Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Моддий ишлаб чиқариш жабҳасидаги ижтимоий иш
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Таълим соҳасидаги ижтимоий иш
2.Моддий ишлаб чиқариш жабҳасидаги ижтимоий иш
Ижтимоий шерикчилик асосидаги моддий ишлаб чиқариш жабҳаси ходимларига ижтимоий кўмаклашув, ижтимоий ҳимоядир. Ижтимоий шерикчилик ҳаракатланишининг механизм ва тамойиллари. Ижтимоий шерикчиликнинг ҳуқуқий негизи. Бозор шароитида ҳамда корхонанинг инқирозга учраган, унинг ёпилган ёки қайта профилланган ҳолатда касаба уюшмалари ташкилоти ҳимоявий ролининг ортиши. Саноат корхонасидаги ижтимоий ишда меҳнат шартномаларининг роли ва ўрни. Саноат корхоналари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш кафолатлари ва тамойиллари. Суғурталаш ижтимоий ҳимоялашнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида. Саноат корхонасидаги ижтимоий ишнинг концептуал асослари, уларнинг ижтимоий сиёсат билан алоқаси. Меҳнат жабҳасида ижтимоий иш ва ижтимоий сиёсат ва бандликни таъминлаш борасида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан халқаро конвенциялар ва тавсияномаларда белгиланган, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга йўналти-рилган бўлиши зарур. улар қуйидагиларни кўзда тутмоғи лозим: - меҳнатга ҳақ тўлаш борасида фуқаро ўзини ва оиласини (фарзандини ҳам ҳисобга олган ҳолда) боқишига имкон берувчи энг кам (минимал) миқдордаги меҳнатга ҳақ тўлашни белгилаш; - мулкчилик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадга нисбатан меҳнатга ҳаққоний ҳақ тўлаш; - меҳнатни муҳофаза қилиш борасида: меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш назоратини таъминлаш; - ишлаб чиқаришда юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилишни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш; - ижтимоий шерикчилик жабҳасида: давлат томонидан иш берувчи бирлашмалар ва касаба уюшмалари ўртасидаги, иш берувчи ва ходим ўртасидаги тенг ҳуқуқли ҳамкорликнинг ташкил этилиши; - бандликни таъминлаш соҳасида: янги иш ўринларини яратувчи ва сақловчи тармоқлар ва корхоналарнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши; - иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар муносабати билан минтақалар ва тармоқлар ўртасидаги ишчи кучлари тақсимотининг тартибга солинишини таъминлашга имкон берувчи шароитларни яратиш. Саноат корхоналарининг ривожланишидаги ижтимоий дастурларнинг ўрни ва роли. Корхоналарни ривожлантиришдаги иқтисодий ва ижтимоий жабҳаларнинг ўзаро боғлиқлиги. Саноат корхоналарида стандартлар тизимлари асосида корхона ишчиларига хизмат кўрсатиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоялаш каби ижтимоий ишларни амалга ошириш. Миллий тизимларни стандартлаштириш тамойили 1998 йилда Россияда қабул қилинган. Унда: иқтисодий, ижтимоий ва коммуникатив вазифалар белгилаб берилган. Иқтисодий вазифалар қуйидаги жабҳаларни қамраган: - маҳсулот ва унинг сифати тўғрисидаги маълумотни тақдим қилиш; - саноатда янги техника, материаллар ҳамда ўлчаш ва синовдан ўтказиш усуллари тўғрисидаги маълумотларни тақсимлаш; - меҳнат унумдорлигини ошириш ва таннарҳни пасайтириш; - рақобатга кўмаклашиш; - биргаликда иш кўришни ва бир-бирини алмаштиришни таъминлаш; - ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришни оқилона ташкил этиш ва маҳсулот сифатининг белгиланган даражасини таъминлаш. Стандартлаштиришнинг ижтимоий вазифаси соғлиқни сақлаш, санитария ва гигиена талабларига мос бўлган маҳсулотлар ўлчами ва кўркаткичларини юқори даражада қайд қилишни кўзда тутади, атроф-муҳит мухофазасини ҳамда инсонларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришда ундан фойдаланиш, ишлатиш ва утилизация қилиш хавфсизлигини таъминлайди. Стандартлаштиришнинг коммуникатив вазифаси инсоннинг ахборотни қабул қилишининг турли кўригишларини объективлаштириш учун асос яратишни ҳамда халқаро регламентларни ҳисобга олиб, зарурий ҳамжиҳатликни таъминлаган ҳолда, терминлар ва таърифлар, классифика-торлар, ўлчаш ва синовдан ўтказиш усулларини, чизмалар, шартли белгилар ва ҳ.к.ларни қайд этишни кўзда тутади. Шундай қилиб, меҳнат жабҳасидаги ижтимоий ҳимоя тизими бу – меҳнатга лаёқатли фуқароларга шахсий меҳнатига қўшган улуши, иқтисодий мустақиллиги ва тадбиркорлиги ҳисобига; аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига – давлат ҳисобига, бироқ қонун билан белгилаб қўйилган энг оз иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳаёт кечириш учун шароитни намоён қилувчи ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кафолатлар тизимидир. Меҳнат жабҳасидаги ижтимоий ҳимоя қуйидаги йўналишларни қамрайди: ҳаёт кечириш учун маблағ билан таъминлаш; - объектив сабабларга кўра ёрдамга мухтож кишиларга кўмаклашиш; - фуқароларга ҳаёт кечириши учун маблағ ишлаб чиқиши учун шароит яратиш; - фуқароларнинг таълим олишга, тиббий хизматга ва ҳ.к.ларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун қулай шароит яратиш; - меҳнат қилиш учун қулай шароит яратиш ва ҳ.к. билан таъминлаш. Шунингдек эътироф этиш жоизки, ижтимоий иш ходими одатда саноатдаги “генералитет”, ёки умумий профилдаги ижтимоий иш ходими саналади. У саноатдаги мижозлар ва уларнинг оилалари билан ишлайди, кризисли ҳолатларда маслаҳатлар беради, нафақа ёшига яқинлашган шахслар учун гуруҳли тартибда машғулотлар ўтказади, корхона маъму-рияти ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уйғунлаштириш мақсадида саноатдаги турли ижтимоий тузилмалар билан ҳамкорлик муносабатида боради. Корхоналардаги ижтимоий хизматларнинг вазифа-лари тўғрисидаги масала ҳозирча мунозарали бўлиб қолмоқда. Ижтимоий ривожланиш хизмати амалиётида қуйидаги асосий вазифалар етарлича аниқ ажралиб туради: - ижтимоий режалаштириш; - ижтимоий муаммоларни тадқиқ этиш ва ҳал этиш; - корхонанинг ишлаб чиқариш, техника ва иқтисодий сиёсатида ижтимоий омил ҳисоби; - ижтимоий маориф; - консультатив вазифалар. Ижтимоий масалаларни цех даражасида ҳал этиш: - иш, шароит ва меҳнатга ҳақ тўлаш, касбий ўсиш ва мослашиш, жамоадаги ўзаро муноса-батлар, жамоатчилик иши, жамоадаги ўзаро муносабатлар, жамоатчилик иши, ишдаги илгарилаш ва оқсаш, уй хўжалиги, бўш вақт ва фарзандлар тарбияси, ижтимоий ахборотга эгалик. Жамоада ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш. Соғлом муҳит сирасига қуйидагилар киради: жамоа аъзоларининг ишончи ва юксак даражадаги талабчанлиги; раҳбариятнинг ошкоралик услуби; ўзаро жавобгарлик муносабатлари; ихтилофларнинг йўқлиги ва ҳ.к.лар. Ёш ишчиларнинг ишлаб чиқаришга мослашуви. Ишлаб чиқаришга мослашишни ўташ таснифини: - мослашувчи субъект шахси; - ижтимоий муҳит, касбий фаолият, танлаш ва мураббийлар иши каби омиллар белгилаб беради. 3.Таълим соҳасидаги ижтимоий иш Таълим соҳасидаги ижтимоий иш қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва энг аввало РФнинг "Таълим тўғрисидаги" (1992 й.) ва "Россия Федерациясининг "Таълим тўғрисидаги" Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (Қонуннинг 1996 й. 13 январдаги янги таҳрири) "Таълим олиш ҳуқуқи" номли 2 бўлимида ("Россия Федерацияси фуқароларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш” моддаси) Федерал қонун томонидан шундай ёзилган: “...давлат фуқароларга бошланғич, умумий, асосий умумий, ўрта (тўлиқ) умумий таълим ва бошланғич касбий таълимнинг ҳаммабоп ва бепуллигини, ҳамда шунингдек агар фуқаро танлов асосидаги таълимни илк бор олаётган бўлса, давлат таълим стандартлари доирасидаги давлат муассасалари ва муниципал таълим муассасаларидаги бепул ўрта касбий ва олийгоҳни тугаллагандан кейинги касбий таълимни кафолатлайди...” (3-б.); “...Ижтимоий ёрдамга мухтож фуқароларнингтаълим олиш ҳуқуқини жорий этиш мақсадида, таълим олиш даврида уларни боқиш учун сарфланадиган харажатларни давлат тўла ёки қисман ўз зиммасига олади. Бу каби ёрдам кўрсатилувчи фуқаролар тоифаси, унинг шакллари ва манбалари федерал қонун томонидан белгиланади...” (5-б.). “...Юксак иқтидорга эга фуқароларнинг таълим олишига, шу жумладан уларга махсус давлат стипендиялари берилишига, шунингдек уларнинг хорижда таҳсил олишига бериладиган стипендияларини олишларига давлат ёрдам кўрсатади. Бундай стипендияларни бериш мезони ва тартиби РФ ҳукумати томонидан белгиланади...” (6-б.). Ҳар қандай таълим даражасида: шахс томонидан асосий умумий таълимни (1-9 синфлар) олишда; - ўрта (тўлиқ) умумий таълимни (10-11 синф) олишда; - бошланғич касбий таълимни олишда; - олий касбий таълимни олишда; - олийгоҳни битиргандан кейинги касбий таълимни олишда зарурий ижтимоий ёрдам кўрсатилиши мумкин. “Олий таълим ва олийгоҳни битиргандан кейинги таълим тўғрисида”ги (1996 й.) Федерал қонун ижтимоий иш бўйича мутахассисларга тегишли таълим даражасига эга бўлган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш имконини беради. Ижтимоий иш бўйича мутахассис ҳар қандай даражадаги таълим муассасаси шароитида, ҳар қандай шаклда ва бўйсунганликда фаолиятини амалга оширар экан, айнан ким ва айнан қандай сабабларга кўра ва айнан қандай ижтимоий кўмакка мухтож эканлиги; - айнан қайси жиҳатдан инсон ҳуқуқи чеклаб қўйилгани тўғрисида хабардор бўлмоғи зарур. Ижтимоий иш бўйича мутахассис таълим соҳасидаги ҳуқуқи қонунга мувофиқ қўлланилмай, ва бунда фуқароларнинг қонуний талабларини қондириш имкониятлари изланилмай, уларнинг зарур манфаатларни қўлга киритиш лаёқати ноконструктив ва ижтимоий кучларга эришиш воситалари чеклаб қўйилган алоҳида шахсга эмас, балки шахслар гуруҳи ёки ҳатто бутун бир жамоага ёрдам кўрсатишига ва қўллаб-қувватлашига тўғри келади. Таълим соҳасидаги ижтимоий иш асосан турли таълим хизматларидаги аҳолининг эҳтиёжларини бирмунча тўла қондириш вазифасини ҳал этишга бориб тақалади. Ижтимоий иш бўйича мутахассиснинг фаолияти муҳтожлик сезувчи инсонни унга ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнининг барча босқичлари орқали изчилликда ўтказишдан иборат. Мухтожликдан ўзини-ўзи таъминлаш каби ҳамокрликда амалга оширилган бу иш мижоз учун ҳаётий тажрибасининг конструктив қисмига айланади. Бу каби фаолият мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг, мактаб муаллимининг, олийгоҳ ўқитувчисининг мажбуриятига кирмайди, бинобарин, гарчи ҳатто улар ўз ўқувчиларининг мухтожлиги ҳақида хабардор бўлсалар-да, уларнинг тирикчилик муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланишга эътироф этилган таълим соҳаси ходимлари мажбур эмаслар. Модомики шундай экан, таълимдаги ва ижтимоий ишдаги мақсад ва вазифаларни интеграцияламай туриб; ҳамда ҳар икки ижтимоий институтлар мутахассисларининг кучларини мувофиқлаштирмай туриб, Россияда ижтимоий фаровонликка эришиб бўлмайди. Бошқачасига айтганда, ижтимоий ишдаги ва замонавий таълимдаги мақсад ва вазифаларни интеграциялаш Россияда ижтимоий фаровонликка эришишнинг йўлларидан бири саналади. Ижтимоий иш бўйича мутахассиснинг асосий вазифалари ўқитувчи ва ижтимоий педагогнинг вазифасидан фарқли ўлароқ, қуйидагилардан иборат: - диагностик (мижознинг, оиланинг ёки гуруҳнинг “дарди” дея аталувчи ижтимоий диагноз қўйиш); - терапевтик (“даволаш”нинг мумкин бўлган воситаларини белгилаш: вазиятни, шароитни тўғирлаш, бевосита ёрдам кўрсатиш, маслаҳатлар, психотерапия, коррекция, шартнома хизматидан фойдаланиш ва ҳ.к.); - диспетчерлик (психолог, психотерапевт, сексолог, иқтисодчи, ҳуқуқшунос ва ҳ.к., ёки ҳукумат органларининг таъсир кўрсатишида, уларнинг мижознинг келгусидаги тақдирида иштирокини таъминлаш каби бошқа мутахассисларнинг аралашувини талаб қилувчи ҳолатларда); - информацион (ижтимоий “аралашув”нинг самарадорлигини таъминлаш учун мижоз, оила ёки гуруҳдагилар оиласи, муаммолар ва социум шароити тўғрисида маълумот тўплаш ва шу билан бирга мижозларни аниқ хизмат томонидан ёки мазкур минтақадаги муассаса томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш). Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling