Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet7/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Умумий инсоний эҳтиёжлар
Ижтимоий ишнинг классик намояндаси Шарлота Тоули умумий инсоний эҳтиёжлар деганда инсон тараққиётига таъсир қилувчи омиллар билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларни назарда тутади. У, агар одамлар қандайдир ижтимоий мақсадларни рўёбга чиқаришга интилишни истасалар, қуйидаги унсурларнинг зарурлиги хусусида баҳс-мунозара юритади:

  1. Жисмоний фаровонлик –озиқ-овқат, бошпана, тиббий ғамхўрлик

  2. Ҳиссий ва ақлий жиҳатдан ўсиш имконияти

  3. Бошқалар билан ўзаро муносабатлар

  4. Маънавий эҳтиёжларни таъминлаш

Шунингдек, у эҳтиёжлар инсоннинг ёшига ва унинг ҳаётий вазиятига боғлиқ бўлишига ишора қилади. Масалан, ёш бола жисмоний парваришга, ўрганиш имкониятига ҳамда катталарнинг яхши кўришига муҳтождир. Катталар эса яшаш учун озиқ-овқатга, бошпана ва кийим-кечакка эга бўлишлари керак, аммо жисмоний ғамхўрликка муҳтож эмасдирлар. Уларга ҳам муҳим инсоний ўзаро муносабатлар зарур, лекин улар кенг мазмунларда ўзгариб туриши мумкин.
Абрахам Маслоу эҳтиёжлар иерархиясини ишлаб чиққан бўлиб, у Тоулининг фикрлаш услубини қўллаб-қувватлайди ва эҳтиёж тушунчасини кенгайтиради. Унинг кенгайтирилган рўйхатида эҳтиёжлар ўсиб бориш тартибида жойлаштирилган. Юксакроқ савиядаги эҳтиёжни қондириш учун олдинги савиядаги эҳтиёжлар қондирилган бўлмоғи керак. Бу рўйхат энг зарурий эҳтиёжлардан бошлаб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Физиологик эҳтиёжлар – озиқ-овқат, сув, ҳаво
2. Хавфсизликка эҳтиёж – оғриқдан ва ташқи кучлардан жисмоний зарар кўришдан қочиш
3. Мансублик ва м уҳаббатга эҳтиёж – бошқалар билан яқин ва илиқ муносабатда бўлганда хавфсизликни ҳис этиш
4. Ҳурмат-эътиборга эҳтиёж – гуруҳ ичида мавқега эга бўлиб, тан олиниш
5. Ўзини ўзи рўёбга чиқаришга эҳтиёж – ўз имкониятлари ва қобилиятларини ифодалаш
6. Когнитив тушунчага эҳтиёж – ўзини ўзи ва ташқи оламни англаш
Маслоу иерархиясига биноан, инсон ижтимоий эҳтиёжлар ҳақида гапириши мумкин бўлиши учун, авваламбор, овқатланиш каби бирламчи физиологик эҳтиёжларини қондириши керак. Шунга қарамай, бу ерда шуни эслатиб ўтиш ўринлики, айниқса, агар биз ёш бола ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда унинг овқатланишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бошқалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши зарурдир.
Ижтимоий ишчилар одамлар ва гуруҳларга ўз эҳтиёжларини қондиришлари ёки эҳтиёжларини қондиришга тўсқинлик қилувчи вазиятларни ўзгартиришлари учун зарур бўлган назорат учун ўзларида куч ва имкониятлар мавжудлигини ҳис этишлари муҳим эканлигини биладилар. Махсус адабиётларда терисининг ранги бошқача бўлган кишилар ёки адолатсиз муносабатларга дуч келган аёллар каби ажратиб қўйилган гуруҳларни имкониятлар билан таъминлаш мавзусига катта аҳамият берилади. Америкадаги ҳозирги замон жамиятининг мазмун-моҳияти шунга олиб келиши мумкинки, кўпгина одамлар ва гуруҳлар заифлик ва яхшиланишга умид йўқлигини ҳис қиладилар. Шунинг учун эҳтиёжларни қондириш бўйича умид-ишончни ва ўз вазиятини назорат қилиш имкониятини ҳис этиш ҳозирги замон ижтимоий иши бўйича амалий фаолиятининг муҳим жиҳати бўлиб ҳисобланади.
Ҳар қандай вазиятда инсоний эҳтиёжларни аниқлаш ва тушуниш учун 5 асосий назарий тушунчани билиш зарурдир: инсон тараққиёти, инсоний тафовутлар, ижтимоий тизимлар назарияси, экотизимлар тушунчаси ва кучли жиҳатлар ёндашуви.* Ушбу тушунчаларнинг ҳар бири инсоний эҳтиёжларга ҳар хил томонлардан қарайди ва уларнинг ҳаммаси биргаликда инсон ҳаётий вазиятларининг мураккаблигини ҳисобга оладиган ёндашув учун асос бўлади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling