Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Сабабий-функционал ёндашув тўғрисидаги баҳс


Download 0.74 Mb.
bet6/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Сабабий-функционал ёндашув тўғрисидаги баҳс
Ижтимоий ишчи берадиган ёрдами мижоз билан якка тартибда ўзаро ҳамкорлик қилишга асосланадими ёки мижознинг муайян эҳтиёжларини келтириб чиқарадиган ижтимоий муаммоларга йўналтириладими, ана шуни ҳал қилиб олиши керак. Кўпинча бу муаммога сабабий-функционал ёндашув тўғрисидаги баҳс деб номлаган ҳолда мурожаат қиладилар. 1929 йилда Портер Ли ўзининг классик ишида сабабий ёндашувга «илдиз отган ёвузликни бартараф этишга йўналтирилган ҳаракат ва инсоний эҳтиёжларни қондиришнинг янги усулларига қаратилган ҳаракат» тарзида таъриф берган. Сўнгра у гапида давом этиб атадики, ёвузлик бартараф этилгач ижтимоий ишнинг кейинги функцияси энди ижтимоий ҳаётни яхши ташкил қилишдан иборат бўлади. У ижтимоий ишни сабабий ёндашувдан функционал ёндашув томонга ҳаракат сифатида кўради. Ўша пайтда ижтимоий ишда эҳтиёжга қарши жавоб бериш мавзусига ҳамда бунда бир вақтнинг ўзида ҳам ижтимоий, ҳам индивидуал эҳтиёжларга ечим топиш кераклиги ҳақидаги масалага кўпроқ эътибор қаратилган эди. Бу масала илгаригидек ижтимоий иш касбида ўрганиш предмети бўлиб қолиб, тиббиёт ижтимоий ишчилари ҳамда фуқаролик ташкилотлари ижтимоий ишчиларининг ёндашувлари ўртасидаги тафовутни ифода этади. Ҳанузгача айни бир касб ҳар бир мижоз даражасидаги муаммога жавобан иш олиб бориши ва бунда индивидуал муаммолар сабабларининг илдизига барҳам бериш учун жамиятдаги янада глобал ўзгаришлар билан шуғулланиши мумкинлиги юзасидан жиддий баҳс-мунозаралар давом этмоқда.
Социолог Райт Миллз ушбу икки турдаги муаммони якка тартибдаги қийинчиликлар ва ижтимоий муаммолар деб атаган. Якка тартибдаги қийинчиликлар инсон ва унинг бевосита бошқа одамлар билан муносабатларига алоқадор бўлса, ижтимоий муаммолар уни ўраб турган муҳитдан ташқаридаги воқеликлар билан боғлиқдир. Уильям Шварц ушбу ижтимоий воқеликка қарши психологик воқелик дилеммасини, яъни бир томондан ижтимоий ислоҳотларни ўтказиш мажбуриятлари ва иккинчи томондан, барча муҳтожларга индивидуал ёрдам бериш мажбуриятлари бирлигини ижтимоий ишдаги барча дилеммаларнинг онаси деб атаган. Унинг фикрича, бу икки позиция бир-биридан ажратилмаслиги керак. Шахсий муаммолар ва эҳтиёжлар инсоннинг жамият билан муносабатлари туфайли келиб чиққанлиги боис ижтимоий ишчи ўз ишини мижоз эҳтиёжлари билан ҳам, ҳозирги замон жамиятининг таркибий қисми бўлган кенгроқ тизимлар билан ҳам қиёслаши лозим. Бундай ёндашув нафақат алоҳида мижознинг эҳтиёжларини, балки шунингдек, мижознинг вазиятида муҳим роль ўйнаши мумкин бўлган бошқа кишиларнинг эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олади. Бундан ташқари, бундай ёндашувда, шубҳасиз, мижозни ўз ичига олган оила ёки кичик гуруҳлар каби муҳим тизимларни ўрганиш имконияти мавжуд. Мазкур ёндашув, шунингдек, жамият ва ижтимоий институтларнинг ўзини ҳам ўрганиб, у ёки бу ижтимоий вазиятлар индивидуал эҳтиёжларни қондиришга қандай тўсқинлик қилишини кўрсатиб беради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling