Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet5/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Конкрет воқеа намунаси
Миссис А 13 ёши ўғли Джон мактабда яхши ўзлаштирмаётганидан шикоят қилиб психологик марказга келади. Унинг сўнгги йиллик якуний баҳолари икки ва уч чиққан, ҳолбуки, атиги бир йил аввал унинг иккита баҳоси беш, қолганлари тўрт эди. Миссис А ўқитувчи билан гаплашиб, Джон синфда машғулотларга эътибор бермаслигини, бунинг устига бошқа ўқувчиларни чалғитаётганлигини аниқлаган. У ижтимоий ишчига маҳаллий дўкондан Джоннинг отасига қўнғироқ қилишганини ва Джон у ердан конфет ўғирлаганини айтишганини гапириб берган. Миссис А нинг тахминича, Джон бу ишни ўқишидаги муаммолардан ташвишланаётгани туфайли қилган. У турмуш ўртоғининг ўз дўконида кўп ишлаши ва уйда унчалик кўп бўлмаслигини айтади. Дўкон каттагина миллий дўконлар тизими билан тенгсиз рақобат туфайли кўпгина муаммоларга тўқнаш келган бўлиб, умуман уни сақлаб қола олиш-олмасликларини билмайдилар.
Ижтимоий ишчи Джон билан гаплашиб кўришни таклиф қилади ва миссис А бунга рози бўлади. Джон мактабдаги ишларнинг чатоқ эканлигини тасдиқлайди. У шунчаки ишга диққатини жамлай олмаслигини айтади. Ўқитувчи ундан ҳаддан ортиқ кўп нарсани талаб қилишини ва тез-тез унга бақиришини айтади. Джон майнабозчилик қилади. У конфет билан боғлиқ воқеа ҳақида гапиришни истамайди. Ижтимоий ишчи уйдаги аҳвол қандайлигини сўрайди. Джоннинг жавоби: «Яхши шекилли, менимча». Ижтимоий ишчи Джоннинг товушида аллақандай ғамгинликни сезиб, отасининг ишлари қандайлигини сўрайди. Улар Джоннинг отаси уйда истаганчалик кўп бўлолмаслиги ҳақида гаплашадилар. Ниҳоят, Джон ўз отасининг бизнесидаги ноаниқликдан стрессни бошидан кечираётганини айтади.
Энди, бу маълумотларнинг ҳаммасини билиб олгач, ижтимоий ишчи мазкур вазиятда Джоннинг эҳтиёжлари ҳақида ўйлай бошлайди. У 13 ёшли боланинг ривожланиш эҳтиёжлари тўғрисида фикрлайди. Бу ерда хавфсизлик ҳис-туйғусининг йўқлиги муҳим бўлиб, қисман Джоннинг мактабдаги хулқини ва конфет билан боғлиқ воқеанинг сабабини ойдинлаштиради. Джон ўз уйидаги вазиятдан ташвишда экан, ўқитувчи унга меъёрида таълим бера олмаслигини ижтимоий ишчи билади, у диққатини меъёрида жамлай олмайди, бунинг устига бошқаларга ҳам халақит беради. Шунингдек, ижтимоий ишчи жабр кўрган дўкон эгасининг ҳам ўз маҳсулотларини ўғирлатишга йўл қўйиб беролмаслигини билади. Қолаверса, Джоннинг отаси бошқа савдо ходимлари ўзи ҳақида яхши фикрда бўлишларини хоҳлайди. Бу ерда энг муҳим тизим бу оиладир. У стрессли вазиятни бартараф этиш қобилиятига ҳамда муносабатларни яхшилашга муҳтож кўринади. Бу оила итало-америка оиласининг учинчи авлодидир. Бу ерда ижтимоий ишчи оилавий ҳаётнинг маданий омилларини эътиборга олиши муҳимдир. Бунда у ҳали мазкур вазиятда қатнашиши мумкин бўлган бошқа эҳтиёжларни аниқ билмайди.
Ушбу соддалаштирилган вазиятда биз ижтимоий ишчининг миссис А ва Джоннинг очиқ-ойдин безовталигини ҳамда бошқа тизимларнинг яширин ғам-ташвишларини қандай қилиб эҳтиёжлар идентификациясига ўзгартираётганини кўришимиз мумкин. У Джон ва унинг оиласининг эҳтиёжларини Джоннинг мактабдаги хулқ-атворини ўзгартирганига идентификация қилди.
Ушбу вазиятнинг таркибий қисмлари унда иштирок этаётган кишилар – бола, ота-она, жабрланган сотувчи, боланинг синфдошлари ҳамда оила ва синф жамоаси каби ижтимоий тизимлардир. Бу вазият иштирокчилари бўлиб миссис А мурожаат қилган агентлик, мистер А бизнеси, шунингдек, юқорида санаб ўтилган иштирокчиларнинг барчаси истиқомат қиладиган тумандаги ҳар хил гуруҳлар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, вазият яна мазкур ҳудудда яшайдиган одамларнинг маданий хусусиятлари ва кутилмаларини акс эттиради. Барча эҳтиёжлар аниқлангандан кейин уларнинг ўзаро боғлиқ ва бир-бирига ўтувчи характерга эга эканлиги равшан бўлади. Шундай қилиб, ижтимоий амалий ишда вазият таҳлили амалга оширилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling