабатининг ички асосини акс эттирувчи қадриятга оид кўрсатмаларининг ривожланиши жараёни алоҳида ўрин тутади. Қадриятларга оид кўрсатмалар шахснинг олий мақсади, эътиқоди, қизиқишлари ва шахснинг бошқа хусусиятларида намоён бўлади. Ногирон-болаларнинг қадриятга оид кўрсатмалари соғлом болаларнинг қадриятга оид кўрсатмаларидан тубдан фарқ қилади. Психологларнинг тадқиқотлари, ногирон-болалар уларни ҳимоя қила олувчи кучни энг асосий қадрият эканлигини намоён қилди.
Шахснинг шаклланиши жараёни кечиши мумкин бўлган учта соҳа ажратиб кўрсатилади: фаолият, мулоқот, ўз ўзини англаш. Ўз фаолияти давомида шахс фаолиятнинг янги ва янги кўринишларига дуч келади, бу эса фаолиятнинг ҳар бир турида ва унинг турли шакллари ўртасида мавжуд бўлган алоқалар тизимида тўғри йўналтирилишини талаб этади. Гап шахсий муҳим бўлган доминанта, яъни муҳим нарсани танлаб олиш ва бутун эътиборни унга қаратиш ҳақида бормоқда.
Фаолият давомида янги ижтимоий ролларни эгаллаш ва уларнинг аҳамиятини англаш ҳолатлари юз беради.
Ногирон-болаларни ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, қуйидагиларни қамраб олувчи жараён ҳисобланади:

  • фаолият турини танлашни белгилаб берувчи мезонларнинг ишлаб чиқилиши;

  • фаолият юритиш учун ўзининг шахсий ишини ва ундаги ўрнини шакллантириш;

  • фаолият юритиш тажрибасини эгаллаш.

Ногирон-болалар учун биринчи вазифани ҳал этиш катта қийинчилик туғдиради, чунки фаолият каби, уни амалга ошириш усулларини танлашда ҳам уларнинг имконияти чекланган.
Боланинг ижтимоий ўз-ўзини англаши икки муҳим шартларни амалга оширилишига боғлиқ бўлади. Улардан биричиси ногирон-болаларнинг ҳақиқий ижтимоий ишларга жалб қилиниши, яъни уларда объектив ва субъектив таркибий қисмларга эга бўлган фаолият олиб бориш учун шахсий ишининг вужудга келишидир. Шахснинг бевосита фаолияти объектив таркибий қисм ҳисобланади, шахснинг ушбу фаолиятга бўлган муносабати эса – субъектив ҳисобланади.
Иккинчи шарти эса болаларнинг ижтимоий ўзаро муносабатлардаги ўз-ўзини намоёни қилиши ҳисобланади. Ушбу шарт болага атрофдагиларга нисбатан тўлиқроқ очилиши қобилиятини сингдиришни назарда тутади.
Боланинг ижтимоийлаштирилишини таъминловчи асосий томонлардан яна бири мулоқотдир. Интернат муассаси тарбияланувчисининг мулоқот қилиш доираси одатий оилада яшовчи болаларнинг мулоқот доирасидан аҳамиятли равишда фарқ қилади.
Ижтимоий реабилитация қилишнинг учинчи соҳаси – инсонда табиий равишда юзага келувчи “шахсий Мен”ининг шаклланишини тақозо қилувчи шахснинг ўз-ўзини англашидир. Ушбу образ инсоннинг бутун ҳаёти давомида сон-саноқсиз ижтимоий таъсирлар остида шаклланади. Ўзининг шахсий “Мен”ини англашнинг кенг тарқалган схемаси учта таркибий қисмни қамраб олади: билишга оид (ўзини билиш); ҳиссий (ўзини баҳолаш); феъл-атворга оид (ўзига бўлган муносабат). ижтимоий реабилитация жараёни келтирилган ҳар учта соҳа конфигурацияларининг бирлигини талаб этади.
Оиласидан ажраб қолган бола учун энг мураккаб нарса, ўз-ўзини баҳолашдир. Оила инсон ўз аксини кўрувчи ўзига хос кўзгу вазифасини бажаради. Оиланинг мавжуд эмаслиги эса боланинг ўзи ҳақида нотўғри тасаввур қилишига олиб келади. Ногирон-болалар ўзларининг ижтимоий муаммоларини ечишларида ўз имкониятларини юқори, кўпроқ эса паст баҳолашларига олиб келади.
Интернат тарбияланувчиларининг психологик ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш одатда психоанализ асосида ётувчи деривация ғоясига асосланади. Деривация боланинг тўлақонли психологик ривожланишига тўсқинлик қилувчи асосий омил ҳисобланди. Деривация натижасида юзага келган фикр “дефицитарлиги” ногирон-болаларга ёрдам кўрсатиш шаклини танлаш шарларини белгилаб беради: бола унга уй шароитига яқин бўлган шароитнинг яратилишига, яъни тақчилликнинг ўрни тўлдирилишига муҳтож. Албатта бунга тўлиқ эришиш имкони мавжуд эмас, ва ногиронлар нуқсонларини ўрганиш бўйича олиб борилган кўплаб тадқиқотларда келтирилганидек, ногиронларнинг болаликдаги каби кейинги ҳаётларида ҳам ижтимоий мослашувининг паст даражаси айнан шу ҳолат билан боғлиқ равишда кечади. Ногиронлик вазияти стресс ҳолати сифатида ўрганилар экан, қайси стресс ҳолати шахсий манбаларни қўзғатиш ва шу усулда уларнинг ҳаёт давомида дуч келишлари мумкин бўлган қийиничиликларни енгиб ўтишга қаратилган қандай шахсий манбаларнинг шакллантирилишига сабаб бўлиши муҳим эмас. Ушбу механизмлар универсал (ҳар ёқлама) эмас ва улар социумдаги феъл-атворнинг барча турлари учун бир хил усул сифатида таклиф этилиши мумкин, бу эса ўз навбатида интернатлардаги тарбия тизими асосига киритилган. Бу вазият эса интернат тарбияланувчилари шахсий структурасининг қандайдир “унифицирланганлиги (бир хиллиги)”, турли ҳаётий вазиятларда ўзини тутишнинг шахсий стратегияларининг мавжуд эмаслиги билан характераланади. Мавжуд стратегиялар самарасиз бўлган вазиятларда ўзини тутишнинг эгилувчан стратегияларининг мавжуд эмаслиги ташқи дун каби шахснинг ўзига ҳам йўналтирилган тажовузкор ва деструктив хулққа сабаб бўлади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling