Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet9/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Инсонлар ўртасидаги тафовутлар
Умуминсоний эҳтиёжлар мавжудлигига қарамай, ҳар хил одамлар уларни турли усулларда қондирадилар. Эҳтиёжларни қондириш усуллари кўп жиҳатдан маданий омилларга, жисмоний ва руҳий нуқсонларга, ижтимоий-иқтисодий омилларга, ёш, жинс ва жинсий йўналганликка, шунингдек, жамиятда мавжуд бўлган у ёки бу гуруҳларни ажратиб қўйишнинг ҳар хил турларига боғлиқ бўлади. Одамлар ўртасидаги тафовутларни ҳисобга оладиган ёндашув кўп маданиятли жамиятдаги эҳтиёжларни ўрганишда фойдалидир. У ўзида маданиятнинг мазмун-моҳиятини тушунишни ҳамда ишга яроқсизлик, гендер, ёш, жинсий йўналганлик ва уларнинг одамлар ижтимоий муҳитда ўз функцияларини бажаришларига ва ривожланишларига кўрсатадиган таъсирини бирлаштиради.
Инсоний тафовутлар ҳақидаги бизнинг тушунчамиз америка жамиятининг турфа хил маданиятлар ва ҳар хил гуруҳлардан ташкил топганлиги ҳақидаги бошланғич мулоҳазага асосланади. Гуруҳларнинг айримлари эҳтиёжларини қондиришда қийинчиликларни бошларидан кечирмоқдалар, чунки улар устунлик қилувчи маданиятлар ва гуруҳлардан фарқ қиладилар. Ушбу гуруҳларнинг айримларига нисбатан ғаразли муносабат ва айирмачилик мавжуддир. Уларнинг баъзилари қашшоқликда кун кечирмоқдалар. Бошқа гуруҳларга нисбатан институционал ирқчилик, яъни муайян ижтимоий қатламларга салбий таъсир кўрсатадиган ижтимоий институтларга хос бўлган алоҳида хусусиятлар мавжуддир. Бу қатламларнинг аҳволи кейинчалик янада ёмонлашади, чунки улар ижтимоий институтларга ўзгаришлар киритиш имкониятига эга эмасдирлар.
Одамлар орасидаги тафовутларни ўрганишга асосланган ёндашув инсон хулқ-атворини маданий нисбийлик позициясидан ўрганади. У «меъёрий» хулқ-атвор тушунчасини ўринсиз атама деб ҳисоблайди ва фақат инсон фаолият кўрсатётган ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб баҳо беришини нотўғри деб ҳисоблайди. Бир вазиятда ўринли деб топилган хулқ-атвор намуналари бошқа вазиятларда мутлақо ноўрин бўлиши мумкин. Турли маданиятларнинг ривожланиш жараёнларида кузатилган тафовутлар меъёрдан оғиш деб ҳисобланмаслиги даркор. Ушбу ёндашувга кўра, эҳтиёжга жавоб меъёрларни аниқлашдан иборат эмас, балки тажриба, ҳаётни идрок этиш ва содир бўлаётган воқеалар инсоннинг маданий контекстдаги функциясини бажаришига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашдан иборатдир.
Рональд Федерико, инсон тафовутлари муаммоларини муҳокама этар экан, хулқ-атворга уч омил таъсир кўрсатишига ишора қилади: генетик, маданий ва ижтимоий. Генетик омил тараққиётнинг руҳий ва жисмоний потенциалини, стрессга бардош бера олишликни ҳамда стрессга қарши жавоб бера олиш қобилиятини ўз ичига олади. Маданий омил ҳаётий мақсадларни қўйишни, хулқ-атвор намуналарини ўзлаштиришни, ресурслардан фойдаланишни ўзлаштиришни, Мен-концепциясини, воқеаларни идрок этиш ва талқин қилишни қамраб олади. Ижтимоий омил ижтимоийлашув тизимлари, ижтимоий назорат, ижтимоий мукофот ва ижтимоий ўзгаришларни ўзида бирлаштирувчи ижтимоий институционал тузилмани ўзига қамраб олади. Уч хил омил – генетик, маданий ва ижтимоий – мураккаб тарзда ўзаро ҳамкорлик қилади. Бундай тасаввур, шунингдек, ўзининг асосида, масалан, ишга яроқсизлик, кўзи ожизлик ёки сурункали касалликлар каби жисмоний ҳолатларга ўхшаш маданий манбани қамраб олмаган шарт-шароитлар таҳлилида ҳам қўлланиши мумкин.
Шунга ўхшаш «иккиталик назар» концепциясини ишлаб чиққан Долорес Нортон ҳар бир кишини икки тизимнинг таркибий қисми сифатида кўради: 1) тизимнинг озиқлантирувчиси, яъни оила ва бевосита мазкур ҳамжамиятни ўраб турган муҳит, шу жумладан, маданий хусусиятлар ҳамда 2) тизимнинг қўллаб-қувватловчиси, яъни маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлашни ташкил қилиш, сиёсий ҳокимият, иқтисодий ресурслар, таълим тизими ва янада кенгроқ ижтимоий тизимлар. Агар бу икки тизимнинг ёндашувлари ўртасида кенг номутаносиблик соҳалари мавжуд бўлса, унда одамларнинг жамият ичидаги функцияларини бажаришларида қийинчиликлар вужудга келади. Бундай қийинчиликларга эга бўлган одамларда ўхшаш эҳтиёжлар пайдо бўлади. Бизнинг жамиятимизда аёлларга ёки терисининг ранги бошқача бўлган одамларга муносабатдаги аҳволни кўрганимизда юқорида қайд этилган икки тизим ўртасидаги номутаносиблик айниқса кўзга ташланади. Иккиталик назар ёндашуви инсоннинг жамиятдаги функциясини бажариши ва тараққиётидаги ранг-баранг тафовутларни ўрганишнинг бошқача усулини таъминлайди. Мазкур ҳолатда эҳтиёжларга қарши ҳаракат барча инсоний эҳтиёжларнинг қондирилиши учун имкониятларни иложи борича кенгайтирадиган тарздаги биргаликда яшаш усулларини топишда одамларга ёрдам беришга асосланади.
Инсон эҳтиёжларини тушуниш учун ижтимоий ишчи атроф-муҳит омиллари инсон ўз функциясини бажарашига ва тараққиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида етарлича билимга эга бўлиши лозим. Атроф-муҳит омилларига ижтимоий, иқтисодий, географик ва инсонни бевосита ўраб турган муҳитнинг таркибий қисми бўлган иқлимий шарт-шароитлар киради.
Айирмачилик установкалари, ноқулай иқлим шароитлари ва ижтимоий-маданий кутилмалар – буларнинг ҳаммаси индивидуал хулқ-атворга таъсир кўрсатади. Шунингдек, ижтимоий ишчи жисмонан ва руҳан ишга яроқсизлик ҳолатининг индивидуал тараққиёт ва фаолиятга кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олиши лозим. Шу билан бирга, ҳар хил ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар ҳаёт тарзининг таъсирини тушуниш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Масалан, агар юқорида келтирилган мисолда Джон ва унинг оиласи афро-америкалик бўлганларида, айирмачилик масалалари ва маданий жиҳатларни кўриб чиқиш зарур бўлган бўларди. Ўғирланган конфет воқеаси полицияни чақириш билан тугаши мумкин эди. Джон ҳибсга олиниши мумкин эди. У ҳолда ижтимоий ишчи Джоннинг маданиятини ва айниқса, унинг ўзига хос афро-америкалик эканлигини, шунингдек, унинг яқин атрофидагиларининг маданиятини тушуниши лозим бўлган бўларди. Бу омилларнинг ҳаммаси Джоннинг эҳтиёжларини аниқлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган бўларди.
Ижтимоий ишчи атроф-муҳит омилларини тушуниши учун ўзи иш олиб борадиган этник ва ирқий гуруҳларнинг маданиятини яхши билиши лозим. Бу тарихни, қадриятларни, оилавий ва ижтимоий хулқ-атвор намуналарини, установкалар ва тафаккур тарзларини, диний анъаналарни, болани тарбиялаш амалиётини ҳамда мазкур маданиятда одамлар ўзгаришлар ва стрессни қандай қилиб енгишларини билишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, мазкур гуруҳнинг устунлик қилувчи гуруҳ билан муомала қилиш тарихи ва тажрибасини, шу жумладан, ижтимоий ва иқтисодий омилларни ҳамда аккультация ва унинг натижаларини билиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ижтимоий ишчи ҳар қандай маданий гуруҳ таркибида мавжуд бўлган кичик гуруҳлар ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим. Бу маълумот инсоний тафовутлар мавжудлиги асосида уларнинг ўз функцияларини бажариши ва тараққиёти билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган алоҳида одамлар ёки гуруҳларнинг ўзига хос эҳтиёжларини аниқлашда фойдаланилиши мумкин.
Айрим ишчилар инсоний тафовутлар атамасини «аҳолининг ўзига хос гуруҳлари» атамаси билан алмаштирадилар. Бунда одамларни ўзлари мансуб бўлган аҳоли гуруҳларига кўра стереотиплаштириш хавфи мавжуддир. Аксинча, «инсоний тафовутлар» атамаси ижтимоий ишчиларга одамларни у ёки бу гуруҳга мунсублиги билан шунчаки идентификация қилмасдан, уларнинг индивидуал фарқларини ажратишга имкон беради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling