Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Ҳозирги замон шароитида саломатлигининг имконияти чекланган бола
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Ҳозирги замон шароитида саломатлигининг имконияти чекланган бола
1.1 Ногиронлик ва ногиронлар реабилитацияси тушунчаси моҳияти, реабилитация турлари Имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси - ҳозирги давр ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва жамоатчилик хизмати тизимларидаги муҳим ва оғир вазифалардан бири саналади. Ногиронлар сонининг тинимсиз ўсиши, бир томондан, унинг жисмоний, руҳий ва интеллектуал лаёқатидан қатъий назар, уларнинг ҳар бирига эътиборнинг ортиши бошқа томондан унинг демократик, фуқаролик жамиятига хос бўлган ҳуқуқларини ҳимоялаш заруратини ва шахс қадриятларининг ортиши тўғрисидаги тасаввурлар, учинчи томондан – буларнинг барчаси ижтимоий-реабилитацион фаолиятнинг муҳимлигини белгилаб беради. Ногиронлар ҳуқуқи тўғрисидаги Декларацияга мувофиқ (БМТ, 1975 й.) — бу бошқаларнинг кўмагисиз одатий шахсий ҳаёти эҳтиёжларини ва (ёки) ижтимоий ҳаётидаги хоҳ туғма бўладими, ёки йўқми унинг жисмоний ёки ақлий имкониятларидаги нуқсони туфайли тўла ёки қисман таъминлай олмайдиган қандайдир шахс. Европа Кенгаши Парламенти Ассамблеясининг 1992 й. 5 майдаги 44-сессияси реабилитацион дастурларининг 1185 йўриқномасида ногиронлик ногирон инсонга оилада ва жамиятнинг бошқа аъзолар қатори тўлақонли ҳаёт кечиришига йўл қўймайдиган, жисмоний, психологик, сезувчанлик (сенсорли), ижтимоий, маданий, қонунчилик ва бошқа тўсиқлар билан боғлиқ бўлган имконияти чекланганлик сифатида белгиланади. Жамият ногиронликка эга инсонлар ҳеч кимга тобеъ бўлмай яшаши учун ўз стандартларини уларнинг алоҳида эҳтиёжи учун мослаши зарур. БМТ 1989 йилда қонун кучига эга бўлган бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни қабул қилди. Унда ривожланиш борасида ажралиб турувчи болаларнинг жамият ҳаётидаги фаол ролини осонлаштирувчи ва ўзига ишонч ҳиссини оширишига имкон берувчи шароитда уларнинг тўлақонли ва муносиб ҳаёт кечириши учун; бола ҳақида ғамхўрлик кўрсатишни таъминловчи ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг пул ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, болани ижтимоий ҳаётга тўлароқ жалб этиш ва унинг маънавий ва руҳий ривожланишини ҳам назарда тутиб, унинг шахсиятини шакллантириш мақсадида, норасо боланинг таълим олиши, касбий тайёргарлиги, тиббий хизматдан фойдаланиши, саломатлигини тиклаши, меҳнат фаолиятига тайёргарлик кўриши ва дам олиш воситаларидан фойдаланишини етарлича таъминлаш мақсадида болалар ҳуқуқи белгилаб қўйилган (23-м.) [1]. 1971 й. БМТ Бош Ассамблеяси ақли норасо шахслар ҳуқуқи тўғрисидаги Декларацияни қабул қилди. Декларацияда шу каби ногиронларнинг улар учун лозим бўлган тиббий хизмат ва даволаниш ҳуқуқи, ҳамда уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини ривожлантиришига имкон берувчи ўқиш, ўрганиш, меҳнатга лаёқатлиликни тиклаш ва ҳимояланиш ҳуқуқини бир мунча кўпроқ даражада амалга ошириш зарурати тасдиқланган. Унда моддий таъминланганлик ва қониқарли ҳаёт даражасига эга бўлиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда сермаҳсул меҳнат қилиш ёки қандайдир бошқа фойдали иш билан шуғулланиш ҳуқуқи борасида изоҳлар берилган. Ногирон болалар учун агар имконият бўлса ақли норасо инсон ўз оиласида ёки асраб олган ота-онаси билан яшаши ва жамият ҳаётида иштирок зарур, дея таъкидловчи қоида алоҳида аҳамият касб этади. Бундай шахслар оиласи ёрдам олиши зарур. Бундай инсонларни алоҳида шифохоналарга жойлаш зарурати юзага келган ҳолларда, янги муҳит ва ҳаёт шароити оддий ҳаётий шароитдан имкон қадар камроқ фарқ қилишини кўзда тутиш лозим. БМТнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари Халқаро пактида (12-м.) ҳар бир ногироннинг (катта ёшдагилар каби, вояга етмаганларни ҳам) жисмоний ва руҳий саломатлигининг энг юқори даражасига эришиш ҳуқуқи қайд этилган. БМТда қабул қилинган ногиронлар учун тенг имкониятларни таъминлашнинг оддий қоидалари ногиронлар ҳаётий фаолиятининг барча томонларини қамровчи интегратив ҳужжат ҳисобланади. 1993 йилдаги жаҳон (глобал) банки буюртмасига кўра бажарилган ва дунё аҳолиси саломатлигига бағишланган жаҳондаги ривожланиш тўғрисидаги ҳисобот аҳоли саломатлиги ҳолатини баҳолашнинг янгидан-янги мезонларини илгари суради ва давлат соғлиқни сақлаш тармоғининг ривожланишига, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, оилани режалаштириш хизматига, болалар ва ўсмирларга хос бўлган касалликларни даволашга пул инвестициялари ва маблағ киритишнинг янада самаралироқ йўлларини тасдиқлайди. Бунинг натижасида ўлим ва касалликлар статистикаси фақат яхшиланибгина қолмай, балки қисқа умр кўришни бартараф этиш ҳисобига соғлом ҳаёт кечириш даврини йўқотишнинг умумий миқдорини камаяди. Шунчаки ҳаётнинг ўзигина эмас, балки касалликларсиз ва улар туфайли юзага келган изтироблар ва чекловларсиз ҳаёт қадриятга айланади, бинобарин ижтимоий ҳаракат ҳам ҳаёт сифати билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлар сирасига киради. 1990 йилнинг 11 декабрида СССР Олий Кенгашида қабул қилинган “СССРдаги ногиронларнинг ижтимоий ҳимоялашнинг асосий негизи тўғри-сида”ги СССР Қонуни билан келишувда, жисмоний ёки ақлий нуқсонлар мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланган, ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга мухтож шахслар ногиронлар ҳисобланади. Шахс ҳаётий фаолияти-нинг чекланганлиги ундаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, ҳаракатланиш, йўналиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш лаёқатини қисман йўқотиши ёки бутунлай йўқотишида ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланишида ўз ифодасини топади. Болалар ногиронлиги сезиларли даражада уларнинг ҳаётий фаолиятини чеклайди, уларнинг ривожланиши ва ўсишидаги бузилишлар оқибатида ижтимоий мослаша олмасликка, ўз ахлоқини назорат қилиш, ҳамда келажакда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, илгари силжиш, йўналиш, таълим олиш, мулоқот қилиш қобилиятларини йўқоти-шига олиб келади. Ногиронлик машаққати инсоннинг оила, интернат-уй ва ҳ.к. каби инсоннинг социомаданий доирасидан ташқарида тушунарли бўлмаслиги мумкин. Ногиронлик, инсоннинг чекланган қобилияти срф тиббий ҳодиса даражасига мансуб эмас. Ушбу машаққатларни англаш ва уларнинг асорат-ларини енгиш учун ижтимоий-тиббий, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва бошқа сабаблар янада кўпроқ аҳамият касб этади. Аниқ шу сабабли ногиронларга – катталар ёки болаларга ёрдам технологиялари ижтимоий ишнинг ижтимоий-экологик моделига асосланади. Мазкур моделга мувофиқ имконияти чекланган инсонлар нафақат касаллик оқибатини, ривожланишдаги оғишлар ёки камчиликларни, балки жисмоний лаёқатсизлиги ва жамоа муҳитидаги уларнинг алоҳида эҳтиёжига, жамиятдаги бидъатларга, ногиронларга нисбатан ножўя ишларга лаёқатсизликни ҳам бошдан кечирадилар. БССЖ мазкур дилеммани қуйидаги йўсинда таҳлил қилади: тиббий диагностик аппаратура воситасида яққол ифодаланган ёки топилган тузилмавий бузилишлар фаолиятнинг қайсидир турларига учун зарур бўлган кўникмаларни номукаммалликка ёки йўқотишга олиб келиши мумкин, бунинг натижасида “чекланган имкониятлар” шаклланади; бу эса мавжуд шароитда ижтимоий мослаша олмасликка ёки сусткаш ижтимоийлашувга олиб келади. Жумладан, “мия фалажи” ташхиси қўйилган бола махсус мосламалар, машқлар ва даволашлар бўлмаса ҳаракатланишда жиддий қийинчиликларни бошидан кечириши мумкин. Бундай бола билан бошқа инсонларнинг унчалик рўйхуш бермай мулоқот қилиши ёки сўзлашишни билмаслиги натижасида оғирлашган бу каби ҳолат унинг атрофдагилар билан мулоқот қилиши учун зарур бўлган кўникмани ишлаб чиқишини, ва балки яна унинг ақлий жабҳасининг шаклланишини тормозлайди. Оила, шубҳасиз, боланинг жамиятдаги бирмунча юмшоқ муҳитидир, бироқ ногирон болага нисбатан у ўзи учун керакли бўлган вазифаларини бажариши учун оила аъзолари вақти-вақти билан қаттиққўллик қиладилар. Боз устига, турган гапки, ривожланишида нуқсони бор боланинг оилада бўлиши бошқа омиллар билан бирга оиланинг мавқеини ўзгартириб юбориши, ишлаб пул топиши, дам олиши, ижтимоий фаоллиги учун лаёқатини камайтириб юбориши мумкин. Шу сабабли болаларига ёрдам кўрсатиш учун ота-оналарининг профессионаллардан олаётган топшириқ-лари оиланинг кундалик одатий фаолиятига ҳалал бермаслиги лозим. Вақт ўтиши билан ҳар бир оиланинг тузилиши ва вазифалари оилавий муносабатларнинг усулларига таъсир қилган ҳолда ўзгариб боради. Оила-нинг ҳаёт тарзи анъанавий равишда етти ривожланиш босқичидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар биридаги унинг ҳаёт фаолияти нисбатан барқарор ва оиланинг ҳар бир аъзоси ўз ёшидан келиб чиққан ҳолда: никоҳ, болаларнинг туғилиши, ўсмирлик ёши, “қушчаларнинг инидан учирма бўлиши”, ота-она қарамоғидан кейинги давр, кексалик давридаги маълум вазифаларни бажаради. Ногирон болаларнинг оилалари улардаги ривожланиш босқичи-нинг оддий оилаларнинг ривожланиш босқичига хос бўлмаслигига тайёр туришга мажбурлар. Имконияти чекланган оилаларнинг фарзандлари ҳаётий даврнинг маълум босқичларига секинроқ эришадилар, вақти-вақти билан эса эриша олмайдилар ҳам. Ноигрон бола оиласининг ҳаётий даври вақтини кўриб чиқамиз: 1) боланинг туғилиши — болада патология, эмоционал кўникиш борлиги тўғрисида маълумот олиш, оиланинг бошқа аъзоларини хабардор қилиш; 2) мактаб ёши — болани ўқитиш шакли тўғрисида қарор қабул қилиш, унинг ўқиши ва мактабдан ташқаридаги фаолияти, гуруҳдаги тенгдошлари муносабатини бошдан кечириш; 3) ўсмирлик ёши – бола касал бўлишининг сурункали табиатига, шаҳватининг уйғониши билан боғлик бўлган нуқсонларнинг юзага келишига, боланинг тенгдошларидан ажратиб қўйиш ва унинг таҳқирланишига (улар томонидан) кўникиш, боланинг келгусидаги машғулотини режалаштириш; 4) “битириш” даври – уйдаги давомий масъулиятга кўникиш ва тан олиш, балоғатга етган боланинг қулай жойда яшаши тўғрисида қарор қабул қилиш, оиланинг ногирон аъзосининг ижтимоийлашуви учун имконият танқислигини бошдан кечириш; 5) ота-она билан яшагандаги давр - аёли билан ўртасидаги муносабатларини қайта қуриш (жумладан, агар бола оиладан муваффақиятли “чиққан” бўлса) ва боланинг яшаш жойидаги мутахассислар билан ўзаро боғланиш, табиийки, ривожланиш даврини бошдан кечираётган айрим оилаларга нисбатан назарий моделни қўллаш ноўрин, бинобарин руҳий зарбалар ва қийинчиликларни келтирувчи бир хил ҳаракатлар боланинг бутун ҳаёти давомида вақти-вақти билан юзага келиб туриши мумкин; боз устига ижтимоий қўллаб-қувват-лашнинг борлиги ва сифати мураккаб вазиятдаги ҳаракатларни кучайти-риши ёки юмшатиши мумкин. Ривожланишида нуқсонга эга бўлган кичкина болалар ўзлари учун илк ижтимоий муҳит бўлган оилада яшайдилар, зеро ушбу муҳитнинг ўзига янада кенгроқ ижтимоий контекст юкланган. Ижтимоий ишнинг ижтимоий-экологик модели организмнинг шахсий хусусиятлари ва муҳитнинг ягона тизимдаги интеракциялари ва ижтимоий-психологик жиҳатлари билан биргаликдаги хусусиятларини ўз ичига олади. Ушбу моделга кўра мазкур тизимнинг ҳеч бўлмаса қайсидир бир қисмидаги ўзгариш балансга эришишда тизимли мослашувга эхтиёж яратган ҳолда, шу билан унинг бошқа қисмларига конфигурацияни чорлайди. Ижтимоий-экологик модел замонавий Россияда микро -, мезо -, экзо- ва макротизимлар даражасини кўриш имкониятини очган ҳолда, ногирон ва ногирон бола оиласининг нуқсонини таҳлил қилишда қўлланиши мумкин Оиладаги шахслараро ўзаро муносабатлар ва роллар турлари микро-тизимларни ҳосил қилади. Оилавий тизимлар назарияси ва ижтимоий-экологик моделга ўхшаб, микротизим қуйидаги кичик тизимлардан ташкил топган: она — ота, она — ногирон-бола, она – соғлом бола, ота — ногирон-бола, ота — соғлом бола, ногирон-бола — соғлом бола. Шу муносабат билан, ногирон боласи бор оилаларда юзага келадиган қийинчиликларни оила ичида юзага келувчи муносабатлардаги бошқа: она – ота каби кичик тизим сира-сига киритиш мумкин. Она-оналарнинг шахсий қийинчиликлари, уларнинг носоғлом бола туғилгунига қадар ўзаро муносабатлари; ногирон бола туғилиши муносабати билан юзага келган қийинчиликлар: она - ногирон бола. Анъанага кўра ногирон болани парваришлаш ва унинг ҳаётини йўлга қўйиш борасида ғамхўрлик қилиш бўйича асосий оғирлик онанинг гарданига тушади; у кўпинча руҳий сиқилиш ҳолатида бўлади ва айбдорлик ҳиссини туяди; она — соғлом бола. Она ривожланишида нуқсони мавжуд бўлган бола тўғрисидаги унга ортиқча ғамхўрликни юклашдан ўзини тийиши учун соғлом фарзандига етарлича эътибор қаратиши шарт; ота – ногирон бола. Мазкур кичик тизимлаги қийинчиликлар ота билан носоғлом бола мулоқотининг даража-сига ва унинг оила ҳаётидаги ролига боғлиқ. Потенциал (пинҳона) қийинчиликлар “она — соғлом бола”; ногирон-бола — соғлом бола кичик тизимида юзага келувчи қийинчиликларга ўхшашдир. Носоғлом боланинг ака-укалари ва опа-сингиллари айбдорлик, уят ва шу касалликни “юқтириб олиш” қўрқуви ҳиссини туядилар; ногирон бола ака-укаси ёки опа-синглисини “озодлигидан маҳрум қилишга” интилади; оиладаги соғлом болалар эса имконияти чекланган ногирон ака-укаси ёки опа-синглисига нисбатан оддий амбивалент (иззат-нафсига тегмаслик) муносабатни шакллантирадилар. Микротизим оила иштирокидаги кичик тизимнинг кенг кўламини ўз ичига олган мезотизим контекстида ишлайди. Мезотизим даражасининг ҳосил бўлиши бу алоҳида индивидлар, ҳамда оила билан ўзаро фаол алоқада бўлган: соғлиқни сақлаш ва жамоатчиликка хизмат кўрсатиш ходимлари, қариндошлар, дўстлар, қўни-қўшнилар, хизматдошлар ҳамда алоҳида реабилитацион ёки таълим дастурлари каби хизматлар ва ташкилотлар. Ногирон болалар оилаларига сезиларли ижтимоий, психологик ва амалий ёрдам қўллаб-қувватлаш гуруҳлари томонидан кўрсатилиши мумкин; бу каби гуруҳлар қарор қабул қилувчи органларга ўз ташаббусини таклиф қилган ҳолда, ижтимоий сиёсатга таъсир кўрсатиб, оилалар ҳуқуқини ҳимоя қилишлари ҳам мумкин. Имконияти чекланган болаларнинг ота-оналари ассоциациялари ногирон болалар оилаларини фақат ҳимоя қилибгина қолмай, балки вақти-вақти билан ўз фарзандларига реабилитацион ёрдамнинг янгидан-янги шакллари, турлари ва технологияларини ҳам тақдим қиладилар. Турар жлйи бўйича хизмат кўрсатиш тармоғининг мавжудлиги бебаҳо қўллаб-қувватлашдир, бироқ уларда хизмат кўрсатиш даражаси ва қулайлиги турли минтақаларда бир хил эмас. Экотизимга университетлар ҳам киради, унда оила аниқ иштирок эта олмаса-да, бироқ билвосита оилага таъсир кўрсата олади: • имконияти чекланган инсонларга нисбатан ижобий ёки салбий стереотипнинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи оммавий ахборот восита-лари: жумладан, ногиронлар аянчли, бахтиқаро, нотавон хилқат сифатида ёки бўлмаса омилкор, иродали, ўзига ишонувчан шахс сифатида намоён этилиши мумкин; • соғлиқни сақлаш тизими. Жисмоний саломатлигида жиддий нуқсонга эга бўлган болалар ва катта ёшдаги ногиронлари бор оилалар соғлиқни сақлаш тизимининг ёрдамига кўпроқ эҳтиёж сезадилар; • жамоатчилик таъминоти тизими. Замонавий Россияда ногирон болага ва катта ёшдаги ногиронларга эга бўлган кўплаб оилалар учун мамлакатнинг молиявий ва бошқа жиҳатдан қўллаб-қувватлаши ниҳоятда муҳимдир; • таълим. Таълим дастурларининг мазмуни ва сифати, уларни ташкиллаштириш тамойили ота-оналар ва мактабнинг ўзаро муносабатлари таснифини, ота-оналарга кўрсатилаётган ёрдам даражасини, қулайлиги ва таълим шаклини, оиланинг имконияти чекланган боладан мустақиллик даражасини белгилайди. Ногирон болалар учун жамиятда улкан эхтиёж касб этувчи ўзларнинг қўлидан келадиган ва қулай касбни ўрганиши уларнинг ҳаёт кечириш даражасини кафолотловчи омиллардан бири ҳисобланади. Ниҳоят, қуйидаги сабаблар макротизимни ҳосил қилади: • социомаданий ва ижтимоий-иқтисодий. Оила аъзолари ўз фарзандининг ногиронлигини социомаданий омиллар, этник ва конфессиал қадриятлар, кенг жамоатчилик доираси нуқтаи-назаридан қабул қиладилар. Бу сабаблар эса хизмат кўрсатиш тизимидаги роли бўйича уй танловини белгилайди. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий мақоми оила ресурслари таснифини ва даражасини белгилаши ёки ифодалаши мумкин; - иқтисодий ва сиёсий. Минтақадаги ёки мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий муҳитнинг аҳволи ногиронлар ва уларнинг оилалари учун дастурларга улкан таъсир кўрсатади. Ногиронликни фақат жисмоний ҳолат сифатидагина эмас, балки имконияти чекланганлик ҳолатида ҳам тушуеиш лозим, зеро қоматнинг, гавданинг бузилиши, организм функциясини ёки атроф-муҳит шароити функциясининг бузилиши инсон фаолиятини сусай-тиради ва унинг ижтимоий фаолиятини мураккаблаштиради. Аниқ болага, гўдакка, катта ёшдаги инсонга керак бўлган таълим дастурларининг, тиббий ва ижтимоий хизматларнинг такомиллашмагани, ортопедия-протез саноатининг етарлича ривожланмагани, яшаш муҳитининг имконияти чекланган шахсларнинг специфик эҳтиёжига мослашмаганлиги ёки ҳисобга олинмаганлиги имкониятларини чеклашга олиб келмоқда. Ногиронлар нуқсонлари ва уларнинг оилалари нуқсонларининг барча мураккаблиги ва кўп жабҳалилиги ногиронлар билан иш олиб боришдаги ижтимоий ва жамиятнинг таъминлаш тизимидаги фаолиятида сезиларли даражада ўз аксини топган. Ногирон болалар билан ижтимоий-реабилитацион иш олиб боришда тўхтаб, имконияти чекланган фарзандга эга оила билан ишлашдаги қандайдир тамойиллар ва йўналишларни муҳокама қилсак. Бу каби фаолият етарли даражада узоқ тарихга эга бўлган хорижда абилитация ва реабилитация тушунчаларини фарқлаш қабул қилинган. Абилитация – бу инсоннинг жисмоний, руҳий ва жамиятдаги ривожидаги мавжуд ресурсларни кучайтиришга, сафарбар қилишга ва янгидан-янгиларини шакллантиришга йўналтирилган хизматлар мажмуидир. Байналминал амалиётда касаллик, жароҳатлар, ҳаётий фаолият шароитининг ўзгариши туфайли йўқотилган ўтмишда мавжуд бўлган лаёқатни тиклаш реабилитация дея номланган. Россияда реабилитация бу икки тушунчани бирлаштиради, зеро бунда ижтимоий – реабилитацион ишлар тор тиббий жабҳа эмас, балки бирмунча кенг жабҳада эканлиги кўзда тутилади. Асосийси, ижтимоий иш ходими унинг фаолияти тор доирадаги эмас, балки ривожланишида нуқсони бор болаларга ва уларнинг оилаларига хизмат кўрсатиш кўламининг кенглигини ўзида намоён этишини ҳисобга олишлари шарт. Зеро ривожланишида жиддий нуқсонга эга бўлган болалар анъанавий равишда мутахассиснинг диққат эътиборига тушади, ва табиий касбий ёрдам тизимини ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж ҳам ортади. Аксинча, ривожланишида бузилиш хавфи таҳдид солаётган болаларни пайқаш қийин бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда каспий хизмат кўрсатиш шакли ва таснифи тасодифийдек туюлмайди. Гўдакнинг туғилишидаги унинг фақат енгил вазни ёки унинг оиласидаги носоғлом муҳит унинг ривожланишидаги оқсашига сабаб бўлиши мумкин, шу сабабли реабилитация оилани ўз вақтида махсус ёрдам билан таъминлаш мақсадида болада ривожланиш бузилиши-нинг дастлабки белгиси юзага келган заҳоти боланинг ривожланиш мониторингини кўзда тутади. Илгариги ижтимоий–реабилитацион ишининг асосий нишони – ривожланишида бузилиш бўлган боланинг жамоатчилик, эмоционал, интеллектуал ва жисмоний ривожланишини таъминлаш ва унинг илм олиши учун потенциалини бирмунча очиб беришга интилиш. Иккинчи принципиал нишон – ривожланишида бузилиш бўлган болалардаги тиббий, терапевтик ёки таҳсил олиш таъсири ёрдамида, ёки бола билан оила ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг дарз кетиши натижасида авж олувчи бирламчи нуқсонларни бартараф этишга мувоффақиятсиз уринишдан сўнг ёки юзага келувчи ривожланишида нуқсони бўлган болаларни иккиламчи нуқсондан огоҳлантириш болага нисбатан ўзини оқламади. Аввал ўтказилган ижтимоий-реабилитацион ишлар оила аъзоларига болани тушунишга эришишга ва уларни боланинг хусусиятларига янада эга бўлишига кўмаклашувчи бола ривожланишининг бузилиши ёмонлашувига қодир бўлган қўшимча ташқи таъсирларни бартараф этишни кўзда тутади. Илгариги ижтимоий-реабилитацион ишнинг учинчи нишони – ривожланишида боланинг эҳтиёжларини жуда самарали қондириш учун муаммоси бўлган фарзандга эга оилаларни абилитациялар (мослаштириш). Ижтимоий иш ходими ота-оналарга нисбатан худди ўз шеригига нисбатан бўлгани каби муносабатда бўлмоғи, мазкур оиланинг турмуш тарзига ва эҳтиёжларига монанд индивидуал дастурни яратишга ва оиланинг ҳаракат-ланиш усулини ўргатиши зарур. Реабилитация тизими нафақат болалар учун балки, уларнинг ота-оналари, оиласи ва унинг кенг доирасидагиларга хизмат кўрсатишнинг салмоқли хизматлар йиғиндисини кўзда тутмоғи зарур. Шу тариқа, барча сервислар шахс ва оила ривожига ёрдам кўрсатмоғи ва оиланинг барча аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мослаштирилган. Ҳатто энг аҳамият-сиз ёрдам ҳам ёпиқ муассасада эмас, балки турар жойи бўйича, оиласида кўрсатилиши шарт. Ота-оналар фарзандларини тарбиялар эканлар, бошқа болалар ва ота-оналар билан, мутахассислар, педагоглар билан мулоқотлашадилар (қўғирчоқ-матрёшкалар сингари), қолган бир-бири билан ўзаро алоқа қилувчи тизимларга жойлашган муносабатлар тизимига кирадилар. Болалар оилада ривожланадилар – ахир оила – бу ҳам ўз қоидаларига, эҳтиёж ва манфаатларига эга бўлган муносабатлар тизимидир, агар бола даволаниш ёки таълим муассасасига ташриф буюрадиган бўлса, у ҳолда яна бир ўз қоидаси ва қонунига эга бўлган тизим қўшилади. Жамият ногирон фарзанди бўлган оилага ҳамдард бўлиб, уни қўллаб-қувватлаши ҳам бироқ буни инкор этиши ҳам мумкин. Ижтимоий – реабилитацион иш муваффақиятли бўлиши учун ушбу барча ўзаро муносабатларнинг нормаллашувига эришиш зарур. Бунда қуйидаги саволлар юзага келиши мумкин: Реабилитация дастури нима ўзи? Бола учун қулай шароит яратиш учун оилага қандай ёрдам кўрсатиш керак? Ота-оналар болаларни нимага ва қандай ўргатишлари зарур? Ота-оналар маслаҳат ва ёрдам олиш учун қаерга мурожаат қилишлари мумкин? Боланинг аҳволи тўғрисида унинг ота-онаси билан қандай сўзлашиш мумкин? Мутахассислар билан ҳамкорлик қилишида ота-оналарга қандай ёрдам кўрсатиш мумкин? Фарзандларининг қобилиятини очиб беришида ота-оналарга қандай ёрдам кўрсатиш мумкин? Болани мактабга тайёрлашда ота-оналарга қандай ёрдам кўрсатиш мумкин? Боланинг ота-онасига нимани маслаҳат бериш зарур? Бола ва унинг оиласи қандай ҳуқуқларга эга? Ногиронларни реабилитация қилишнинг асосий мазмуни ва турлари: - касалманд ва ногиронларнинг саломатлигининг тезкор ва бирмунча тўлақонли тикланиши ва уларнинг жўшқин ҳаётга қайтишини кўзлаган тадбирлартизими тушунилади. Касалмандлар ва ногиронлар реабилитацияси давлат, тиббий, психологик, ижтимоий-иқтисодий, педагогик, ишлаб чиқариш, маиший ва бошқа тадбирларнинг комплекс тизимини ўзида намоён этади. Тиббий реабилитация авж олган касалликнинг секинлашувига ёки йўқотилган ёҳуд бошқа бузилган функцияларни ўрнини тўлдиришга ёки тўла ёҳуд қисман тиклашга йўналтирилган. Бепул тиббий реабилитацион ёрдам ҳуқуқи соғлиқни сақлаш ва меҳнат қонунчилигида белгиланган. Реабилитация тиббиётда умумий реабилитациянинг умумий бошланғич бўғини ҳисобланади, ёҳуд ногирон-бола, буларнинг барчасига қадар тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. Аслида, касаликка чалинган боланинг даволаниш даври билан унинг тиббий реабилитацияси даври ёки тикланувчи даволаниш даври ўртасида аниқ чегара йўқ, чунки даволаниш ҳамиша саломатликни тиклашга ва уни ўқишига ёҳуд меҳнат фаолиятига қайтаришга йўналтирилади. Бироқ тиббий реабилитация бўйича тадбирлар эса касалликнинг ўткир симптомлари йўқолганидан сўнг шифохона муассасасида бошланади – бунинг учун зарурий даволашнинг жарроҳлик, терапевтик, ортопедик, куроритми ва бошқалар каби барча турлари қўлланилади. Касалликка чалинган ёки шикастланиб, жабр кўргач, ногирон бўлиб қолган бола фақат даволаниш билан кифояланиб қолмайди – соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя органлари, касаба уюшмалари, таълим органлари унинг саломатлигини тиклаш учун зарур чораларни қўллайдилар, унинг аҳволини енгиллаштириши мумкин бўлган жҳшқин ҳаётга уни қайтариш борасида комплекс тадбирларни амалга оширадилар. Реабилитациянинг – психологик, педагогик, ижтимоий-иқтисодий, касбий, маиший каби қолган барча шакллари тиббий реабилитация билан бир қаторда ўтказилади. Реабилитациянинг психологик шакли – бу бемор боланинг руҳий оламига таъсир, унинг онгидаги даволанишнинг бефойда экани тўғрисидаги тасаввурини енгиш учун таъсир кўрсатиш. Реабилитациянинг бу шакли даволовчи – тикловчи тадбирларнинг тўла циклини қамрайди. Педагогик реабилитация – бу тарбиявий таснифдаги, бемор боланинг ўзига – ўзи хизмат кўрсата олиши учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши, мактаб таълимини олиши учун йўналтирилган. Болада ўзининг бутунлай соғлом эканлигига принципиал психологик ишончни ишлаб чиқиш ва тўғри касбий йўналишни амалга ошириши. Уларни осон эгаллаш мумкин бўлган фаолият турларига тайёрлаш, улар қайсидир соҳа бўйича эгаллаган билимларининг келгусида ишга жойлашганида фойда келтиришига ишонч яратиш. Ижтимоий – иқтисодий реабилитация – бу тадбирларнинг тўла мажмуи: беморни ёки ногиронни унинг учун барча қулайликка эга бўлган ва ўқиш жойига яқинда жойлашган турар жой билан таъминлаш, бемор ёки ногиронни жамият учун фойдали инсон эканлигига ишончини қўллаб – қувватлаш, бемор ёки ногиронни унинг оиласини пул билан таъминлаш, давлат томонидан кўзда тутилган тўловларни тўлаш, нафақа белгилаш ва ҳ.к. Ногирон ўсмирларнинг касбий реабилитацияси қулай ўзлаштириш мумкин бўлган шаклдаги меҳнатга ўргатиш ёки қайта ўқитишни, ногирон ўспириннинг иш жойидаги анжомлардан фойдаланишини енгиллаштириш учун уни зарурий индивидуал техник мосламалар билан таъминлашни, ногиронларни меҳнати енгиллаштирилган ва иш куни қисқартирилган алоҳида цехлар ва компаниялар билан таъминлашни ва ҳ.к.ларни кўзда тутади. Реабилитацион марказларда боланинг психофизиологик соҳадаги меҳнатига тетиклаштирувчи ва фаоллаштиришга таъсир кўрсатишга асос-ланган меҳнат терапияси усули қўлланилмоқда. Узоқ вақт фаолият кўрсатмаслик инсонни заифлаштириб, унинг қувват қобилиятини пасайтиради, иш эса табиий катализатор ҳисобланиб, ҳаётий фаолиятни оширади. Боланинг узоқ вақт давомида ижтимоий яккалаб қўйилиши нохуш психологик самара беради. Меҳнат терапияси суяк-бўғин касаллигида ва жароҳатида барқарор анкилозларнинг (бўғинлар ҳаракатсизлигининг) ривожланишини олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Баъзида бемор боланинг жамиятдан узоқ муддатга ажралиб қолишига асос бўлган руҳий касалликларни даволашда меҳнат терапияси алоҳида аҳамият касб этади. Меҳнат терапияси кескинлик ва безовталик ҳолатини йўқотиб, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни осонлаштиради. Руҳий хаста кишилар учун меҳнат фаоллашувининг аҳамияти, ҳамкорликдаги фаолиятнинг кечишида уларнинг ижтимоий муносабатларини сақлаш шу қадар катта эдики, зеро меҳнат терапияси тиббий ёрдам усули сифатида барчасидан аввал психиатрияда қўлланган эди (меҳнат терапиясининг маълум ихтисосликни эгаллашга изн беришини ҳисобга олмаган ҳолда). Маиший реабилитация — бу ногирон болага уйда ва кўчада ҳаракатланиши учун протезларни тақдим этишдир (махсус вело- ва мотоаравачалар ва бошқ.). Сўнгги пайтларда спорт реабилитациясига улкан аҳамият қаратил-моқда. Спорт-реабилитациялашган тадбирлардаги роли болаларга қўрқувни енгиш, янада заиф ишларга нисбатан маданиятни шакллантириш, вақти-вақти билан ортиб кетган истеъмолчилик тенденцияларини тузатиш ва, ниҳоят, болани ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнига киритиш, уни мустақил равишда ҳаёт кечириш кўникмаларини эгаллаб, бирмунча мустақил ва эркин бўлишига изн беради. Умумий касалликлар, шикастланиш ёки жароҳатланиш натижасида ногирон бўлиб қолган бола билан реабилитацион тадбирларни ўтказувчи ижтимоий иш ходими ушбу чора-тадбирлар мажмуасини қўллашга, ногирон-нинг жамиятдаги ва шахсий мақомини тиклаш каби сўнгги нишонга йўналтиришга мажбур – ва бола билан қуйидагиларни кўзда тутувчи усулларни: • унинг шахсига нисбатан шикоятни; • ногирон бола ҳаёт фаолиятининг турли жабҳаларига ва унинг ишларига ва ўз дардига нисбатан ўзининг ўзгаришига йўналтирилган кучларнинг серқирралигини; • биологик (дори-дармонлар билан даволаш, физиотерапия ва ҳ.к.) ва психоижтимоий (психотерапия, меҳнат терапияси ва бошқ.) ҳаракатлар бирлиги омилларини; • бир ҳаракат ва тадбирдан бошқасига ўтиш каби маълум изчилликни ҳисобга олиш зарур. Реабилитациянинг мақсади фақат касалликни бартараф этишдангина иборат бўлмай, балки уларда атроф-муҳитга қулай мослашиш хусусиятини ишлаб чиқишдан иборат. Реабилитацияга доир тадбирларни ўтказишда қатор ҳолатларда эмоционал стрессга, руҳий-асаб патологиясининг ўсишига ва психосоматик касалликларнинг вужуга келишига ва баъзида девиант хулқ-атворнинг намоён бўлишига олиб келувчи психоижтимоий сабабларни назарда тутиш зарур. Биологик, ижтимоий ва психологик сабаблар боланинг ҳаётни таъминлаш шароитларига мослашувига турли босқичларда ўзаро чатишиб кетади. Реабилитацион тадбирларни ишлаб чиқишда тиббий ташхис сингари, шахснинг ижтимоий муҳитдаги хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу билан, баъзан, ногирон болалар билан ишлашга ижтимоий иш ходимлари ва психологларни соғлиқни сақлаш тизимининг ўзида жалб этиш зарурати ойдинлашади, чунки профилактика, даволаш ва реабилитация ўртасидаги чегара ниҳоятда шартли ва тадбирларни ишлаб чиқиш қулайлиги учун мавжуд. Шунга қарамай, реабилитация кундалик даволашдан шуниси билан фарқ қиладики, у бир томондан жамоатчилик ходими, тиббий психолог ва шифокорнинг, бошқа томондан эса боланинг ва унинг атрофидагиларнинг (биринчи навбатда уйдаги) ижтимоий муҳитга қулай мослашишига кўмаклашувчи хусусиятларни кўзда тутади. Мазкур вазиятда даволаш – бу кўпроқ организмга таъсир кўрсатувчи жараён, реабилитация эса кўпроқ шахсга ва унинг келажагига интилишига йўналтирилган. Реабилитация вазифалари, ҳамда унинг шакллари ва усуллари ҳам унинг босқичидан келиб чиққан ҳолда ўзгаради. Агар биринчи – тикловчи босқичнинг вазифаси нуқсонларни профилактика қилиш (олдини олиш), клиникага элтиш, ногиронликни белгилашдан иборат бўлса, у ҳолда келгусидаги босқичларнинг вазифаси – шахсни ҳаётга ва меҳнатга мослаш-тириш, унинг маиший ва келгусидаги меҳнатга жойлашишида қулай психологик ва ижтимоий микромуҳитни яратишдан иборат. Бунда ҳаракат-ланиш шакллари турлича - келгуси босқичларда роли ортиб бораётган фаол дастлабки биологик даволашдан то “муҳит билан даволаш”, психотерапия, бандлик билан даволашгача. Реабилитация шакллари ва усуллари касаллик ёки жароҳатнинг оғирлигига, тиббий симптоматика хусусиятларига, беморнинг шахси ва ижтимоий шароитлар хусусиятига боғлиқдир. Шундай қилиб, реабилитация – бу шунчаки даволашнинг оптималлашуви эмас, балки болага, унинг яқинлари ва биринчи навбатда унинг оиласига йўналтирилган тадбирлар мажмуаси эканлигини назарда тутиш жоиз. Мазкур алоқадорликда реабили-тацион дастур учун гуруҳли (психо)терапия, оила терапияси, меҳнат терапияси ва муҳит терапияси муҳим аҳамият касб этади. Терапия боланинг қизиқишидаги аралашувнинг (интервенциянинг) маълум шакли сифатида организмнинг психик ва соматик функцияларига таъсир кўрсатувчи даволаш усули сифатида; таҳсил олиш ва касбий йўналганлик билан боғлиқ таъсир усули сифатида, жамоатчилик назорати воситаси сифатида, коммуникация воситаси сифатида ўрганилиши мумкин. Реабилитация жараёнида – тиббий моделдан (касалликка кўрсатма) антропоцентрик моделга (шахснинг ижтимоий муҳит билан алоқасига кўрсатма) йўналишнинг ўзгариши юз беради. Терапиянинг ким ва қандай маблағлар ҳисобига, ҳамда қандай давлат муассасалари ва оммавий тузилмалар доирасида ҳал этилиши ушбу моделларга мувофиқ амалга оширилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling