2-мавзу. Ҳаётий фаолиятининг турли соҳаларида ижтимоий иш
Маъруза режаси
Ҳаётий фаолиятнинг турли жабҳаларида ижтимоий иш олиб боришнинг назарий-методологик ва услубий муаммолари
Моддий ишлаб чиқариш жабҳасидаги ижтимоий иш
Таълим соҳасидаги ижтимоий иш.
1. Ҳаётий фаолиятнинг турли жабҳаларида ижтимоий иш олиб боришнинг назарий-методологик ва услубий муаммолари
Ижтимоий соҳа – бу инсон ҳаётини таъминлашдаги туғруқхона-лардан бошлаб то дафн маросим маданияти билан якун топувчи барча тизимлардир. Инсонни ундаги барча қобилиятлар ва эҳтиёжлар йиғиндиси билан қайта яратиш жараёни ижтимоий жабҳадаги жамият муносабат-ларининг моҳияти ҳисобланади. Бошқачасига айтганда, ижтимоий муноса-батлар – бу ўша иқтисодий муносабатлар, бироқ ишлаб чиқариш ва инсон шахсини ривожлантириш нуқтаи назаридан сарф-харажатлар ва натижалар бўйича кўрилаётган ва унга таянувчи ИИ амалиётидир.
Ижтимоий сиёсат ва ижтимоий иш объекти сифатида жамият ҳаётидаги ижтимоий жабҳани ўрганиш ижтимоий сиёсат ва ижтимоий иш - бу ижтимоий жабҳани бошқариш бўйича давлат ва жамият ҳокимияти тузилмаларининг мақсад сари йўналтирилган фаолияти, деб ҳисоблашга асос беради. ижтимоий жабҳа тармоқлари фаолияти инсоннинг барча фундаментал, ҳаётий, таянч эҳтиёжларини, шу жумладан биологик (моддий) ва маънавий (ижтимоий) эҳтиёжларини ҳам қондиришга йўналтирилган.
Бугунги кунда ижтимоий иш ҳаётий фаолиятнинг маориф ва соғлиқни сақлаш, ҳарбий муҳит ва пенитенциар муассасаларда, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, спорт-соғлом-лаштириш ва маданий-маиший фаолияти ва бошқалар каби етакчи жабҳаларида амалга оширилади.
Мураккаб ҳаётий аҳволда қолган, мамлакатнинг турли ҳаётий жабҳалардаги деярли барча аҳолиси ижтимоий иш объекти ҳисобланади.
Давлат, давлат идоралари ва муассасалар, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, жамоатчилик, линий ҳамда бошқа ва нодавлат бирлашмалар, тижорат тузилмалари, бизнес, ижтиомий иш соҳси ходимлари, кўнгиллилар, фуқаролар ва бошқалар ижтимоий иш субъекти сифатида иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |