Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet3/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

III. МАЪРУЗА МАТНИ


1-мавзу. Инсон ижтимоий иш объекти ва субъекти сифатида


Ижтимоий иш мавжуд безовталик / эҳтиёжга қарши ҳаракат сифатида
манба: АҚШда Ижтимоий ишга
КИРИШ.
Ўқув вазифалари:
1. Эҳтиёж тушунчаси ҳамда безовталик ва эҳтиёж тушунчалари орасидаги фарқлар.
2. Инсон эҳтиёжларини аниқлаш қобилияти.
3. Инсон тараққиёти тўғрисидаги тушунча эҳтиёжларни аниқлашда қандай қўлланилади.
4. Заифлик ҳолатининг эҳтиёжга бўлган муносабатини тушуниш.
5. Инсонлар ўртасидаги фарқ тушунчаси ва уни инсон эҳтиёжларини аниқлашда қўллаш.
6. Ижтимоий тизимлар ва экотизимлар тушунчалари ва уларни инсон эҳтиёжларини аниқлашда қўллаш.
7. Ижтимоий ишнинг йўналганлиги сифатида ижтимоий функцияни бажариш ва кучли жиҳатлар тушунчаси.
Ижтимоий ишга мавжуд муаммолар ва эҳтиёжларга қарши ҳаракат сифатида қаралганда ижтимоий иш амалиёти нима учун кераклиги ҳақидаги савол вужудга келади. Бундай ёндашув ижтимоий хизматларнинг мақсадларини белгилашга ҳамда тегишли вазифаларни мазкур эҳтиёжлар ва безовталиклар контекстида кўриб чиқишга ёрдам беради. У мижознинг айнан безовталикни ҳис этган ҳамда эҳтиёжи аниқланган пайтидан эътиборан, у билан иш олиб боришни бошлашга имкон беради. Бундан ташқари, бу ёндашув инсон хулқ-атвори ва ижтимоий муҳити ҳақидаги билимларини инсоний эҳтиёжларни қондириш бўйича амалий фаолият билан интеграциялашга ёрдам беради.
Қуйида амалий ижтимоий ишнинг ушбу қиррасини ойдинлаштирадиган айрим тушунчалар кўриб чиқилади. Бу тушунчаларнинг ҳаммаси ижтимоий ишчилар томонидан инсоний эҳтиёжларнинг моҳиятини таърифлаш учун қўлланиладиган классик ва замонивий масалалардан келиб чиқади. Талабалар таълимнинг дастлабки босқичларида, масалан, социология бўйича курсларда ва ижтимоий муҳитдаги инсон хулқ-атвори хусусиятлари бўйича курсларда бу масалаларга дуч келадилар.
Безовталикдан эҳтиёжга
Вазиятнинг мураккаблигини тушуниш учун даставвал безовталик инсон томонидан қандай ҳис этилиши мумкинлигини аниқлаб олиш фойдадан холи бўлмас. Масалан, она ўз фарзандининг мактабда ўзлаштириши суст эканлигидан безовталикни ҳис этиши мумкин, ўқитувчи ўз талабасининг машғулотларга тегишлича муносабатда эмаслигидан безовталикни ҳис этиши мумкин, сотувчи ўз ёрдамчисининг маҳсулотларни ўғирлашидан безовталикни ҳис этиши мумкин. Талаба ўз оиласининг молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётганидан безовталикни ҳис этиши мумкин. Ижтимоий агентлик оилаларга ресурслар етишмаслигидан безовталикни ҳис этиши мумкин. Жамоатчилик гуруҳи нақадар кўп ўсмирлар қонун билан муаммога йўлиққанлигидан безовталикни ҳис этиши мумкин. Бундай безовталикларнинг ҳар бир тури айни бир ижтимоий вазият ичида мавжуд бўлиши мумкин ва уларнинг ҳар бири одамлар орасидаги ўзаро муносабатлар ва ижтимоий тизимлар ўртасида қийинчиликлар борлигига ишора қилади.
Инсон вазиятлари ва мос равишда инсон эҳтиёжлари жуда мураккабдир. Ижтимоий ишчи инсон хулқ-атвори асосида ётувчи сабабларни тушуниш учун муайян бир тизим ишлаб чиқиши керак. Шунингдек, у хулқ-атворга таъсир қиладиган ижтимоий муҳит омилларини ҳам, ушбу омилларга хулқ-атвор қандай таъсир кўрсатишини ҳам тушуниши лозим. Ҳар бир вазиятга кўп қиррали ва бетакрор воқелик сифатида қараш муҳим аҳамият касб этади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling