Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet11/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Экологик ёндашув
Экологик ёндашув ижтимоий тизимлар назарияси билан узвий боғлиқдир «Экология» атамаси организм ва ташқи муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганувчи биологик назариядан келаб чиқади. Экологик ёндашув ўзгаришлар жараёнига ташқи муҳитни киритиб, тизимлар назариясидан фойдаланган ҳолда инсон тараққиёти ва инсоний тафовутларни таърифлайди. Бундай ёндашув аввалроқ эътироф этилган сабабий-функционал ёндашув тўғрисидаги баҳсда сабаб ва функция ўртасидаги тафовутни бартараф этади. Экологик ёндашув нуқтаи назаридан олганда функция ташқи муҳитнинг одамларнинг кундалик ҳаётига ҳар томонлама ва аҳамиятга молик қилиб киритилишидир. Кэрол Майер ва Карел Гермэйн мазкур ёндашувнинг асосий муаллифлари бўлиб ҳисобланадилар.
Экологик нуқтаи назардан эҳтиёж одам ва бошқа кишилар ҳамда одам ва ташқи муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатлар учун шарт-шароитдир. Одамлар ва уларни ўраб турган муҳит эҳтиёжлар ва ресурсларга эгадир. Ташқи муҳит одамнинг эҳтиёжларига адекват жавоб берганда эҳтиёжлар қондирилади ва аксинча. Одам ва ташқи муҳит орасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлиши зарур. Эҳтиёжлар қондирилганда ўзаро мутаносиблик ва гармония ҳолати юзага келади.
Эҳтиёжларнинг қондирилмаганлиги одам ва уни ўраб турган муҳит ўртасида бир-бирларининг эҳтиёжларига қарши ҳаракатлар орасидаги мувозанатнинг бузилганлигига ишора қилади. Баъзан тегишли ресурслар мавжуд бўлмаганлиги боис эҳтиёжлар қондирилмайди. Кўпроқ ҳолатларда одам ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик одамнинг ҳам, атроф-муҳитнинг ҳам эҳтиёжларини қондира оладиган даражада мувозанатлашмаган бўлади. Натижада номутаносиблик ҳолати юзага келади, яъни одам ва уни ўраб турган муҳит ўртасида гармония йўқолади.
Экотизим ёндашуви экологик ёндашувдан ҳосил бўлган ёндашув бўлиб, ўз ичига инсон атрофидаги барча тизимларни, шу жумладан, жисмоний муҳитни ўрганишни қамраб олади. Бу ёндашувда барча тизимлар ўртасида ўтмиш, ҳозир ва келажакда содир бўладиган материя, энергия ва ахборот алмашинуви ўрганилади. Экотизимнинг бир қисмида юз берган алмашинув характеридаги ўзгаришлар унинг бошқа қисмларида ҳам акс этиши муқаррар.
Ўзгаришларни режалаштиришда экотизим ёндашуви иштирок этаётган барча тизимларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Эҳтиёжларни қондириш бир кишининг қандайдир вақт мобайнида шунчаки эҳтиёжларини қондириш дегани эмасдир. Агар эҳтиёжлар бошқа одамлар ёки атрофдаги тизимлар ҳисобидан қондириладиган бўлса ва агар тизимлар орасидаги ўзаро ҳамкорлик энг яхши ўзаро фойда учун мувозанатлаштирилмаган бўлса, унда мижоз ижтимоий ишчининг саъй-ҳаракатлари натижаларидан реал ҳолатда фойдаланиши қийин бўлади. Агар мувозанатга эришилмаса, у ҳолда вазиятнинг аввалги ҳолига қайтиш ёки ҳатто ёмонлашиш эҳтимоли мавжуд. Мазкур ёндашувдан мижозларга ўз эҳтиёжларини қондиришларида ёрдам бериш учун фойдаланиш мижозларнинг ўзларида, уларнинг атроф-муҳитларида ҳамда одам ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик характерини эҳтиёжлар ва ресурсларни қондириш учун улар орасидаги мувозанатни таъминлайдиган қилиб ўзгартириш шарт-шароитларини яратишни билдиради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling